Муқаддамот дарслари/ биринчи дарс: дин нима? Секуляристлар бизлардан қайси динни хохлашади?
(14-қисм)
Шу ерда берилиши мумкин бўлган савол шуки, “дин” сўзи фақат хақ динга нисбатан ишлатиладими?
Олдин хам ишора қилиб ўтилганидек, гохида қуръонда келган “дин” сўзидан мақсад – уни тўғри ё нотўғри бўлишидан қатъий назар – миллатларни хузурида қабул қилинган бир миллатнинг ишончларидур. Худди қуйидаги оятда айтилганидек:
لَکُمْ دِینُکُمْ وَلِیَ دِینِ (کافرون/6)
“Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!”
Оятни мана бу жойидаги “дин” сўзи хақ “дин” га нисбатан ишлатилган эмас, балки бу динни тўғри ё нотўғри бўлишидан қатъий назар одамлар мана бу динга эргашиб кетишган ва эътиқод қилишган. Секуляризм ва бутпарастлик аллох томонидан нозил бўлиши ёки аллох таоло бутпарастликни бирор пайғамбарга одамларга таълим бериши учун вахий қилганлиги мумкин эмас. Аммо шунга қарамасдан аллох таоло мушрикларни ё ахзобларни ё секуляристларни ишончларини “дин” деб номлайди.
Шу сабабли хам фиръавн хам одамларни орасида мавжуд бўлган куфрларни, нотўғри ва ғалат ишончларни “дин” деб хисоблаган эди ва у ўзини мана бу “дин” ни мудофаъа қилувчиси,деб биларди, Мусо (алайхиссалом) унга қарши қиём қилган эдилар. Яъни хақиқатда башар томонидан вужудга келтирилган “ дин”, аллох томонидан нозил қилинган “ дин” ни муқобилига қарши чиққан эди. Аллох таоло мархамат қиладики:
وَقَالَ فِرْعَوْنُ ذَرُونِی أَقْتُلْ مُوسَى وَلْیَدْعُ رَبَّهُ إِنِّی أَخَافُ أَن یُبَدِّلَ دِینَکُمْ أَوْ أَن یُظْهِرَ فِی الْأَرْضِ الْفَسَادَ (غافر/26)،
Фиръавн деди: “мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. (қани) у парвардигорига дуо-илтижо қилсин-чи, унга нажот берармикин? Дархақиқат мен (Мусо) сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан ёки ер юзида бузғунчиликни авж олдиришидан қўрқмоқдаман”.
Агарчи биз уларни ботил деб санаган тақдиримизда хам, қуръон хос ва умумий маънода ислом “дини” дан ташқари бошқа “дин”лар мавжудлигини эътироф қилади; аммо мана бу “дин” мавжуд ва унга эргашувчилар хам бор. Шундай бўлгач, “дин” сўзи росулуллох саллаллоху алайхи васаллам олиб келган хақ динга нисбатан хам ва мушрикларни динига ўхшаган ботил “ дин”га нисбатан хам ишлатилади.
Шунга асосланган холда, аллох таоло инсон ё секуляризм томонидан вужудга келтирилган “дин”га эргашишни баробарида мархамат қиладики:
أَفَغَیْرَ دِینِ اللّهِ یَبْغُونَ (آلعمران/۸۳)،
Аллохнинг динидан ўзга дин истайдиларми?!
Бошқа бир ўринда аллох таоло мархамат қиладики:
هُوَ الَّذِی أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِینِ الْحَقِّ (توبه/33، فتح/۲۸، صف/۹)
Ёки мархамат қиладики:
وَأَخْلَصُوا دِينَهُمْ لِلَّهِ (نساء/146)
“динларини аллох учун холис қилган зотлар”
Шу сабабли хам аллох таоло таъкидлаб айтадики, барча насх бўлган шариатларни, мушрик( секуляр) ахзобларни дини бўлмиш секуляризм динини баробарида фақат ислом “ дини” қабул қилинади, у зот мархамат қиладики:
إِنَّ الدِّینَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ (آلعمران/۱۹)
Албатта аллох наздида мақбул бўладиган дин фақат ислом динидир.
Шунингдек мархамат қиладики:
وَمَن یَبْتَغِ غَیْرَ الإِسْلاَمِ دِینًا فَلَن یُقْبَلَ مِنْهُ (آل عمران/۸۵)
Кимда-ким исломдан ўзга дин истаса,бас (унинг дини аллох хузурида) харгиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир.
(давоми бор…….)