Муқаддамот дарслари/ биринчи дарс: дин нима? Секуляристлар бизлардан қайси динни хохлашади?

Муқаддамот дарслари/ биринчи дарс: дин нима? Секуляристлар бизлардан қайси динни хохлашади?

(11-қисм)

 Динни тўртинчи маъноси: ( мукофот бериш ва жазолаш) аллох таоло мархамат қиладики:

 إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَصَادِقٌ* وَإِنَّ الدِّینَ لَوَاقِعٌ (ذاریات/۶-۵)

Сизларга ваъда қилинаётган нарса (қайта тирилиш) шак-шубхасиз хаққи – ростдир! Ва албатта ( қиёмат кунида хисоб- китоб қилингандан кейин) жазо-мукофот воқеъ бўлгувчидир.

Ёки бошқа бир ўринда мархамат қиладики:

أَرَأَیْتَ الَّذِی یُکَذِّبُ بِالدِّینِ* فَذَلِکَ الَّذِی یَدُعُّ الْیَتِیمَ* وَلَا یَحُضُّ عَلَى طَعَامِ الْمِسْکِینِ (ماعون/۳-۱)‏

Динни (охиратдаги жазони) ёлғон,дейдиган кимсани(нг қандай кимса эканлигини )кўрдингизми- билдингизми? Бас,бу етим- есирни (қўполлик билан) хайдаб соладиган ва (кишиларни) мискин- бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир.

Бошқа бир ўринда мархамат қиладики:

: وَمَا أَدْرَاکَ مَا یَوْمُ الدِّینِ* ثُمَّ مَا أَدْرَاکَ مَا یَوْمُ الدِّینِ*یوْمَ لَا تَمْلِکُ نَفْسٌ لِّنَفْسٍ شَیْئًا وَالْأَمْرُ یَوْمَئِذٍ لِلَّهِ (انفطار/۱۹-۱۷)‏

(эй инсон), сен жазо куни нима эканини қаердан хам билурсан?! Сўнгра (яна такрор айтаманки,) сен жазо куни нима эканини қаердан хам билурсан?! У кунда хеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни бирон фойда етказишга ёки ундан бирон зиённи кетказишга) эга бўлмас! У кунда барча иш ёлғиз аллохники бўлур!

Мана бу оятлардаги дин калимасини маъноси инсонни амаллари борасида хукм чиқариш, жазолаш ва мукофот беришдан иборат.

Шу ергача қуръони карим “дин” калимасини араблар фахмлайдиган тўрт маънодан кўпроғини ишлатди; аммо бундан сўнг мана бу сўзни тузумни таъбир қилиш учун  барча нарсани ўз ичига олувчи истелох сифатида келтиради, унда шахс хос бир хокимият қудратини барча хукмронликлардан афзал деб хисоблайди; унга итоат қилиш ва уни дастурларига эргашишни ўзига лозим деб санайди; хаёти давомида ана ўша афзал хукмронликни   худудларига ва қонунларига ва қоидаларига бўйинсинади; мана бу хукмронликка итоат қилиш орқали иззатни,тараққиётни умид қилади ва яхши мукофотларни орзу қилади ва ундан бош тортиш орқали эса зиллатга, хорликка, ёмон оқибатга дучор бўлади.

Шуни айтиш лозимки, дунёдаги хеч қайси бир забонда мана бундай кўп нарсани ўз ичига жамлайдиган ва бунчалик кўп мафхумни етказа оладиган сўз топилмайди; масалан аллох таоло “дин” нинг кенг-кўламли маъноси, мафхуми хақида мархамат қиладики:

 إِنَّ الدِّینَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ (آل عمران/۱۹)

Албатта аллох наздида мақбул бўладиган дин фақат ислом динидир.

وَمَن یَبْتَغِ غَیْرَ الإِسْلاَمِ دِینًا فَلَن یُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِی الآخِرَهِ مِنَ الْخَاسِرِینَ (آل عمران/۸۵)

Кимда- ким исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг “дини” аллох хузурида) харгиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрувчилардандир.

(давоми бор……)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *