Имоми жаъфарий фуқахоларининг ўртасидаги ихтилофни сабаби (1)

Имоми жаъфарий фуқахоларининг ўртасидаги ихтилофни сабаби (1)

Холид хўромий

Улил амр шўроси ва исломий умматни вохид ижмоъси бузилгани  ва хилма-хил мазхаблар, фирқаларни пайдо бўлганидан сўнг, барча фирқалар ва исломий мазхабларни ўртасида бир-бирлари ёки гурухни ичида ё мухолиф фирқалар билан хам фиқхга оид ихтилофлар доим вужудга келган, гохида мана бу ихтилоф натижасида  бир-бирларини тафсиқ ва такфир қилишгача етиб боришган.

Битта хужжатдан хилма-хил хулоса чиқариш ва манбаъларни,маржаъларни  битта бўлмаганлиги мана бу ихтилоф ва тафарруқни сабабларидан хисобланади.Мусулмонлар  исломий хукуматнинг  қудратини химояси остидаги вохид уммат ва вохид ижмоъ ва вохид улил амр шўросига қайтмагунларича, мана бу ихтилофлар ва тафарруқ ўзини мусибатларга тўла хаётини давом эттиради.

Агар жаъфарий имомия шиъаларининг фуқахоларини ўртасидаги ихтилофлар, эрондаги 1357 йилдаги инқилобгача фиқхга оид жузъий масалалар чегарасидан ўтиб,жузъий масалалар уни устига бино бўлган умумий масалаларгача тажовуз қилган бўлса ва уларни ихтилофлари фиқх усулларига хам етиб борган бўлса, уни сабабини офатлардан ёки бу фирқанинг алохида хусусиятларидан қидириш керак бўлади. Масалан қуйидаги ўринларга ўхшаш:

 1-Ғуллотни бехуда сўзларини жаъфарий имомия шиъаларининг манбаъларига қилган таъсири

Гохида ғуллотни таъсири остида чигалликларга дучор бўлинади. Шариф Муртазони айтишича: фиқх ахкомларининг  аксарини хужжатга оид қисми воқифия мазхабига эргашадиган кишилардан иборат. Мана бу шахслар учун  ривоятлар  асл бўладими ё фаръий ёки бошқалардан ривоят қилишганми ё улардан ривоят қилинганми буни фарқи йўқ. Машааллох “ғуллот”, “хаттобия”, “махмаса”,”хулул асхоблари” га ўхшаш яна фалончи ва фалончи номли тоифалар нихоятда кўп, шундай бўлгач улар ривоят қилаётган хабарларни сихатини қаердан мушаххас қилсак бўлади.” [1].

Мана шунга асосланган холда, хар бир фақих ривоятни бир қисмини хужжат келтирарди, бундай вазиятда уларни ўртасида ихтилофни вужудга келиши хам табиий бир холат бўлади.Абу Жаъфар Тусий, тоифа шайхини  айтишича: “истибсор” ва “тахзибул ахком” номли ўзимни асарларимда,фиқхга алоқаси бўлган имомлардан ривоят қилинган, хилма-хил 5000 та хадисни зикр қилганман, мана бу хадисларни аксарида шиъаларнинг  унга амал қилиш борасида ихтилофга эга эканликларини изохлаб ўтганман. Буларни яширишни иложи йўқ, агар фиқх ахкомлари хақида андиша қиладиган бўлсак, уларнинг ўзаро ихтилофлари Абу Ханифа, Шофеъий ва Моликийни ихтилофидан кўра кўпроқ эканини кўрамиз.”[2].

Мана бундан келиб чиқадиган бўлса,масалаларни изохига ва бу мазхабдаги  баъзи фуқахоларни асарларига  мурожаъат қиладиган бўлсак,хар бир фақихнинг ўзига хос мазхабга эга эканини гувохи бўламиз. Бу ерда  чалкашиб кетишни олдини олиш учун хам, эргашувчиларни орасидаги қоида шуки, хар бир киши бир маржаъга тақлид қилиши ва бошқа мужтахидларга эса тақлид қилмаслиги керак.

Бир-бирига қарама- қарши ихтилофларнинг  сабабларидан бири шуки, бу ахкомларнинг истихрож ва истинбот қилинган манбаълари хам хилма-хилдир, чунки ихтилофга сабаб бўлган масалаларнинг битта булоқдан ва битта имомдан вужудга келиши хам ақлга тўғри келмайди! Хар қандай ақлли киши, имоми Жаъфарга ўхшаган улуғвор киши томонидан бундай масалалар содир бўлмаслигини  яхши билади.

2-Манбаъларни тозалашдан келиб чиққан ихтилоф

Хар қандай шиъа олими ғуллотни ишончлари билан булғанган манбаъларни фақат  бир қисмига истинод қилгандан сўнг , унинг бошқалар билан ихтилофга дучор бўлиши хам табиий бир холат, энди агар худди мана шу шахс ўзини ғуллотни булғанган ишончларидан поклаб нажот берадиган бўлса,зохирда ўзини олдинги кўз-қарашига қарши чиққан бўлади ва бошқа томондан йўлдошларига хам қарши чиқишига тўғри келади. Чунки ўртада мана бу ўзгаришлар,бошбодоқчиликни янада кўпроқ намоён қиладиган  мустахкам режим хам мавжуд эмас. Абу Жаъфар Тусий ўзини “ алуддату фил усулил фиқх” китобида кенг тарқалган ихтилофлар хақида айтадики:

“бу ерда биз ишора қилган нарсалардан бири шуки, фирқаларни ўртасида амал қилишдан келиб чиқаётган ихтилофларни пайдо бўлиши айни хақиқатдир, чунки кўриб турганимиздек улар фиқхга оид ахкомлар бўйича хилма-хил мазхабларга бўлиниб кетишган. Хар бир фуқахо фиқхни бобларида тахоратдан тортиб диягача ,ибодатларда, ахкомларда, муомалада, фарзларда ва фиқхни бошқа боблари бўйича бошқа фиқх олимидан фарқли равишда фатво беради. Уларни ихтилофлари сон-саноқда, рамазон ойини кўришда бор, уч талоқни талаффуз қилиш билан бир талоқ тушадими ё йўқми ё умуман талоқ воқеъ бўлмайдими ё тахорат бобидаги бир нарса уни нажас қила олмайдиган сувни миқдори хақида хам ихтилофлар  мавжуд. Шу билан бирга карра сувини хаддини таъйин қилишда, бош ва оёқга масх тортиш учун янги сув ишлатиш, нифосни энг кўп муддатини таъйин қилишда, азон ва иқомани қисмларини сони хақида ва фиқхни бошқа бобларида хам ихтилофларга эгадирлар. Яъни шиъа уламолари ихтилофга эга бўлмаган боб  ёки бошқачароқ қилиб айтганда бошқалардан фарқли фатвога эга бўлмаган масала  топилмайди.[3].

У киши мана буларга қўшимча равишда айтадики: “ аиммалар томонидан ворид бўлган фиқхга алоқаси бўлган хилма- хил хадисларни ўзимни машхур “истибсор” ва “тахзибул ахком” китобида зикр қилганман. Бу хадисларни сони 5000 тага етади. Бу хадислар бўйича шиъа уламоларининг барчага маълум бўлган  ихтилофларини зикр қилиб ўтдим. Агар уларни ихтилофларига диққат қиладиган бўлсангиз, бу ихтилофлар Абу Ханифа ва Шофеъий, Моликни ихтилофидан хам кўпроқ эканини кўрасизлар.”  [4].

У киши ўзини “тахзибул ахком” китобида айтадики: “ бизни баъзи бир дўстларимиз – аллох уларни ишларида доим муваффақ қилсин!- бизни асхобларимизни хадисларини – аллох уларни хам муваффақ қилсин ва ўтиб кетганларимизни ўзини рахматига сазовор қилсин!- бизга етказиб беришди. Мана бу хадисларни ўртасидаги ихтилофлар, қарама-қаршиликлар  шу даражада кўп эдики, хар бир хабарни зидди топиларди, яъни  муқобилида унга қарши чиқадиган хадис мавжуд бўлмаган соғлом хадис умуман топилмасди. Хатто бизни мухолифларимиз мана бу ишни бизларни мазхабимизни энг катта айби , нуқсони деб хисоблашади, улар мана шу йўл орқали бизларни эътиқодотларимизни ботил қилишга кириб келишган. Сизларнинг ўтиб кетган ва хозирги замондаги буюк кишиларингиз ўзларининг  мухолифларини ўрталаридаги ўзаро ихтилофлари сабабли  таъна қилишларини ва фаръий нарсалардаги ихтилофлари учун айблашларини эслатиб ўтишади. Уларни айтишларича,бу ихтилофлар  аллох таоло буйруқ бермаган ихтилофларни жумласига киради ва у зот унга амал қилишни мубох ,деб хам санамаган. Кўриб турганингиздек сизлар мухолифларингизга қараганда шиддатлироқ ихтилофларга ва зиддият, тортишувларга эгасизлар. Эътиқодларингиз билан бирга сизлар томонингиздан содир бўлаётган бу ихтилофни мавжуд экани,эътиқодингизни асли ва манбаъсини ботил бўлишига сабаб бўлади.

Хатто унчалик кўп илмга эга бўлмаган ва истидлол, лафзларни маъносидан огох бўлмаган кишилар шубхага тушиб қолишди ва натижада уларни кўпчилиги тўғри эътиқоддан хам қайтиб кетишди. Чунки улар унинг  иллатида хайрон бўлиб бошлари қотиб қолди ва уни холатидан ожиз бўлишди.  [5].

Шайхимиз Абу Абдуллохдан шундай деганини эшитдимки: Абул Хусайн Алавий Хоруний тўғри ақидага эга бўлган кишилардан эди. У киши имоматга қоил эди, у киши хадислардаги ихтилофни иллатини тушунгандан сўнг ,ақидасидан воз кечиб шиъа мазхабини тарк қилди ва бошқа мазхабни ақидасини ихтиёр қилди, чунки маъноларни сурати у кишига ошкор ва маълум бўлмаган эди. [6].

Файз Кошоний ўзини “вофий” китобида айтадики: “шиъа уламоларининг бир масалада ихтилоф қилган пайтларида,унда 20 та ё 30 та ёки бундан хам кўпроқ қовлга эга эканликларини кўрасиз. Мен шуни айтмоқчимаки: яъни улар ихтилоф қилмаган фаръий масалалар қолмаган деса хам бўлади.” [7].

Жаъфар Шохурий шиъа уламоларининг ихтилофларини қуйидагича сифатлайди: “уламолар иборасига нисбатан ишлатилган  машхур сўзидан мақсад, шайх Содуқ, Муртазо, Муфид, Тусий, ибни Баррож, ибни Аби Ақил, ибни Жанид ва уларга ўхшаган олдин ўтган уламолар назарда тутилган, бу ердаги манзур хозирги асрдаги фуқахолар эмас, чунки хозирги машхур уламоларни хеч қандай арзиши йўқ. Шунинг учун хам хозирги даврдаги уламоларни фатволарига диққат қиладиган бўлсак, уларни барчаси шиъа мазхабини доирасидан ташқарида эканини кўрамиз.”

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, шайх Содуқни “алхидаях” ёки шайх Муфидни фиқх бўйича “мақнаъах” ё оғойи Хуийни асари бўлган “минхажус солихин” китобини бир- бирига солиштирсак, оғойи Хуийнинг ўнлаб масалалар бўйича олдинги машхур уламоларга мухолифат қилганини гувохи бўламиз. Агар шайх Содуқ оғойи Хуийнинг асари “алмасаилул мунтахабах” китобини ўқишга қодир бўлганида, албатта нихоятда ажабланган бўларди……..агар оғойи Хуийнинг машхур ишларга ёки ижмоъ ишларга қилган мухолифатларини барчасини жамлайдиган бўлсак, уларни сони 200 ё 300 тага хам етиб боради. Хаминий ва Хаким ва унга ўхшаш тақлид қилинадиган маржаъларни вазияти хам шунга ўхшашдир.

У киши охирги асрлардаги уламоларнинг олдин ўтган уламоларга қилган мухолифатларини фақат бир нечтасини зикр қилган холос, у кишини айтишича: жуда кам уламоларни андак фатволари билан кифояландим, чунки агар у хақида  муфассал бахс қиладиган бўлсак, бир қанча жилд китобга эхтиёж пайдо бўлади.”  [8].

Аллома Халийнинг  қилган ишини  тасдиқлашича, имомия фиқхининг пайдо бўлган замонидан то у кишини давригача ( яъни 720 хижрий қамарий йил) бўлган  шиъа уламоларининг ихтилофларини “мухталифуш шиъах” китобида жамлаган. Бу китобни мутолаъа қиладиган бўлсак, имомия фуқахоларининг барча боблар бўйича бир-бирлари билан ихтилофга эга эканликларини кўрамиз, ўртадаги ихтилофлар шу даражадаки бир киши бир масалани халол бўлишига фатво берган бўлса, бошқаси уни харом ,деб фатво берган. Халий китобини муқаддимасида айтадики:фиқх илми бўйича  ўтган асхобларни китоблари ва муқаддам келиб кетган уламоларни мақолалари қўлимга тушгандан сўнг, уларни орасида жуда кўп масалаларда, нихоятда катта миқдордаги матлаблардан ихтилоф борлиги кўрдим, шунинг учун хам бу масалаларни шаръий хукмлар ва фиқхий масалалардаги ихтилофларини хаммасини ўз ичига олган бир китобда келтиришни хохладим.” 

Мана бу китоб ўнта қалин жилд китоби кўринишида тўлиқ назарларни ўзида жамлаган,бу ишни давом этишини хохлаган киши агар хозирги вақтда хам уни сабт қиладиган бўлса, бу китоб юзлаб жилддан хам ошиб кетиши мумкин, чунки муқаддам замонда ўтган фуқахоларни кўз-қараши ва бугунги кунни,мавжуд вазиятни эхтиёжига қараб ўтган уламоларнинг кўз-қараши билан  истинбот қилишни фарқи доимий равишда давом этади ва хеч қачон тўхтаб қолмайди.

Жаъфар Шохурий айтадики: “ бу ерда агар мисол тариқасида Хуийни “минхажус солихин” рисоласи ва шайх Содуқни “мақаннаъ” рисоласи ёки шайх Муфидни “мақнаъах” рисоласини бир-бирига солиштирадиган бўлсак, албатта фатволарни ўртасидаги жуда катта фарқни кўрамиз.”   У киши сўзида давом этиб айтадики: “ кейинги даврда ўтган уламолар муқаддам замонда ўтган буюк уламоларнинг фатволарини кўрганда рахм қилиб ачиниб кулиб қўйишарди.”  [9][10].

Мана бу тозалов жараёни ўзини шунчалик хайбатли қилиб кўрсатадики,Мухаммад Муғния айтади: охирги асрлардаги уламолар янги фиқхий қоидаларни ижод қилишиб, қадимги қоидаларни кўпидан қўлларини тортишди. Муқаддам ўтган уламолар содир қилган ахкомларни нафий қилиб, ўтган уламолар билмайдиган ахкомларни ўрнатишди. Ибодатлар, муомалалардан иборат фиқх бобларини барчаси бўйича,ўтган уламоларни назарлариги мухолиф бўлган янги фикр ва назарларни изхор қилишди.”[11].

3-Ахборийгарий ва усулиюн асосида тақсим бўлиш

Имоми жаъфарий шиъаларини бир гурухи имомат рукнида, яъни ижтиход ва хукм бўйича ихтилофларга дучор бўлишди ва натижада ахбория шиъалари ва усулийя шиъаларига бўлинишди.

Бир гурух ахборийюнлар фиқхдаги ижтиходни харом деб билишади,чунки улар маъсум эмаслар, улар сўзларни фақат маъсум шахсларга тегишли ва чегараланган деб билишади. Бошқа бир гурух эса мана бу аслдан четланиб маъсум бўлмаган кишиларга хам ижтиход қилишга ижоза беришади, яъни худдиинки маъсум кишиларни салохиятини уларга хам ато қилишади, уни назарини қабул қилмасликни маъсум кишиларни назарини қабул қилмагандек қабул қилишади.

Мухаммад Ризо Музаффар нажаф хузаларида тадрис қилиш учун қўлланадиган “ақоиди имомия” китобида айтадики: барча шароитларни ўзида жамлаган мужтахидга нисбатан бизларни ақида ва эътиқодимиз шуки, у имомни ғоиб бўлган вақтидаги ноиби хисобланади, у хоким ва мутлақ раис хам бўлади; у имомга ўхшаш қазоват вақтида қози вазифасини ва одамлар ўртасида  лозим бўлганда хукм чиқариш салохиятига эга ; уни хукмини қабул қилмаслик аллохни хукмини қабул қилмаслик ва аллохга ширк келтириш билан баробар бўлади.” [12]

Мухаммад Саъид Хакимни айтишича: “ана ўша ахборий ва усулий истелохлари бу гурухни вахдатига зарар етказди ва тафарруқ,бўлакларга бўлиниш,тўполон ва бир-бирини айблашларни  вужудга келтирди, хатто бу иш фожеабор хадга етиб борди. Айниқса хар икки гурух бир минтақада яшаган  шароитларда,уларни  бир-бирининг  қаршисига чиқиш хатари тахдид қиларди.”[13].

Шунингдек бу икки гурухни ўртасидаги ихтилофлар, тортишувлар, мунозаралар,бир-бирини рад қилиш ва такфир қилишлар, айблашлар шу даражада кўпайиб кетдики, хатто уларни баъзилари бошқалари орқасида намоз ўқишни хам тахрим қилиб фатво беришгача боришди. Ахбория гурухини ичида шундай кишилар хам бўлганки,усулийларни таълиф қилган китобларини қўллари билан ушлашни ўрнига,яъни қўллари нажас бўлиб қолмаслиги учун кийимларини этаги билан ушлашарди. [14][15]

Юсуф Бахронийни айтишича:” шиъаларни ахборий ва мужтахидга тақсим бўлиши,худдиинки улар ягона уммат ва ягона динда эмасдек, хар икки гурух бир-бирига бехуда сўзларни айтишига,сўкишига ва дашном беришига сабаб бўлди.[16].

Мухамммад Толиқоний айтадики:” хар икки гурухни эътиқоди бўйича, бир-бирларини ўлдириш уларга вожиб бўлади. Уларни ўртасидаги қазоватлар, ихтилофлар тахминан содда шахсий ишларгача етиб борганди, хатто  икки хусуматлашаётган  кишини хар бири, бир-биридан қасос олишни хохларди.” [17].

Эрондаги 57 йилда бўлиб ўтган исломий инқилобдан ва хилма-хил мазхабий харакатларни ўртасида бўлиб ўтган сўзлашувдан сўнг,ахборийлар гурухи имоматни икки рукнини фойдасига очиқдан-очиқ орқага чекинишди, яъни ахборийлар оли саъудни салафият гурухига ўхшаб, барча исломий фирқаларни қаршисида бир абзорга айланишди ва инглис шиъалари номи билан машхур бўлишди.

Имоми жаъфарий фуқахоларининг ўртасидаги ихтилофни иллати (2)

Холид хўромий

4-“Хозирги вазиятга” муносиб ижтиход ёки янги пайдо бўлган ишлар бўйича ижтиход қилиш

Бир гурух кишилар қуйидагича ишончга эга:”жаъфарий имомия шиъаси ўзини “имомия”,деб билгандан сўнг,бугунги кунни фиқхи ва мавжуд вазиятга алоқаси бўлган ахкомлар бўйича уларни мурожаъат қиладиган манбаълари, аввалги исломий қарнлардаги имомларни фиқхи ва ахкомлари бўлиши лозим. Аммо хақиқатда эса улар ишлари бўйича  оятуллох Хумайний, Хуий, Хоманаий ва …..га ўхшаш оддий инсонларга тақлид қилишади,охирида шу натижага етиб келишадики, 12 имомлар махсусан имоми Жаъфар Содиқ фақатгина исм ва унвон экан! Шиъалар жаъфарий хам эмас имомий хам эмас. Агар бундай бўлмайдиган бўлса, бугунги кунни фиқхи бўйича улар фатво оладиган ва ахкомлар учун унга мурожаъат қиладиган имомни мушаххас қилишсинчи?!”

 Хар қандай жаъфарий имомияга нисбатланган шиъа фуқахоси,бошқа исломий фирқаларни акси бўйича, мана бу фирқа қабул қиладиган усулларни сақлаб қолган холда, фиқхий масалалар ва дин ахкомларини келиб чиқишини ўзини тушунчаси бўйича, ўтган кишиларни ривоятларини ёки буюк кишиларни хатто ўзидан олдинги имомларни хам  фикрларини  хужжат келтирмасдан баён қилади; аслида эса аксар фирқалар шариат манбаъларини ўзлари ишонган, ўтган уламоларни тушунчаси бўйича ва уларни назарларини хужжат келтирган холда,ўзига эргашган кишиларга баён қилади. Натижада эса жаъфарий шиъаларининг фиқхи, фуқахоларнинг ва мужтахидларнинг  фатво ва сўзларидангина ташкил топгандек қилиб кўрсатишади ва бунга қўшимча равишда хар бир жаъфарий шиъасининг  фиқх олими алохида мазхабга эга бўлгандек бўлиб қолади.

Мана бу равиш бўйича фиқх олими ўзидан олдинги уламоларни ё имомларни сўзларини нақл қилишни хам лозим деб билмайди, балки манбаълардан олган ўзини фикр ва назари бўйича истинбот қилган мухтасар ва тушунарли  нарсани мухотобларга ироя беради.

Албатта мана бу метод, жаъфарий шиъаларида ривоят қилинган китобларда мавжуд, уларни бир нечасига ишора қилинади:

Калиний ўзини хужжати билан Абу Абдуллохдан ривоят қиладики, Абдуллох ибни Сулаймон айтади: Абу Абдуллохдан сўрадим: аллох таоло худди Довудни ўғли хазрати Сулаймонга ихтиёр бергандек, имомга ихтиёр берганми? Ха,деди. Чунки бир киши имомдан бир масала хақида сўради ва имом унга жавоб берди ва бошқа бир киши хам ана ўша масала буйича имомдан сўраганди, унга бошқача жавоб берди.Сўнгра бошқа бир киши келиб худди ўша масала хақида савол берди, имом аввалги икки жавобдан хам фарқ қиладиган жавобни унга берди.   [18].

Шунингдек Калиний Зирора ибни Уайндан, у эса Абу Жаъфардан ривоят қилиб айтадики, Зирора айтди: Абу Жаъфардан бир масала хақида сўрагандим менга жавоб берди. Сўнг бир киши уни олдига келиб ана ўша масала бўйича унга савол берди, у менга берган жавобни тескарисини унга берди. Сўнгра эса бошқа бир киши келди-да худди ўша масала бўйича савол сўради, аммо имом менга ва иккинчи кишига берган жавобини тескариси бўйича жавоб берди. Кейинги икки киши кетгач, эй росулуллохни ўғли, ахли Ироқ бўлган  ва сизга эргашган кишилардан хисоланган  бу икки киши келиб, сиздан бир хил масала бўйича савол сўрашди, аммо сиз уларни хар бирига турли-хил жавобни бердингиз,дедим. Шунда у киши айтдики: эй Зирора, мана бу иш бизлар учун яхшироқ  ва биз ва сиз учун давомлироқдир. Агар сизлар битта иш бўйича иттифоқга эришганингизда, одамлар бизни зараримизга сизларни тасдиқлаган бўлар эди, лекин бу бизларни ва сизларни туришимизни қисқартиради…….

Зирора айтадики: сўнгра Абу Абдуллохга айтдим: улар сизга эргашган кишилардан, агар сиз уларни найза билан қуролланишга ёки одамларга қарши бош кўтаришга чақирсангиз, сизни фармонингизга итоат қилишади, хозир эса сизни хузурингиздан ихтилофга эга холатда кетишди. Ровий айтадики: Абу Абдуллох отасига ўхшаш жавобни берди.  [19].

Калиний Мусо ибни Ашимдан ривоят қилиб айтади: Абу Абдуллохни хузурида эдим, бир киши қуръонни бир ояти хақида ундан савол сўради ва Абу Абдуллох жавобини берди. Сўнгра бошқа бир киши кириб ана ўша оят хақида у кишидан савол сўради. Абу Абдуллох олдинги кишига берган жавобни тескариси бўйича унга жавоб берди. Буни таъсирида гўёки қалбимни пичоқ билан майда- майда қилингандек бўлди…… мана бу вазият ва холатда турган пайтимда тўсатдан бир киши кириб Абу Абдуллохдан худди ўша оят хақида сўради, унга эса менга ва олдинги кишига берган   жавоблардан фарқ қиладиган жавобни берди.  [20].

Мана бу кўз-қараш бўйича, тақлид қилувчи ва фатвони қабул қилувчи шахс, ўзини тақлид қиладиган маржасини худди докторга ўхшаб танийди ва унга нисбатан эътимоди сабабли,хатто агар ўзини жаррохлик тиғини ихтиёрига бериш бўлса хам, берилган амал қилиш программаларини ижро қилади. Шунингдек доктор хам ўзи берган ташхисни ўтган ё хозирги замондаги  қайси донишмандни назариясига асосланиб ироя берганини баён қилиб ўтиришни лозим,деб топмайди. Ижтиходни ироя бериш,жавоб бериш ва манбаълар бўйича ва қабул қилинган усуллар асосида  дармон қилиш,оят ва хадисни ёки мурожаъат қилинган имом ва донишмандни номини зикр қилмаслик, уларни четга суриб қўйиш ва уларга эргашмаслик маъносида эмас.

