Жохилият. (1)
“Жахл” калимаси хақга эргашмаслик маъносидан келиб чиқади; яъни хақга қарши амал қилаётган киши, бу киши қилаётган амалига нисбатан огох бўладими ё ноогох бўладими фарқи йўқ, мана бундай кишига жохил дейилади.
Шу сабабли хам, Алусий ва ибни Манзурга ўхшаш ўтган уламолар айтишганки: ўзида бор илмга амал қилмаган кишини жохил дейилади.
Энди бу сохада билимга эга эмас ва хақиқатда огох бўлмаган хақни зиддига амал қиладиган кишини масаласига келсак, масалан киши бир эхтиёжи бор одамни кўради, лекин мухтож одам ўзини эхтиёжини ошкор қилмагач, у шахс бу одамни ўзига бой, бадавлат киши деб ўйлайди. Аллох таоло мана бундай хақиқатни фахмламаган кишини хам жохил деб айтадики:
يَحْسَبُهُمُ الْجَاهِلُ أَغْنِيَاءَ مِنَ التَّعَفُّفِ(بقره/273)
Шундай мухтож кишилар борки, уларни вазминликлари ва қаноатлари сабабли жохил киши уларни бой, бадавлат кишилардан деб ўйлайди.
Яъни бу ердаги жахл ва жохил хақида айтмоқчи бўлган манзуримиз шуки, тараф шундай мусулмон бўладики , ўзига хос ахкомларга нисбатан жохил бўлиши , аммо бошқа ўринларда эса олим бўлиши мумкин. Ёки бўлмасам хақ ахкомларида жохил бўлиши билан бирга айтилган ўринларда хам жохил бўлган ғайри мусулмон бўлиши хам мумкин.
Энди мана бу кўринишда, ана ўша айтиб ўтилган ғайри мусулмон кишининг жахолатини шиддати кучайган ва умумий маданият холатига кириб холат, йўл, равиш, одоб ва расми – русум кўринишига айланиб бўлган. Мана шу умумий маданият бу шахсни арзиши ва арзишини зиддини, керакли ва керакмас нарсаларини,қонунларни , уни бу дунёга нисбатан кўз- қарашини таъйин қилади, бу шахсда ўзига хос ақида, рафторларни келтириб чиқарадики, мана бу шахсни дунё қарашини шакллантириб беради.
Жамиятдаги жахолат мана бу даражага кўтарилса, етса , аллох таоло бу жамиятни сифатлаганда жохилият калимасини ишлатади. У зот бу жохилиятни ишлатилиш ўринларини , қирраларини тўртта маданий сурада равшан қилиб беради:
-Оли –имрон сурасини 154 оятида андиша ва қалбдаги гумон, зон хақида сухбат қилиб мархамат қиладики:
“یظنون بالله غیر الحق ظن الجاهلیه” (آل عمران/154)
Аллох хақида нотўғри,динсизларча бадгумон қилишган эди.
Жохилиятни шакки ,бу инсонларнинг ақидалари, дунё қарашларини устига гумон,зон,шакни хукмрон бўлиши маъносини билдиради. Бу нарсани бугунги кунда бизлар, секулярларни тахсил кўрган, авом тоифасининг ўзаро конференцияларида кўришимиз мумкин. Уларнинг инсонни яратилиши , мавжудияти, худо, жаннат, ғайбга оид ишлардаги ишончлари, ақидаларининг пойдевори тасаввуротга асослангандир; яъни улардаги ишончнинг асл пойдеворини аниқ хотиржамлик эмас , шак ва гумон ташкил қилади.
-Энди фикр ва қалбдаги шак , гумондан сўнг биз моида сурасини 50 оятида жохилиятни жуда кўп учрайдиган қирраси, пойдеворига ишора қилмоқчимиз, бу қонун тузиш масаласидаги жахолат, жохилият бўлади. Бу бугунги кунда биз барча давлатларни, секуляр партияларни қонунларида кўриб турган нарса. Секуляризм динида , уни турли- хил мазхабларида асл пойдеворни ташкил қилган қонунлар, аллохнинг шариатидаги қонунлардан олинмаган, балки аллохнинг шариатига қарши холатда тузилган бўлиб ,аллохнинг қонунларини нобуд қилиш йўлида ишлаб чиқарилгандир. Аллох таоло мархамат қилади:
“أَفَحُکْمَ الْجاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّه حُکْماً لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ” (مائده/50)
Динсизлик хукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун аллохдан хам гўзалроқ хукм қилувчи ким бор?!
