Шайх Мухаммад ибни Абдулваххоб рохимахуллох манхажини мухолифлари у киши ва нажд уламоларини айблаётган нарсалардан бири , шайх Мухаммад ибни Абдулваххоб рохимахуллох кофирларга таъаллуқли бўлган хукмни мусулмонларга татбиқ қилганлигидир. Кейинги масала эса, Бағдодийнинг исломий давлатини жамоати шайх Мухаммад ибни Абдулваххоб ва нажд уламоларини тафаккуротини йўлга қўйишган, аммо уларнинг ўзлари бу хақида хеч нарса дейишмаган эди. Мана бу сўзлар қайси даражада тўғри бўла олади?
Ж: Мухаммад ибни Абдулваххоб ўзига мухолиф мусулмонларни мушрик дейиш билан уларни очиқ ва равшан такфир қиларди. Ва бунга мисол хам келтириб айтардики: Абдулқодир Гийлоний ва унга ўхшашлардан сўрашганига ўхшашдир. Мана бу заминада ўнталик нуқсонларда келтиришича,мажбур бўлмаган холатда у хам шундай равишдаги ўзлари таъриф ва чегаралаб қўйишгандек мусулмонлар учун жахолат ва таъвил бобида эътиборли шаръий узрларни келтиришмайди. [1][2]
Шайх Ахмад ибни Зайний Дахалон ( 1231- 1304 қамарий) харамайнни имоми, шофеъийларни фақихи,Мухаммад ибни Абдулваххобни асридаги сўфий маслак бўлган зот шайх Мухаммад ибни Абдулваххоб хақида айтадики:
و حمل الآیات القرآنیة التی نزلت فی المشرکین علی اهل التوحید… [3]
Мухаммад ибни Абдулваххоб мушриклар борасида нозил бўлган қуръон оятларини ахли тавхидга татбиқ қилган киши эди……
Мухаммад ибни Абдулваххоб ўзини еттинчи рисоласида ибни Сахим ва унга эргашганларга раддия бериб уларни такфир қилади ва Бахутийни ақно китобидаги сўзларини хужжат қилиб айтади: Али ибни Аби Толибни фарёд қилиб чақирган кимса кофирдир ва уни куфрида шак-шубха қилиб уни такфир қилмаган кимса хам кофир бўлади. Шундай экан уларни мусулмон деб хисоблайдиган ва муваххидлар билан бахслашадиган ва муваххидларни хавориж ва кофир дейдиганларни холи қандай бўлар экан. .[4]
Оли саъуд салтанатидаги наждиятнинг энг катта муфтиси ибни Боз ширкни таърифига ёрдам сўраш, фарёд қилиб ўлган ё ғоиб кишиларни чақириш ёки уларга қурбонлик ва назрлар қилишни мисол тариқасида келтириб айтади:
ويطلق على الكافر أنه مشرك وعلى المشرك أنه كافر
Кофирга мушрик деб итлоқ қилинади ва мушрикка кофир деб итлоқ қилинади. Шу тарзда қуйидаги натижага келади: кофир мушрик деб номланади ва мушрик хам кофир деб номланади. [5]
Наждият мана шунга ўхшаб мусулмонларни нохақ равиш билан мушриклар сафига қўшиб қўйган пайтида, уларни мушрик дейишдан мақсадлари уни лафзий маъносида эмас, балки уни хукмий маъносида айтишган, шу сабабли хам бундай деб хукм чиқаришган: “мушрикларни ислом миллатидан ташқарида деб санамаган киши, дархақиқат қуръонни тасдиқловчи бўлолмайди, чунки қуръон мушриклар яъни аллохдан бошқага сиғинадиганларни ислом миллатидан ташқарида деб хисоблайди. Ва шу билан бирга уларни такфир қилиб ислом миллатидан чиқаради ва уларга қарши душманчилик қилиб жанг қилишга буюради. Мухаммад ибни Абдулваххоб исломни учинчи ноқис қилувчи нарса хақида айтади: мушрикларни такфир қилмаган ё уларни ислом миллатидан ташқарида эканига шубха қилган ва ё уларни мазхаби, йўлини тўғри деб санаган кимса кофирдир. .[6]
Энди бир фикрлаб , ўзингни атрофингга бир қараб чиқ, сени назарингда қанча фоиз мусулмонни такфир қилиб бўлади?
Шубхасиз мусулмонлар хокимиятнинг хилофат холатидан бурилиб кетиши ва шохигарлик бидъатига гирифтор бўлиши ва турли хил шўроларни бузилиши ва фирқаланиш касаллиги тарқалганлиги сабабли, назарий ва зохирий масалаларда булғанишган. Аммо тўғри даволаниш йўлидан бурилиб кетиш ва яхудийларни тавхидга асосланган кўз-қарашини қабул қилиш ва мана бундан сўнг мусулмонлардан шаръий узрларни олиб ташлаш ва уларни устида тавхидга асосланган мана бу дунё қараш билан хукм қилиш, буларни барчаси тўғри йўл эмас.
Сахих хадисда келтирилишича , бир яхудий ўзидаги ана шунча бурилишлар, ширклар бўлишига қарамасдан росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ва сахоба розиаллоху анхумнинг тавхидидан айб топади ва уларни ширк келтиришда муттахам қилади. [7]
Албоний ўзининг сахих хадислар силсиласида бошқа лафз ва янада кўпроқ изох билан ривоят қилган. [8]
Сойфий Жухайнани қизи Қутайладан ривоят қилинишича айтадики: яхудийларни олимларидан бири росулуллох саллаллоху алайхи васалламни олдиларига келиб айтди: эй Мухаммад агар сизлар ширк келтирмаганингизда қандай яхши қавм бўлар эдингиз. У киши мархамат қилдилар:
سُبْحَانَ اللهِ، وَمَا ذَاكَ؟،
Субханаллох, бу қайси ширк? Яхудий айтди: қасам ичаётган пайтингизда кабаъга қасам дейсизлар. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам бир оз туриб айтдилар:
إِنَّهُ قَدْ قَالَ: فَمَنْ حَلَفَ فَلْيَحْلِفْ بِرَبِّ الْكَعْبَةِ ،
Ўтган замонда айтганларингиз энди ўтиб кетди, бундан кейин қасам ичмоқчи бўлган киши каъбани парвардигорига деб қасам ичсин. Шундан сўнг яхудий айтди: эй Мухаммад, агар сизлар аллохга ширк келтирмаганингизда қандай хам яхши қавм бўлар эдингиз. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилдилар:
سُبْحَانَ اللهِ، وَمَا ذَاكَ؟
Субханаллох, бу қайси ширк?Яхудий айтди: сизлар агар аллох ва фалоний хохласа дейсизлар. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам бир оз туриб айтдилар:
إِنَّهُ قَدْ قَالَ، فَمَنْ قَالَ مَا شَاءَ اللهُ فَلْيَفْصِلْ بَيْنَهُمَا ثُمَّ شِئْتَ .
Ўтган замонда айтганларингиз энди ўтиб кетди, энди бундан буён бир киши агар аллох хохласа деса, сўнг уни ажратган холда кетидан агар сен хохласанг десин.
Биз хар қандай шароитда хам ,росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ва аввалги сахобаларнинг барчалари 13 йил Маккада яшаган йиллари ,яъни Мадинага келгунча бўлган давр давомида ва мана бу яхудийни хабари келгунча Мадинада яшаган пайтларида хам, мана шунча ансорлар хам бўлишига қарамасдан ,уларни хаммаси тавхидни тушунмай қолганликлари ва энг катта ширкни келтиришганини қабул қила олмаймиз. Росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан сўралган эди:
« أيُّ الذَّنْبِ عِنْدَ اللَّهِ أكْبَرُ؟ قالَ: أنْ تَجْعَلَ لِلَّهِ نِدًّا وهو خَلَقَكَ»[9]
Яъни мана бу хохом яхудий келиб аллох таолога ширк келтиришаётганини айтгунча бўлган давр ичида улар энг катта ширкни келтириш билан яшаб ўтганликлари ва бир яхудийни келиб уларга тавхидни ўргатишлиги ақлга сиғмайдиган нарсадир.
Бу ерда мана бу яхудий росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ва у кишини сахобаларини баёнларини зохиридан нотўғри тушунча чиқарган , тавхид ва ширк масаласини тўғри тушунмаслиги, билмаслиги , нотўғри хулоса чиқаргани сабабли ўша гапларини айтишга жасорат қилган. Аммо кўриб турганимиздек, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам бир оз ўйланиб тургач, сўзлашиб туришган мавзуни мана бу яхудий суистефода қилишини имкони қолмайдиган томонга бурадилар. Лекин аслида росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ва сахобалар олдин айтишган сўзлар билан кейинги айтишга буюрилган сўзларни тушунча,мазмуни бир хилдир. Аммо кейинги янги буюрилган лафз душманларни суистефода қилиши ва рухий жангларига монеъ бўла олади.