Докторларни сони кўп бўлгани боис, хар бир шахс ўзини вазиятига муносиб бўлган махсус докторга мурожаъат қилади ва  одамларни ўртасида тарқалган одат бўйича хар бир киши “ўзини доктори” борлигини иддао қила олади. Шунингдек шахс фақат ўзини докторига мурожаъат қилишни афзал,деб билади ва докторлар хам одатда беморларини ўзларини докторларига йўллашади ёки бўлмасам уларни қабул қилган пайтда беморни касаллик тарихига эга бўлишни хохлашади.

Шунга қиёс қилиб қаралса, фирқалар ва исломий мазхабларни аксаридаги фуқахолар мерос тариқасида ўзларига эргашган кишиларга мажбурий докторни таъйин қилишади ва уларни бу докторга эргашишга чақиришади, хамда одатда мазхабдан чиқиб кетиш ва ўзларини истаклари асосида доктор танлаш ихтиёри хам уларга  берилмайди. Мана бу жараён жаъфарий имомия шиъаларини ўртасида хам топилади, фақат бу ердаги бошқалардан фарқли бўлган нарса, бу мазхабни ичида шахс ўзига мужтахид ва докторни танлаш ихтиёрига эга. Бундай шахс учун мужтахидни фатвосини муқаддаслиги аимманинг  сўзини  мақомида туради ва фақихни назарини қабул қилмаслик хам, имомни назарини қабул қилмасликни харом бўлганига ўхшаш харомдир.

Мухаммад Хусайн Фазлуллох айтадики:” бизлар рўбарў бўлиб турган тақлид қилиш маржаларини сони борасидаги мушкилот,фиқхий мазхабларни сони бўйича бизлар дучор бўлган мушкилотни ўзидир,чунки бу заминадаги  фатволар ва фикрлар ва назарларни хилма-хиллигини табиати бўйича тақлид қилиш маржалари, фиқхий хилма-хил мазхабларни ўзидир.”  [21].

Бир мазхабни ичида бунчалик кўп мазхабларни вужудга келишига сабаб,  ўша кунни эхтиёжига, замонни шароитига ва маконига муносиб ягона назарни ироя бера оладиган вохид уммат ва вохид ижмоъдан иборат улил амр шўросининг йўқлигидир. Шўронинг ичидаги ихтилоф бир неъмат ва тараққиётни омили бўлади, аммо тафарруқ ва янги мазхабни  вужудга келишига боис бўладиган бўлса, жуда кўп хатарларга сабаб бўлади, хатто оилаларни ва бошқа ижтимоий марказларни хам хатарга солиши мумкин.

Мухаммад Хусайн Фазлуллох айтади:” тақлид қилинадиган маржаъларни кўплиги, аксар вақтларда исломий жамиятда  мушкилотлар, дардисарларни ижод қилади. Мана бу тақлид қилинадиган маржаъларни сони фиқхий назарларни сони сабабли, оиладаги эркак киши алохида тақлид қилинадиган маржаъга эргашади ва аёл киши хам бошқа бир тақлид қилиш маржаъсига эргашади. Шу сабабли буни натижасида битта оилани ичида ихтилоф ва келишмовчилик вужудга келади. Бу ерда у тараф ва бу тарафнинг   умумий мойилликларга бўлган   табиати хам  сабаб  бўлиши мумкин. [22].

5-Ўтиб кетган мужтахидга эргашмаслик

Имоми жаъфария шиъаларини ўртасидаги мана бу ўрин мавжуд экани хам, фирқалар ва янги мазхабларни вужудга келиш хатарини бошқа фирқаларга нисбатан кўпроқ намоён қилади. Бу мазхаб “мавжуд вазият ва ўша кунни эхтиёжларига” муносиб равишда ўзини кўз-қарашини ироя беради ва шунга асосланиб агар шахс бир фиқх олимини хаётлик пайтида уни эргашувчиларидан бўлмаган бўлса, ўтиб кетган мужтахидга эргашишни жоиз,деб билмайди. Яъни мужтахидни мазхаби уни ўлими билан нихоясига етади.

Жаъфарий шиъаларининг мазхабини динга нисбатан кўз-қараши бўйича,илми тажрибийга  ( табобат, инженерлик ва ……) ўхшаш назар билан қараш лозим, башариятни кунининг эхтиёжи ва тараққиётига муносиб равишда ўзгариб такомуллашиб туриши керак ва ўртада синф ва сендиколар мавжуд бўлмаган тақдирда, ихтилофлар вужудга келиши мумкин.

Одатда жаъфарийдан бошқа фиқхий мазхабларни кўпида ўлган фиқх олимига эргашиш мамнуъ эмас, уларни эътиқоди бўйича фиқх илми ўлим сабабли йўқолиб кетмайди ва ўзгармайди ва уни хозирги замон, барча эргашганларни  мавжуд вазиятига татбиқ қилса бўлади. Мана бу мазхабларда фиқх олими фақат ўзини имомини назарини ўтказиб берувчи холос,уни ўлими ёки ундан бошқа юзлаб кишиларни ўлими билан бир нарса ўзгариб қолмайди.

