Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар билан муомала қилиш равиши
Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс
Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар билан муомала қилиш равиши
(48- қисм)
Мана бу секулярзадаларнинг умумий сифатларини жамланмаси бўлади, энди мунофиқлар ва секулярзадалар тўдаси мана бу сифатларни баъзиларига эга бўлишлари хам мумкин, яъни баъзи бир кимсаларда озроқ баъзиларида эса кўпроқ бўлиши мумкин. Шу сабабли аллох таоло хам уларни сифатиларини келтирган пайтида “минхум” калимасидан фойдаланган, яъни уларни баъзилари бу сифатларга эгадирлар.
وَمِنْهُم مَّن یَلْمِزُکَ فِی الصَّدَقَاتِ
وَمِنْهُمْ مَنْ عَاهَدَ اللَّهَ لَئِنْ آتَانَا مِنْ فَضْلِهِ لَنَصَّدَّقَنَّ وَلَنَكُونَنَّ مِنَ الصَّالِحِينَ
وَمِنْهُم مَّن یَقُولُ ائْذَن لِّی وَلاَ تَفْتِنِّی
Росулуллох саллаллоху алайхи васалламни асрларини бир қисмида, биз айтиб ўтган қуръонда мавжуд мунофиқларни таниб олиш аломатларидан кўзга кўринган учтаси ё тўрттаси ё ундан кўпроғи ё камроғи бор бўлган бўлиши мумкин; мана бу сифатларга эга бўлган кишилар мунофиқлар ва секулярзадаларни тўдасидаги кимсалардир, ёки хар бир даврда бир киши мана бу сифатларни бир нечтасига эга бўлган бўлиши хам мумкин, масалан бизни давримизда мана бу бузғунчи жараённи таниб олиш учун бошқа сифатлар кўзга кўринган аломатлардан хисобланиши ва бошқа даврларда ёки росулуллох саллаллоху алайхи васалламни асрларида эса мана бу аломатлар мунофиқларни кўзга ташланган сифатларидан бўлмаслиги хам мумкин. Шу сабабли хам росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
آیَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ (یا مِنْ عَلَامَاتِ الْمُنَافِقِ ثَلَاث) إِذَا حَدَّثَ کَذَبَ وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ؛
мунофиқларни нишонаси учта: агар гапирса ёлғон гапиради,агар ваъда берса ваъдасига хилоф қилади, агар амонатчи қилинса хиёнат қилади.
Ёки бошқа бир ўринда мархамат қиладиларки:
ثَلَاثٌ مَنْ کُنَّ فِیهِ فَهُوَ مُنَافِقٌ وَإِنْ صَامَ وَصَلَّى وَزَعَمَ أَنَّهُ مُسْلِمٌ مَنْ إِذَا حَدَّثَ کَذَبَ وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ؛
агар уч одат бир кишида мавжуд бўлса, демак у мунофиқдир, агарчи у рўза тутса ва намоз ўқиса ва ўзини мусулмон деб билса хам: агар сўзласа ёлғон сўзлайди, ваъда берса ваъдасига амал қилмайди, унга омонат топширилса хиёнат қилади.
– أَرْبَعٌ مَنْ کُنَّ فِیهِ کَانَ مُنَافِقًا وَمَنْ کَانَتْ فِیهِ خَلَّةٌ مِنْهُنَّ کَانَتْ فِیهِ خَلَّةٌ مِنْ نِفَاقٍ حَتَّى یَدَعَهَا إِذَا حَدَّثَ کَذَبَ وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ وَإِذَا خَاصَمَ فَجَرَ.
Агар бир кишида тўрт одат топилса у мунофиқдир, мана бу хислатлар топилган кишида нифоқ бор, агар тарк қилсагина нифоқ кетади: агар гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса ваъдасига амал қилмайди, агар ахд-паймон тузса ахдини бузади, агар жанжаллашиб қолса ёмон сўзлар билан сўкади.
Мана бу ривоятлар хеч қайси бирида мушкил мавжуд эмас, аммо уларни маъноси бўйича фан ахлини ўртасида ихтилоф вужудга келган. Уларни аксариятини назари бўйича мана бу нифоқни сифатлари,белгилари хисобланади, кимки мана бу сифатларга эга бўладиган бўлса мунофиқларга ўхшаган бўлади; масалан мана бу сифатларни учтасини Юсуфни акаларида кўрамиз. Улар оталарига ёлғон гапиришди, ваъдаларига вафо хам қилишмади, хам Яъқубни ишончига хиёнат қилишди, аммо мунофиқ бўлишмади, аллох таоло улар хеч бир ўринда мунофиқ деб хитоб қилгани йўқ. Ўтмишдаги жуда кўп уламолар хам мана бу сифатларга эга мусулмонларни кўп учратишган, мана бу кишиларни мусулмон эканликларида шубха бўлмаган. Бизлар хам хозирги пайтда мусулмон эканлигида шубха бўлмаган ва буни ўтган вақтда қилган ишлари собит қилган аммо мана бу уч-тўртта сифатга эга кишиларга дуч келамиз.
Шу сабабли аимма шу қарорга келишганки, агар бир киши ўзини тили,амали, садоқати билан мусулмон эканлигини собит қилган ва секулярзадалар тўдасига қўшилмаган бўлса, уни мунофиқлардан,секулярзадалардан деб хисоблаб бўлмайди, уни мунофиқ санаб такфир қилинмайди,балки бу шахс хатокор,гунохкор мусулмон,деб хисобланади. Энди мана бу тўрт хислатга эга бўлганлар холис мунофиқлардан хисобланади,дегани, кимки мана бу белгиларга,сифатларга эга бўлса у ўзини мунофиқларга қаттиқ ўхшатибди.
(давоми бор…….)