Жахлни мазмуни.
Барча пайғамбарларни мақсади тоғутга куфр келтириб , уни кетидан аллохни шариатини қонунларига иймон келтириш бўлгандан сўнг, бу ердаги масала саводли ё бесавод бўлиш, тажрибий илмларга нисбатан огох ё ноогох бўлишни устида эмас, балки масала улар ўзлари учун танлаб олишган манхаж, дунё қараш, қонун, программага бориб тақалади.
Аллох таоло мархамат қилади:
وَلَقَدْ بَعَثْنا فيکُلِّ أُمَّةٍ رَسُولاً أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَ(نحل/36)
Аниқки, биз хар бир умматга : “Аллохга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар”,бир пайғамбар юборганмиз. ( бу ерда ибодат яъни инсон аллохни шариатини қонунлари асосига қиладиган ишларини барча бўлади ,бу ибодатлар фақат аллохни ўзи учун бўлиши лозим.)
Бошқа бир жойда айтадики:
فَمَنْ يَکْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللَّهِ فقداستَمْسَکَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقيلاَانْفِصامَ لَها(بقره/256)
Бас, ким шайтондан юз ўгириб, аллохга иймон келтирса, у хеч ажраб кетмайдиган мустахкам халқани ушлабди.
Тоғутга куфр келтириш яъни “ла илаха” , аллохни шариатига иймон келтириш эса “иллаллох”. Шунга асосан хам росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилгандилар:
قولوا لا اله الا الله تفلحوا.
Ла илаха иллаллох денглар нажот топасизлар.
Шу билан бирга менга нихоятда ажойиб бўлиб кўринган, жохил ва жохилият калимасини мафхумини янада аниқроқ кўрсатган нарса Сумайя, Аммор, Ёсир, Билолга ва ……. ўхшаш тавхид ахли бўлган мусулмонларга нисбатан олим, уламо калимасини ишлатилиши бўлган эди. Мана бу азиз кишилар ўқиш ва ёзишдан бебахра бўлган, янада аниқроқ қилиб айтганда бесавод бўлишган эди. Буларни муқобилида эса Абул Хакамга ўхшаган ,ана ўша дарвни донишманди, ўша замонни энг юқори даражада тахсил кўрган шахси хисобланган кимсаларга нисбатан эса жохил калимаси ишлатилган эди.
Энди бундан хулоса қиладиган бўлсак, шахс босавод,бакалавр, донишманд, доктор, профессор бўлиши билан бирга жохил бўлиши хам мумкин; энди саводсиз бир шахс эса олим бўлиши хам мумкин. Мана бу ерда қуръон бизларга олим ва жохил киши хақида таълим беряпти, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам бесавод бўлган эдилар, жуда кўпчилик мана бунга диққат қилишмайди. У киши хам атрофидаги бошқа одамларга ўхшаш тажрибий илмлардан огох бўлмаганлар,аммо тўлиқ бир маънода олим киши эдилар.
Шундай бўлгач, жохилият савод ва тажрибий илмларни муқобилида турмайди, балки жохилият ислом қонунлари ва хукмларини муқобилига туриб олган хукм ва қонун хисобланади. Шу сабабли хам ислом жохилиятни ўлимини ислом шариатининг қонунларини зохир бўлиши ё ғолиб бўлиши деб атайди.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам Муоз ибни Жабални Яманга жўнатаётган пайтларида унга қуйидагича буйруқ берган эдилар:
«أَمِتْ أَمْرَ اَلْجَاهِلِيَّةِ إِلاَّ مَا سَنَّهُ اَلْإِسْلاَمُ وَ أَظْهِرْ أَمْرَ اَلْإِسْلاَمِ كُلَّهُ صَغِيرَهُ وَ كَبِيرَهُ[1]؛
Жохилият асридаги ишларни ислом тасдиқлаганларидан бошқасини йўқотиб ташла, исломни катта-ю кичик буйруқларини очиқ- ойдин кўрсат ва уларни амалда ишлат. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ўзоқ йиллар давомида жохилият маданияти, қонунлари , хурофот ақидаларини хукмронлиги остида яшаган аъробий кишига бундай деган эдилар:
«کُلُّ مَأْثَرَهٍ فِی الْجاهِلِیَّهِ تَحْتَ قَدَمی».[2]
Жохилиятдаги хамма нарсалар мени оёғимни остида қолиб кетди. Ха, кўриб турганингиздек жохилиятдаги бор нарсаларни оёқ-ости қилишимиз керак, шундай экан жохилият тажрибий илмлар, фанларни, технологияни билмаслик маъносида эмас, балки аллохни шариатини қонунларини билмаслик ва аллохни шариатини буйруқларини тушунмасликдир. Бу ерда мана бу жохил киши профессор, донишманд ё саводли, бесавод бўладими буни фарқи йўқ.
[1]– حسن بن علی ابن شعبه، تحف العقول، مترجم صادق حسین زاده، قم، انتشارات ال علی،1382، ص 25؛ نیز:ابن هشام –السيرة النبوية، انتشارات دار احياء التراث، چاپ دوم، 1013هـ/1333م، ج3، ص 412
[2]– همان