6-Ўзини танқид қилиш рухиясини мавжудлиги ва хато назарни рад бўлишидан қўрқмаслик ва тўғри назарни қабул қилиш

Мужтахид шахс гохида замонни бир қисмида баъзи далилларга кўра ўзини собиқ фикридан қайтади, гохида эса бир хукмни ана ўша кунни мавжуд вазиятига ва ўша кунни эхтиёжига муносиб холда,  ўзига хос замон ва маконни шароитига мос равишда турли-хил шеваларда баён қилади. Мана бу суратда бундай услубни ишга солишлик айб бўлиб қолмасдан, балки шижоатни белгиси ва танқидни қабул қилиш рухиясига эга бўлиш ва хақни талаб қилиш йўлидаги хато харакатлардан тийилиш бўлади.

Файз Кошонийни айтишича:” бизлар кўриб турган (имомия шиъалари)  хақ йўлдаги мана бу фирқа,шаръий хукмлар бўйича шиддатли ихтилофга эгадурлар, бу ихтилофлар шу даражадаки уларни бири фатво беради ва кейинроқ бу фатвосидан қайтади. Агар улардан гунох олиб ташланмаганда, уларни фисқ ва гунох ойнаси қоплаб оларди.” [23].

Юсуф Бахроний айтади:” кўриб турганимиздек хар бир мужтахид ва ахборийлар хар бир масала бўйича ихтилофли назарга эга. Балки уларни баъзилари ўзига хам мухолиф назар билдиришлари мумкин……..ахборийларни сардастаси, содуқлар ажойиб фикр ва назарларга эга бўлиб, хеч қандай ахборий, мужтахид уларни фикрига мувофиқ эмас, аслида эса илм ва фазлда айб ва заифлик мавжуд эмас.[24].

Сулаймон Бахронийдан қуйидача савол сўралди: мухолиф бўлган шахс нажас бўладими ё йўқми? У киши жавоб берди:”модомики носибий бўлмас экан  зохирда пок бўлади. Мен аввалда уларни нажас бўлишини афзал ,деб билардим ва бу борада рисола хам ёзганман, аммо хозирги пайтдаги мени афзал кўрган нарсам, барча уламоларни эътиқоди бўйича уни поклиги бўлади. Агар бу мухолифлар кофир бўлса хам, чунки кофирни мутлақо нажас эканига далил йўқ.” [25][26].

Мухаммад Хусайн Фазлуллох айтадики:” китоб ва суннатга ўхшаш шаръий далиллардан фатволарида фойдаланадиган ва ижтиходини тушунчаси асосида амал қиладиган мужтахид, баъзи вақтларда назари ўзгариб қолади. Бу мужтахиддаги хатони мавжудлиги учундир……. ва муқаддам даврларда ўтган уламоларнинг ўзларини китобларида хилма-хил ижтиходларга эга эканликларини кўрдим. Шунга ўхшаш бундай ишлар шахиди аввалдан хам нақл қилинган. Шунингдек хозирги асримиздаги оятуллох саййид Мухсин Хакимга ўхшаб, аввал ахли китобни нажосат эканига фатво берган эди, сўнгра эса назари ўзгариб уларни пок эканига фатво беради. Худди шунга ўхшаш каъба билан Иброхим мақомини орасидаги масофада тавофни чегаралаш хақидаги фатвоси бўйича хам , кейинчалик тавоф масофасини кенгайтиришга ўзгарган эди. Шунга ўхшаш тақлид қилиш маржаъларини назарларида фатвони ўзгариши жуда кўп учрайди, чунки тақлид қилиш маржалари хам маъсум зотлар эмас. Авваллари ойни бошидаги хилолни собит қилиш бўйича юлдузлар ва фалакиётни хисоботига эхтиёжимиз йўқ,деган эътиқодга эга эдик, аммо жуда кўп фикрлаш ва диққат қилишдан ва кашфиётлардан сўнг, қуръон оятларини баъзи далилларини кўрдик ва юлдузлар ,фалакиёт хисобини равиши бўйича ойни кўришни имкони борлигини тушундик, шу сабабли аввалги фикримиздан воз кечдик, бизни фикримиз хам устозимиз оятуллох Азимий саййид Мухсин Хакимни фикрига ўхшаш ўзгарди.”[27].

Албатта мана бу такомуллашаётган манбаъларни ва ишончларни қуръон билан тозалаш жараёни фақатгина фиқхий масалаларга чегараланиб қолган эмас, балки усулларга ва ақидани  фаръий қисматларига хам таъсир қилган.

Содуқ шиъаларни ақидаси хақидаги “содуқ эътиқоди” номли китобни ёзган. Орадан унчалик кўп вақт ўтмаган эдики, уни шогирди “Муфид” келиб устозини китобини тўғрилаш борасидаги “тасхихул эътиқод” номли китобини ёзиб чиқди. Шариф Муртазо келган вақтда эса, у устози “шайх Муфид”ни китоби бўйича тўғрилаш борасидаги  95 масалага оид ўзини мухолифатини баён қилиб чиқди.   [28].  