Энди мана бу жохилий шак ва гумонлар қонун ва хукмларга айланиб бўлган, аллохни қонунларини четга суриб қўйгандан сўнг, ундан кейинги жохилиятни яна бир кўринишларидан бири, аёлларнинг малаи омни ўртасида ўзини очиқ кўрсатиши бўлади. Биз буни отатурк, ризохон ва бошқа секуляр хукуматларни замонида, хатто ўзимизни махаллий секуляр партияларда хам , хижобни кашф қилиш тўғрироқ қилиб айтганда авратни кашфи қилиш қолибида кўрганмиз ва хозирги кунда хам кўриб турибмиз. Жамиятдаги аёлларни бехаёлиги, бепарволиги ё уларни хор бўлиши ё аллох бекитишга буюрган нарсани кўрсатиш хақида қидириб, тахқиқ қилишга, кўп изох беришга хожат йўқ, чунки бизлар хаммамиз бу нарсаларни ўзимизни атрофимизда ё спутник , ижтимоий каналларда кўриб турибмиз.
Авратни кашф қилиш,одам ва хавони яланғоч бўлиши , бу шайтон қўлга киритган васвасаларининг натижаси бўлади. Шайтон ва унга эргашганлар аёлларни яланғоч қилиш орқали мана бу жохилий жамиятда яшаётган инсонлар учун фақат бир қорин ва шахватни қолдириб қўймоқчи бўляптилар. Бу шайтонни мақсадларидан бири бўлиб, шайтон ва унга эргашганлар мана бу канал орқали ўзларини бошқа қонунларини илгари силжитмоқчи бўлишади.
Сизлар бир тасаввур қилиб кўринглар, имоми Муслим ўзини сахихида 3028 сонли хадисда келтиришича : эркаклар билан бирга аёллар хам каъбани яланғоч холда тавоф қилишган. Шу сабабли хам аллох таоло жуда кўп жойларда кийим неъматига ва ундан фойдаланишга ишора қилган, аъроф сурасини 27 оятида бани одамни огохлантириб, шайтон одамни бошига олиб келган балолар сизларни хам бошингизга тушмасин ва васвасалари билан сизларни хам яланғоч қилмасин деб, эхтиёт бўлишга чақиради.
Мана бу воқеиятни тушуниш натижасида , одамларни яланғоч қилишлик шайтонни инсонни яратилиш даврига бориб тақаладиган эски, қадимий мақсадларидан бири бўлганини билиб оламиз. Мана бу мархалани амалга ошириш ва инсонларни яланғоч қилиш шайтон ва уни ёронларининг одам фарзандига қарши тузган стротегик режаларидан бири бўлади . Аллох таоло ахзоб сурасини 33 оятида мана бу жохилий одатга ишора қилиб айтади:
وَلاتَبَرَّجنَ تَبَرُّجَ الجاهِلِيَّةِ الأولى”(احزاب/33)
Илгариги динсизликдаги ясан-тусан каби ўзингизни кўз-кўз қилмангиз!
Мана бу айтиб ўтилган уч кўриниш жохиллик, тушунмасликни асосига кўра содир бўлади, хақиқатни ёрдами билан буларни химоя қилиб бўлмайди; яъни хеч ким далил келтириш ва хақиқатни ёрдамида буларни химоя қилишга қодир эмас. Шу сабабли хам мана бундай жамиятлардаги жохиллар ўзларини таъассублари, қайсарлиги,икки оёғини бир этикга тиқиб олишлари ва қуролни кучи билан мухолифларига кучларини кўрсатишади. Аллох таоло фатх сурасини 26 оятида жохилиятни қизиққонлик,такаббур, бир ишга таъассуб билан ёпишиб олиш деб таърифлайди:
إِذْ جَعَلَ الَّذينَ کَفَرُوافيقُلُوبِهِمُ الْحَمِيَّةَ حَمِيَّةَ الْجاهِلِيَّةِ.
Ўзини ноўрин хохишларига ёпишиб олиш, нажод ва қавм ё қабилага нисбатан таъассубда бўлиш, жуда кам билимга эга бўлиш, ақида ва андишалардан далилсиз тарафдорлик қилиш , жохилият хамияти, таъассубни маъноси бўлади.
Мана бу суратда, биз жохилиятни шахсларни қалби, фикри,қонунлар, уларни устида хоким бўлган хукмлар ,мана бу фикрлар ва қонунларни жамиятда амалий суратда зохир бўлиши, бу жохилиятнинг мухолифларига нисбатан қандай муомала қилишига қараб унга бахо берамиз. Айтиб ўтилган нарсалар жохилиятни тўрт кўриниши,услуби, мафхуми бўлиб, уларга оятлар хам ишора қилиб турибди.
Замон назаридан олиб қараганда хам, росулуллох саллаллоху алайхи васалламни юборилишларидан олдинги даврни жохилиятнинг аввалги даври деб номланган. Албатта айтиб ўтилган оятлар, хамда қуръондаги шунга ўхшаш оятларда бу хақида айтилишича, аллох таоло хам мана бу дарвни бўлганлигини тасдиқлайди ,баъзилар бу давр пайғамбаримиз юборилишларидан олдинги 150-200 йилни ўз ичига олишини айтишган.