Хозир бизни замонамизда эса бир гурух кишилар яхудийларнинг олими ишлатган адабиёти билан мусулмонларни фақатгина ширк келтириш билан айблабгина қолмасдан, бир қадам илгари қўйиб уларни мушрик эканликларида муттахам қилишади.
Сиз хам айтиб турганингиздек мусулмон кишини мушрик дейишликни ўзи яъни уни такфир қилишдир – бу сизни сўзларингиздан кўриниб турганидек – ва мусулмонларни бу тарзда такфир қилиш хам дуруст эмас,бу билан бирданига иккита ишга иқдом қилинади:
1-Аллох таоло ва унинг росули саллаллоху алайхи васаллам мушрик кофирлар хақида содир қилган хукмни ёинки илм ахли хам мушрик кофирлар хақида айтган сўзларни мана бу шаръий узрларга эга бўлган бечора мусулмонларга татбиқ қилашади. Шайх Абдуллатиф оли шайхга ўхшаганларни сўзларини келтиришади, у киши айтади: мушрикни такфир қилиш ё мушрикларни такфир қилиш хаворижларни усулларидандир ва ахли суннат уламоларининг бирортаси бу ишни қилмаган. Бу сўзлар аллох таолога ва пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламга ва умматни ижмосига раддия беришдир. Бу уятлик иш фақат мана бу раддия билан кофийдир ва эътироз қиливчи киши ўзини жахолати сабабли пайғамбарларнинг дини ва хавориж мазхабини ўртасида ташхис бера олмаган бўлади.[10]
Мана бу ерда кўриб турганимиздек кофир мушрикларга тегишли бўлган хукмни мусулмонларга татбиқ қилишяпти. Бу аниқ хато ва инкор ё кечириб бўлмайдиган жиноятдир. Аллох таоло ва росули саллаллоху алайхи васаллам ошкор ва бепарда бир гурух кишиларни кофир, муртад ё мунофиқ деган ном билан таништирган ва агар бир киши мана бу гурухларни кофир эканлигида шубха қиладиган бўлса, уни ўзи хам куфрга дучор бўлади. Аммо наждият мусулмонларни бунга ўхшаш ишлар сабабли хам такфир қилиб юборишади, яъни аслида кофирлар хақида нозил бўлган хужжатларни мусулмонларни устида ишлатишяпти.
2-Қўлларидаги харбий ва хукуматий қудратлари соясида аллох ва уни росули саллаллоху алайхи васалламни динига таъна қилувчи ва мусулмонларни ақидаларини ташвишини қилаётганлар номи билан сизлар ўзингизни фикрингизни баён қилишингизга монеълик қилиб , қурол ва қўполлик билан сизга тўсқинлик қилишади. Ўзларига наждийларни фикрларига мухолифат қилишни аллох ва росулига таъна қилиш ва мусулмонларни ақидаларини издан чиқиши деб кўрсатишади! Ўзига мухолифат қилишни аллох ва росулига мухолифат қилиш деб биладиган мана бундай мутакаббирлик бўлиш , ўзини нихоятда юқорида кўриш ва очиқ хатокор бўлишдан аллохни ўзи сақласин!
1295 хижрий қамарий йилларда Маккада ханбалийларни муфтиси бўлган шайх Мухаммад ибни Абдуллох наждий ўзини
«السُّحُبُ الوابِلةِ علی ضرائِحِ الحنابلة»
номли китобида Мухаммад ибни Абдулваххоб хақида шундай деб ёзади: Мухаммад ибни Абдулваххоб ўзига қарши агар бир киши мухолифат қилса ёки унга қарши раддия ёзса, у мана бу кишини тўғридан тўғри , очиқ равишда ўлдиришга қудрати бўлмаган. У бирор кишини мана бу одамни кечаси уйида ё кечаси бозорда ўлдириш учун жўнатарди; чунки у ўзини мухолифларини такфир қилиб , уларни ўлдиришни халол қилиб олганди. [11]
Мухаммад ибни Абдулваххобни невараси, наждиятни алломаси деган ном билан танилган шайх Абдуррохман ибни Хасанни айтишича: хокимларга аллох ва росулини динидаги бирор нарсага таъна ва ажралишни вужудга келтираётган ва мусулмонларни ақидаларини ташвишга солаётганларни олдини олиши вожиб бўлади. Шу билан бирга мушрикларни такфир қилишдан манъ қилаётган ва уларнинг исломни даъво қилаётгани ва шаходат келтираётганини далил қилган холда , мусулмонлар ва ислом умматидан деб хисоблаётганларни зарари исломга махсусан авом одамларга қайтади ва халқни орасида фитна,тўполон келтириб чиқаришига боис бўлади.
