Мавжуд вазиятда нима қила оламиз?
Биз тушиб қолган мана бу зарурий , мажбурий холатда барча исломий мазхабларни “огохона, йўналтирилган,харакатли вахдатга” афзал “уч абзор” ни бири бўлган улил амр шўросини канали орқали , етишимиз керак бўлган асл мақсад номи билан даъват қиламиз. Аммо мусулмонларнинг “мавжуд вазиятига” эътибор берган холда, бизлар қадамма- қадам олдинга силжишга мажбурмиз ва бу йўлдаги биринчи , амалий қадам сифатида барча исломий мазхаб, фирқаларни “исломий иттиход” остида бирлашишга чақирамиз.
Шундай қилиб биз хозирги “мавжуд вазиятда” “ўтиш мархаласи” номи остида,”вахдатга” етиш учун турли-хил исломий мазхабларни, тафсирларни муттахид қилиш йўлида биринчи қадамларимизни босиб боряпмиз. Яна бир марта қайтариб айтаман, “иттиход” пайтида ундаги барча қатнашувчиларни ўзига хос хусусиятлари бор бўлиб, баъзи бир ўринларда бир-биридан фарқли бўла олади.
Бизларни бу ердаги айтаётган “иттиход”дан бўлган манзуримиз, шофеъий ё ханафий ё ханбалий ё шиъа бўлган шахс , ўзини эътиқодлари, ишончларидан қўлини ювиб бошқа мазхаб ё гурух ё жамоатга тобеъ бўлиши керак, деган маънода эмас. Хатто шахс бошқа мазхаблардан фарқли бўлган ўзини мазхабини ақидалари, рафторларини яшириб юрсин хам дейилмайди, балки бу ердаги “иттиход”дан бўлган манзур, хар бир мусулмон бошқа мусулмонлар билан муштарак бўлган юзлаб нуқталарга , муштарак манфаъатларга эътиборни қаратиши ва битта жибхада харакат қилиши ва ўзига хос бўлган эътиқодларига хам амал қилиб боравериши лозим бўлади.
Мана бу ишлар билан бирга , янада қалбларни ва хилма-хил дунё қарашларни яқинроқ бўлиши йўлида , аслий мақсад номи билан “вахдат” га яқинроқ бўлиш учун шахс бошқа мусулмонлар билан шаръий сўзлашувлар олиб борса,яъни ўзини мазхабини хос дунё қарашларини баён қила олади. Лекин агар мана бу сўзлашувлар тортишув, бахсга , қалбларни янада узоқлашишига ё ўртадаги муштарак усулларга зарба етишига ё “вахдат” сари харакат қилишни секинлашишига сабаб бўладиган бўлса ,бу ишларни йиғиштириб қўйган яхши бўлади. Бу борада росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
« اقْرَؤُوا القُرْآنَ ما ائْتَلَفَتْ قُلُوبُكُمْ، فإذا اخْتَلَفْتُمْ فَقُومُوا عنْه»[1]
“Дилларингиз иттифоқга эга бўлгунича қуръон ўқинглар; унда ихтилофга тушиб қолган пайтингизда, ундан қўлингизни тортиб кетаверинглар” ,бизларни фиқхдаги хос тушунчаларимиз қуръонни оятидан хам мухимроқми?
[1]البخاري5060 / مسلم 2267