Мусулмонлар тушиб қолган бугунги кунги вазият
Бизлар “хозирги вазиятда” “зарурат хукми” сабабли шундай ночор холатга тушиб қолганмизки, биринчи қадам сифатида мусулмонларни “иттиходга” даъват қилишга мажбурмиз. Яъни ўртадаги муштарак нуқталарга эътиборни жамлаш ва хилма-хиллик, ихтилоф, фарқларни бор бўйича қабул қилиш керак, шу тарзда турли-хил мазхаблар, гурухларни орасида даражама- даража дилларни “муттахид” қилишга эришамиз ва афзал “уч абзор” дан бири вужудга келтирадиган улил амр шўросининг вохид ижмоъси билан
«أَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ»
Исломий “вахдат”га эга бўлган ва аллохни қўллаб-қувватлашини хам қўлган киритган вохид уммат ва вохид жамоатга муяссар бўлсак :
إنَّ اللَّهَ لا يجمعُ أمَّتي علَى ضلالةٍ ويدُ اللَّهِ معَ الجماعةِ [1]
Бу ерда биз яна бир нарсага диққат билан эътибор беришимиз лозим бўлади, “зарурат” бизларни шунчалик паст мархалага тушуриб юборганки ,”ўтиш мархаласи” деган ном билан афзал “уч абзор”ни бири бўлган улил амр шўросида “иттиход”га даъват қилиш орқали ,кофирларга тавсия қилиниши лозим бўлган дипламатикани мусулмонларга тавсия қилишга мажбурмиз, ва қуйидаги оятга мувофиқ равишда
«فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ» (تغابن/16)
«ما لا يُدرَكُ كُلُّه، لا يُترَكُ جُلُّه»
қоидасига биноан, жонни сақлаб қолиш учун ишлатиладиган ўлган хайвонни гўштига ўхшаш , мажбурлик ва зарурат холатидаги бир вожиб сифатида ,ўзимиздаги асосий зарурий бўлган дин, жон, номус, ақл , обрў, мол, ватанга ўхшаш нарсаларимизни сақлаб қолишимиз лозим. Умумий қилиб айтганда бундан ошиқроқ иш хам қўлимиздан келмайди,аммо бир гурух кишилар хали хам мусулмонларга нисбатан кофирлардан бадтар паст назар билан қарашади. Бундай кишилар кофирлар билан “муттахид” бўлишни осон хазм қилишади, аммо биринчи қадам сифатида бошқа мусулмонлар билан “муттахид” бўлишга ён беришни хам хохлашмайди, мўъминлар билан “вахдат” га эришиш тўғрисида эса гапирмаса хам бўлади. Аллохни ўзи ёрдам берсин.
Аслида бизларга лозим бўлган нарса, бу фақатгина улил амр шўросини канали орқали, афзал “уч абзор”ни бири бўлган хукумат ва харбий қудратга суянган холда қўлга киритилган “вахдат”дир. Аммо бунга нисбатан мустахкам, чуқур эътиқодда бўлишимиз лозим, лекин хозирги мавжуд вазиятдаги “ўтиш мархаласида” лозим бўлган “иттиход” , мусулмонлар учун “зарурат” хукми сифатида қабул қилинган ва у хатман улил амр шўроси томонидан мудирият бўлиб бошқарилиши керак.
Мана бу “иттиход”ни ўзи мусулмонлар учун исломий “вахдат”га ўтиш мархаласи хисоблангани билан, уни ўзи мусулмонларни юзлаб офатлар ва тафарруқни зарарлари ва ошкор ,пинхон кофирларни садамасидан узоқлаштирадиган муносиб, машхур бир абзор хисобланади. Шундай экан росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сўзларига асосан:
لا تَحقِرَنَّ مِنَ المَعْرُوف شَيْئًا، وَلَو أنْ تَلقَى أخَاكَ بوجهٍ طليقٍ[2]
Агарчи биродарингизга очиқ юз билан рўбарў бўлиш бўлса хам , хар қандай яхши,ёқимли ишни кичик санаманглар.
………….
[1]ترمذی 2161
[2]رواه مسلم 4/ 2026 (2626)،