Келинглар , сизлар билан довланинг шаръий хайатларига ,марказий қидирув идораларига содир қилинган ва набаъ номли 76 чи мажаллада чоп қилинган баённомани текшириб чиқамиз. Унда айтилишича: “ исломий давлатдаги даъватчилар ва илм талаб қилаётганларга одамларни ширк ва унга тушиб қолишларидан, мушрикларни такфир қилиб туришларидан огохлантиришлари вожиб бўлади.” Довла бу ерда шайх Мухаммад ибни Абдулваххоб ва нажд уламоларини тафаккуротларини бирма-бир ижро қилишни амалда бажарган. Ўзини қўл остидаги ёрдамчиларига мусулмонлардан мушрик бўлганликда муттахам қилинганларни такфир қилишни вожиб қиляпти,мана бундан хам уларнинг ошкора наждият тафаккуротларининг содиқ ижро қилувчилари экани аниқ кўриниб турибди.
Довланинг ўзига мухолиф мусулмонларни мушрик дейиши ва сўнг муттахам қилинган мусулмонларни такфир қилишни вожиб этиши ва буни кетидан уларни Покистон,Ироқ, Яман, Сумоли, Ливияни масжидлари, суфийлар ва шиъалар жамланадиган маконларда қатли ом қилиши Мухаммад ибни Абдулваххоб ва наждият анча йиллар олдин режасини тузиб чиққан ишни амалдаги кўринишидир. Ўзини наждият фикрига эргашувчи деб хисоблайдиган хар бир киши , Мухаммад ибни Абдулваххоб ва довлага ўхшаб амал қилмайдиган бўлса , ё у даъво қилаётган иддаосига шубха билан қараш керак ёки бу шахс туқия ( ўзини яширадиганлар) ахлидан бўлиб уни ижро қилишга қудрати йўқ ва қулай фурсат етишини кутаётганлар тоифасидан бўлади.
[1] وفي رسالة الشيخ محمد رسالة في الرد على ابن صباح ، ذُكرت في تاريخ نجد تحقيق ناصر الدين الأسد ص468 في الرد على من اتهمه بتهم ، ورد على ذلك ، إلا أنه قال في أثنائها : “الحمد لله ، أمَّا بعد : فما ذكره المشركون ( لاحظ هنا سماهم مشركين ) عنّي أنني أنهى عن الصلاة على النَّبِيّ -صلى اللَّه عليه وسلم- ، أو أني أقول لو أن لي أمراً هدمت قبة النَّبِيّ -صلى اللَّه عليه وسلم- ، أو أني أتكلم في الصالحين ، أو أنهى عن محبتهم ، كل هذا كذب وبهتان افتراه عليّ الشياطين الذين يريدون أن يأكلوا أموال الناس بالباطل ، مثل أولاد شمسان وأولاد إدريس الذين يأمرون الناس أن ينذروا لهم وينخونهم ويندبونهم ، كذلك فقراء الشياطين الذين ينتسبون إلى الشيخ عبد القادر وهو منهم بريء كبراءة علي بن أبي طالب من الرافضة ، فلما رأوني آمر الناس بما أمرهم به نبيهم -صلى اللَّه عليه وسلم- ألاّ يعبدوا إلا اللَّه وأن من دعى عبد القادر فهو كافر، وعبد القادر منه بريء ، وكذلك من نخى الصالحين أو الأولياء أو ندبهم أو سجد لهم … ” انتهى . والشاهد قوله : ” وأن من دعى عبد القادر فهو كافر ” فهذا نص بأنه يُكفّر من دعى عبد القادر وأمثاله (ومن فعل الشرك أعطى اسمه ، فيُسمى مشركا كافرا )، رسالة أرسلها إلى أحد علماء الأحساء واسمه أحمد بن عبد الكريم ، وهي الرسالة الحادية والعشرون في تاريخ نجد ص346.
[2] فتاوى الأئمة النجدية 3/188
[3] الدرر السنیة فی الرد علی الوهابیة، ص 67./ و کان کثیر من مشایخ ابن عبدالوهاب بالمدینة یقولون: سیضلّ هذا او یضلّ الله به من ابعده و اشقاه، و کان الأمر کذلک. و زعم محمّد بن عبدالوهاب انّ مراده بهذا المذهب الذی ابتدعه اخلاص التوحید و التبری من الشرک، و انّ الناس کانوا علی الشرک منذ ستمائة سنة، و انّه جدّد للناس دینهم، و حمل الآیات القرآنیة التی نزلت فی المشرکین علی اهل التوحید…
بسیاری از اساتید محمّد بن عبدالوهاب در مدینه می گفتند: زود است که این مرد گمراه شود و خداوند به واسطه او کسانی را که از خودش دور کرده و شقی نموده گمراه سازد، و پیش بینی آنها به وقوع پیوست. محمّد بن عبدالوهاب گمان کرده بود که مقصودش از این مذهبی که اختراع کرده توحید خالص و بیزاری و دوری از شرک است و اینکه مردم از ششصد سال پیش بر شرک بوده اند و او بوده که دینشان را تجدید کرده است. او کسی بود که آیات قرآن را که درباره مشرکان نازل شده بود بر اهل توحید حمل نمود…
[4] الدرر السنیه ۱۰/۳۶
[5] مجموع فتاوى الشيخ ابن باز” (9/174، 175) / الشرك فهو صرف بعض العبادة لغير الله، كمن يستغيث بالأموات أو الغائبين أو الجن أو الأصنام أو النجوم ونحو ذلك، أو يذبح لهم أو ينذر لهم، ويطلق على الكافر أنه مشرك وعلى المشرك أنه كافر … فسمى الكفار به كفاراً وسماهم مشركين، فدل ذلك على أن الكافر يسمى مشركاً، والمشرك يسمى كافراً.
[6] الدرر السنية : 291/9
[7] صحيح النسائي 3782 / أنَّ يَهوديًّا أتى النَّبيَّ صلَّى اللَّهُ عليهِ وسلَّمَ فقالَ: إنَّكم تندِّدونَ، وإنَّكم تُشرِكونَ تقولونَ: ما شاءَ اللَّهُ وشئتَ، وتقولونَ: والكعبةِ، فأمرَهُمُ النَّبيُّ صلَّى اللَّهُ عليهِ وسلَّمَ إذا أرادوا أن يحلِفوا أن يقولوا: وربِّ الكعبةِ، ويقولونَ: ما شاءَ اللَّهُ ثمَّ شئتَ
[8] أخرجه أحمد (27138)، وابن سعد في ((الطبقات الكبرى)) (10797)، والطحاوي في ((شرح مشكل الآثار)) (238) / سلسله الحادیث صحیحه البانی جلد ۳ صفحه ۱۵۴/ عبد الله بن يسار عن قتيلة بنت صيفي الجهنية قالت: ” أتى حبر من الأحبار رسول الله صلى الله عليه وسلم فقال: يا محمد! نعم القوم أنتم لولا أنكم تشركون! قال: سبحان الله! وما ذاك؟ . قال، تقولون إذا حلفتم: والكعبة، قالت: فأمهل رسول الله صلى الله عليه وسلم شيئا ثم قال: إنه قد قال، فمن حلف فليحلف برب الكعبة، قال: يا محمد! نعم القوم أنتم لولا أنكم تجعلون لله ندا! قال: سبحان الله! وما ذاك؟ قال: تقولون ما شاء الله وشئت. قالت: فأمهل رسول الله صلى الله عليه وسلم شيئا ثم قال: إنه قد قال، فمن قال: ما شاء الله فليقل معها: ثم شئت” / عبد الله بن یسار از قتیله بنت صیفی الجهنیه که گفت: حبری (عالمی) از احبار (علمای یهود) نزد رسول الله صلی الله علیه وسلم آمد و گفت: ای محمد شماها چه قوم خوبی می بودید اگر شرک نمی ورزیدید. فرمود: سبحان الله چه شرکی؟ گفت: وقتی سوگند می خورید می گویید: سوگند به کعبه. پیامبر صلی الله علیه وسلم درنگی کرد سپس فرمود: هرکس از شما سوگند خورد پس به پروردگار کعبه سوگند بخورد. سپس آن یهودی گفت: ای محمد، شماها چه قوم خوبی بودید اگر برای خداوند همتایی قرار نمی دادید. گفت: سبحان الله! یهودی گفت: می گویید: اگر خدا و فلانی بخواهند. پس پیامبر صلی الله علیه وسلم درنگی کرد سپس فرمود: آنچه در گذشته می گفتید هیچ، اما از این به بعد هرکس گفت: «اگر خدا بخواهد»، پس به همراه آن بگوید: «سپس تو بخواهی
[9] بخاری4761/ مسند احمد 6/196
[10] مصباح الضلام ۵۹۴-۵۹۳
[11] السحب الوابلة علی ضرائح الحنابلة، ص 275. / فانّه کان إذا باینه احد و ردّ علیه و لم یقدر علی قتله مجاهرة یرسل إلیه من یغتاله فی فراشه أو فی السوق لیلا، لقوله بتکفیر من خالفه و استحلاله قتله.