 Мухаммад Хусайн Фазлуллох айтадики:” биз мана бу нарсага ишонамизки, шиъаларни ижтиход харакати ахкомларни фаръий қисмидаги шаръий масалаларни тафсилотига нисбатан қилган муомалани қудрати ва андозаси бўйича, ақида хукмларини тафсилотига хам худди шундай муомала қилиши лозим.”[29]

Балки у киши шуни хам қўшимча қиладики:”шиъа мусулмонларини уламолари томонидан эътиқодий масалаларда таълиф қилинган китоблар, шиъа эътиқодотлари бўйича охирги ва қатъий  тафаккур,деб хисобланмайди, чунки зикр қилинган бу китоблар ташайюъ маданияти эътиборини қаратган қоида ва хужжатларни тушунчасидан олинган уламоларни ижтиходидан вужудга келган нарсадир.” [30].


[1]– رسائل شریف مرتضی: 3/310. به نقل از کتاب «مدخل إلی فهم الإسلام»، تألیف یحیی محمد که شیعه دوازده امامی ‏است، ص393.

[2]– العدة في أصول الفقه: طوسی، 1/138./ نکته ای که در این نوشته ی ابوجعفر طوسی قابل توجه است اینکه تا این زمان عبارتی تحت عنوان شیعه و سنی رایج نبوده بلکه شیعه جعفری مذهبی در کنار سایر مذاهب بوده است.

[3]– العدة في أصول الفقه: طوسی، 1/137.

[4]– العدة فی أصول الفقه: طوسی، 1/381؛ معجم رجال الحدیث، خوئی، 1/98؛ اما خوئی عبارت طوسی را نرمتر مطرح ساخته و آنرا بطور کامل نیاورده، و جملات پایانی عبارت او را حذف نموده است! قسمت پایانی‌ای که خوئی آن را ذکر نکرده، این عبارت است: «حتی اگر در اختلافاتشان بنگری، می‏بینی که این اختلافات بیشتر از اختلاف ابوحنیفه و شافعی و مالک است».

[5]– جعفر سبحانی در کتاب خود «الرسائل الأربعة» ص201 می گوید:

«هنگامی‏که به عنوان مثال دو کتاب «الوسائل» و «الـمستدرك» را مطالعه می‏کنیم، می‏بینیم که هیچ بابی از ابواب فقه نیست مگر آنکه در روایات آن اختلاف وجود دارد. و این از جمله چیزهایی است که منجر به رجوع بعضی از علماء از مذهب امامیه شده است. (الرسائل الأربعة، رساله سوم، تقدیم: طعان خلیل موسوی).

[6]– مقدمة تهذیب الأحکام، طوسی، 1/2.

[7]– مقدمة الوافی: فیض کاشانی، 1/9.

[8]– مرجعیة الـمرحلة وغبار التغییر، جعفر شاخوری، ص135-138.

[9]– حرکیة العقل الإجتهادی لدی فقهاء الشیعة الإمامیة: شاخوری، ص21.

[10]– همان.

[11]– مع الشیعة الإمامیة: محمد جواد مغنیه، ص90.

[12] «عقیده و باور ما راجع به مجتهد» ص 34، چاپ قم، سال انتشار 2002

[13]– الأصولیة والإخباریة بین الأسماء والواقع: محمد سعید حکیم، ص11.

[14]– مع العلماء النجف، محمد جواد مغنیة: ص74.

[15]– الشیخیة نشأتها وتطورها ومصادر دراستها، محمد طالقانی، ص9.

[16]– لؤلؤة البحرین: یوسف بحرانی، 2/387.

[17]– الشیخیة: محمد حسن آل طالقانی، ص42.

[18]– اصول الکافی: کلینی، 1/438. در کتاب خداوند،﴿فَٱمۡنُنۡأَوۡأَمۡسِكۡ…﴾[ص: 39]. آمده و «فامنن أو أعط» نیامده است، آیا نزد علی کتابی غیر از کتاب خداوند وجود داشته است؟

[19]– اصول الکافی: کلینی، 1/65.

[20]– اصول الکافی: کلینی، 1/265-266.

[21]– الـمعالم الجدیدة للمرجعیة الشیعة: ص117.

[22]– الـمعالم الجدیدة للمرجعیة الشیعیة: محمد حسین فضل الله، ص117.

[23]– الحق الـمبین في تحقیق کیفیة التفقه في الدین، فیض کاشانی به نقل از سخن محقق حلی در کتابش، معارج الأصول: ص106.

[24]– الحدائق الناضرة في أحکام العترة الطاهرة: یوسف بحرانی، 1/169.

[25]– اصول امامیه اقتضا می‏کند که بگوید: همان طور که رأی امام هم، همین است نه اینکه بگوید همان طور که اکثر علماء بر این باورند.

[26]– الشهاب الثاقب فی بیان معنی الناصب: یوسف بحرانی، ص241.

[27]– فقه الحیاة: محمد حسین فضل الله، ص35.

[28]– مرجعیة الـمرحلة: جعفر شاخوری، ص127.

[29]– مجلة الفکر الجدید، مقاله‌ای از محمد حسین فضل الله.

[30]– همان.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *