Ахли суннат қандай кишилар? Жаъфарий шиъалари қандай жойгохда жойлашишган?
Холид хўромий
Али ибни Аби Толиб розиаллоху анху исломий хукуматни тиргагини ва инсонларни саодатини аллохни китоби ва росулини суннатини махкам ушлашликда ,деб билади ва бу икковини иккита устун ва икки чироғ сифатида таништиради; у киши зарба егандан сўнг,яъни шахид бўлишидан олдин мархамат қилган эдиларки:
«أما وصيتى فاللّه لا تشركوا به شيئا ومحمد ص فلا تضيعوا سنته أقيموا هذين العمودين وأوقدوا هذين المصباحين وخلاكم ذم مالم تشردوا»[1].
“мени сизларга қиладиган васиятим шуки, аллохга хеч нарсани шерик ,дўст қилманглар ва аллохни фармонларига амал қилинглар ва Мухаммад саллаллоху алайхи васалламни суннатларини қўлдан бой берманглар ва уни оёқ-ости қилманглар. Мана бу икки мустахкам устунни барпо қилинглар, бу икки чироғни доим ўчирмасдан ёқиқ холда сақланглар. Модомики мана бу иккисини махкам ушлар экансиз,айбдор бўлмайсиз.”
Яна мархамат қиладики:
«ولكم علينا العمل بكتاب اللّه تعالى وسيرة رسول اللّه والقيام بحقه والنعش لسنته»[2].
“ аллох таолони китобига ва аллохни росулини суннати ва сийратига амал қилишлик сизларни (мусулмонлар) ва бизларни устимиздаги хақдир, худди ғассолни ихтиёридаги ўлган одамни жасадига ўхшаш бутунлай таслим бўлишимиз керак.”
Али ибни Аби Толиб розиаллоху анху нисо сурасини 54 ояти хақида мархамат қиладики:
«واردد إلى اللّه ورسوله ما يضلعك من الخطوب ويشتبه عليك من الأمور فقد قال اللّه سبحانه وتعالى لقوم أحب إرشادهم:﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَ أَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ وَ أُوْلِي ٱلۡأَمۡرِ مِنكُمۡۖ فَإِن تَنَٰزَعۡتُمۡ فِي شَيۡءٖ فَرُدُّوهُ إِلَى ٱللَّهِ وَٱلرَّسُولِ﴾[النساء: 59]. فالرد إلى اللّه الأخذ بمحكم كتابه و الرد إلى الرسول الأخذ بسنته الجامعة غير المفرقة»[3].
“ сени чарчатиб юборадиган мушкилотли ишларга дучор бўлганингда ва сенга ноаниқ, шубхали бўлиб кўринган ишларда, улар хақида аллохни китобига ва росулуллохни суннатларига мурожаъат қилгин, чунки аллох таоло ўзи хидоят қилишини хохлаган гурухга мархамат қилган эдики: Эй мўъминлар, аллохга итоат қилингиз ва пайғамбарга хамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) хокимларга буйсинингиз! Борди-ю бирон нарса хақида талашиб қолсангиз,- агар хақиқатда аллохга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз – у нарсани аллох ва пайғамбарига қайтарингиз! Аллохни китобига қайтиш уни китобини махкам ушлаш, росулига қайтариш эса у кишининг пароканда қилмайдиган суннатларини қабул қилиш бўлади.”
Жаъфарий шиъаларини эътиқодлари бўйича росулуллох саллаллоху алайхи васалламни суннатлари қуръондан сўнг иккинчи ўринда, вохид ижмоъдан эса олдинги ўринда туради. Бу ердаги очиқ, равшан бўлиб турган нарса шуки, хар қандай жаъфарий шиъаси ақл талаб қилган хукмга кўра хохлаб ё хохламаган холатда хам албатта суннатга тобеъ бўлади. Энди ахли суннат деб маъруф бўлган фирқалардаги кишилар ханафий, моликий, шофеъий, зохирий ва ……бўлиши мумкин. Жаъфарий шиъаси хам албатта ахли суннат бўлади, чунки суннат уларни наздида қуръондан кейинги ўринда ахкомларни фахмлаш ва фиқхий шариатни тушунишни ягона йўли хисобланади. Шундай бўлгандан сўнг бошқа фирқалар хам мана бу меъёрларни қабул қилиш орқали ахли суннатни доирасидан жой олиши мумкин ва бу истелох уларни орасидаги хос бир фирқага мутаъаллиқ бўлмайди, агарчи фирқалар аввалги асрни бошдан ўтказишгандан сўнг, бугунги кунгача мана шу исм билан маъруф бўлишган бўлса хам.
Шундай экан жаъфарий шиъаларини росулуллох саллаллоху алайхи васалламни суннатларига яқин ё узоқлик мезони бошқа фирқаларга ўхшашдир, мана бу заминада жаъфарий шиъаларига нисбатан кўз-қараш худди ханафийни моликийга нисбатан ёки ханафийни шофеъийга нисбатан ё ханбалийни зохирийга нисбатан кўз-қарашига ўхшаган бўлиши лозим.
Чунки ўзини Али розиаллоху анхуга эргашаётганлардан деб хисоблайдиган кишини хар бири,росулуллох саллаллоху алайхи васалламни суннатига ўзини тобеъ эканини хохлаб ё хохламаган холда айтади. Шундай бўлгач Алига эргашиш ахли суннат бўлишлик ёки ахли суннат бўлишлик хам Алига эргашиш маъносига тўғри келади, мана бу икки йўл бир-биридан алохида йўл эмас, балки ислом динидаги хар бир мусулмон босиб ўтадиган вохид йўл хисобланади. Бу дини ислом худопарастларни ўртасида вахдатни вужудга келтириш учун келган ва худопарастларни хар қандай тафарруқдан қайтаради.
وَلَا تَكُونُواْ كَٱلَّذِينَ تَفَرَّقُواْ وَٱخۡتَلَفُواْ مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَهُمُ ٱلۡبَيِّنَٰتُۚ وَأُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ عَذَابٌ عَظِيمٞ (آل عمران/ 105)
“Аниқ хужжатлар келгандан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир.”
[1]– نهجالبلاغة، شرح فیضالإسلام، جزء3، کلام 149.
[2]– همان، جزء3، کلام 168.
[3]– همان، جزء5، نامه 53.