Ғуллотнинг росулуллох саллаллоху алайхи васалламга ва Абу Бакрга ва Алига ва Али шиъаларига нисбатланиши.

Ғуллотнинг росулуллох саллаллоху алайхи васалламга ва Абу Бакрга ва Алига ва Али шиъаларига нисбатланиши.

Холид хўромий

Росулуллох саллаллоху алайхи васалламни муборак умрларини охирларида мусулмон бўлган ва пайғамбарни яқиндан кўрган  баъзи кимсалар, мусайламайи каззобга ўхшаш ички кофирлар(мунофиқлар) ни пуч ва ёлғон сўзларига ,шубхаларига таслим бўлишди. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам   жуда кўп текширувлардан сўнг, бу шахсдан уни тарафдорларидан ўзини поклигини эълон қилиб, хукуматнинг  қудрати  воситасида бу гурухга қарши харбий кучни ишга солди.

Ўша қадимда хам мусулмонлар ўзларини хадларидан тажовуз қилишди. У пайтдаги мана бу мусулмонлар мусайламани пайғамбарлик хаддига кўтариб юборган ғуллот тоифасидан  бўлишган. Мана бу ғуллот тоифасидагилар хам бошқа мусулмонларга ўхшаш ибодатларни қилишарди, аммо мусайламани росулуллох саллаллоху алайхи васалламни нубувватига шерик дейишар ва баъзи хос ишларда уни хукмларига эргашишарди. Мана шунга қарамасдан бу пайтгача уларни хеч ким пайғамбар ва мусулмонларга нисбатламаган, масалан Мухаммад ғуллотлари ё мусулмон ғуллотлари ё пайғамбарга нисбатланган ғуллотлар ё …….дейишмаган, балки барча манбаъларда уларга ва рахбарларига  ислом доирасидан ташқаридаги шахс, муртад сифатида ёндашилган. [1]

Энди мавзуни давомида садрул исломдаги баъзи ғуллотларни шахсиятлари,ишончларини мухтасар кўринишда ўрганиб чиқмоқчимиз, бу иш орқали биз али шиъаларидан келиб чиқган ва ўзларини садрул исломдаги ғуллотларни хукмига киргизиб олган ғуллотларни таниб оламиз:

1-Мусайламайи каззоб

Мусайлама ибни хабиб ханафий,мусайламайи каззоб исми билан танилган, у бани ханифа тоифасидан ва ямомалик бўлиб, хижратни 9 чи йилида нубувватни даъво қилиб чиққан ёлғончиларни бири бўлади. У тоифасини катта кишилари билан бирга мадинага келиб исломини изхор  қилади; аммо ватанига қайтиб боргач нубувват фикрига тушиб қолиб  ғолий бўлади.

У қуръонга тақлид қилган холда, қофияли наср калималарини ёзиб одамларга кўрсатарди:

«الفیل و ما الفیل، له خرطوم طویل، و له ذنب وبیل»

“Фил нима эканини биласизми? Уни узун хартуми ва калта думи бор.”

Хижратни ўнинчи йили хали тугамаган пайтда ямомадан келган икки киши мадинага келиб мусайламани ёзган хатини росулуллох саллаллоху алайхи васалламга беради. Мусайлама хатида бундай деб ёзганди: “мен сен билан нубувватда шерикман. Ерларни ярми бизларга ярми эса қурайшга, аммо қурайш тажовузкор бўлиб одилона муомала қилмайди.”

Росулулох саллаллоху алайхи васаллам мусайламани хатини мазмунидан огох бўлгач, келган икки кишига қараб айтдиларки: “агар сизлар хабар олиб келувчи  бўлмаганингизда, сизларни ўлдиришга  буюрардим, чунки сизлар бундан олдин исломни тавхидни қабул қилган эдингиз ва мени рисолатимга иймон келтирган эдингиз, хозир эса хеч қандай далилсиз мана бу одамга эргашиб  исломдан қайтибсизлар.”

Шундан сўнг росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мусайламага қисқа, аммо кескин жавоб ёзгандилар. Пайғамбаримизни хатлари қуйидагича эди:

«بسم الله الرحمن الرحیم. من محمد رسول الله الی مسیلمه الکذاب، السلام علی من اتبع الهدی. اما بعد فان الارض لله یورثها من یشاء من عباده و العاقبه للمتقین .»

“бисмиллахир рохманир рохим. Аллохни росули Мухаммаддан мусайлама каззобга, хидоятга эргашганларга салом. Албатта бу ер аллохникидир, бандаларидан ўзи хохлаган кишига уни топширади ва оқибат тақводорларникидир.”

Мана бу ёзишмалар хижратни ўн биринчи йилида содир бўлган эди, бундан бир оз муддат ўтгач росулуллох саллаллоху алайхи васаллам бу дунё билан видолашдилар. Мусайламани ёронлари росулуллох саллаллоху алайхи васалламни мусайламанинг  пайғамбарлиги билан бирга қабул қилишган ва шаходат келтиришган ва намоз, рўза ва бошқа ибодатларни бажаришган бўлса хам, росулулох саллаллоху алайхи васаллам буларни тавхид ва исломдан бош тортган кишилар деб сифатлаганлар ва уларга муртадларга қилинган муомалани қилганлар.

2-сажжох

Мусайламайи каззобни кетидан умми содир бинти авс ибни хақ ибни усома сажжох исмли сехргар аёл чиқган, бу аёл хам бир тўда кимсаларга ўхшаб арабистон ярим оролида ислом пайғамбари вафот қилгач, ислом хукуматини қудрати сустлашиб нобуд бўлган,деб хаёл қилишди. Бу аёл росулуллох саллаллоху алайхи васалламни вафоти билан Абу Бакр сиддиқни қудратга келишини орасидаги бир оз давр ичида пайғамбарликни даъво қилиб чиқади ва ўзини қабиласида  рахбариятни қўлга олади, хамда шундай иддаоларни қилган кимсаларга ўхшаб  мадинадаги марказий давлат қўлидан арабистонни харбий ва сиёсий қудратини қўлга киритиш умидида фаолиятини бошлайди. Янада кўпроқ тарафдор жамлаш учун у билан мусайламайи каззобни ўртасида мулоқотлар хам бўлиб ўтган.

Сажжох бани тамим қабиласидан бўлиб, она томондан бани суғлаб қабиласидан хисобланган, бу қабилада масихийлар жуда кўп топиларди. Сажжох насроният мухитида парвариш топган эди, ё она қариндошларини воситасида насроният билан яхши таниш эди. Сажжох таблиғ қилган динни усуллари, оятларидан бизларга бирор нарса етиб келмаган. Уни минбари бўлган ва оятлари шеърий наср услубида келтирилган, шу билан бирга уни муаззини,қўриқчиси бўлган. Сажжох аллохни роббус сахаб ( булутлар худоси) деб айтарди.

Сажжох мусайламани кўрган пайтида бундай деганди: мен мақтовга тўла сифатларингни эшитдим ва сени танладим. Сени итоатингга ўтиш учун келдим, бу билан икковимиз эр ва хотин бўлиб пайғамбар бўламиз ва бирга оламни итоатга олиб келамиз.” Шу тарзда улар турмуш қуришган.

Мусайлама хам сажжохни эргашувчиларига жавоб тариқасида қуйидагиларни айтган эди: ” уни махрияси сифатида сажжохни умматини  хуфтон ва бомдод намозидан озод қиламан !” яъни ўша пайтгача мана бу икки намоз мусулмонларни равиши бўйича адо қилинар, хеч қандай кам-кўсти бўлган эмасди, мусайлама ва сажжохга эргашганлар беш вақт намозни адо қилишарди. Мусайлама сажжохга уйлангач уни махрияси сифатида эргашувчиларини  эрталабки ва хуфтон намозини ўқишликдан озод қилди.

Хижратни 12 йилида Абу Бакрни хилофати пайтида, Холид ибни Валид рахбарлигидаги лашкар ямомага йўлга чиқади ва нихоятда шиддатли жангдан сўнг –бу жанг тарихда “ямома жанги” номи билан машхур – мусайламани лашкарини яксон қилади , мусайлама хам боғий холида халок бўлади.

Сажжох мусайлама ўлдирилгач тавба қилади ва қабиласига қайтиб кетади, у ерда хеч қандай тўполонсиз хаётини давом эттиради. Калбийни ривоят қилишича, сажжохни қабиласи кейинроқ  басрага кўчиб кетишади ва сажжох мана шу шахарда вафот топади,хамда мусулмонларни расм- русуми бўйича дафн қилинади. Кейинчалик басра  янги ғуллотлар етилиб чиқадиган марказга айланган.

Садрул исломдаги мусайламайи каззоб, сажжох,асвад унсий, талха ибни хувайлид асадийга ўхшаш ғуллотларни текшириб чиқилса, пайғамбаримизни рихлатларидан кейин ва Абу Бакр сиддиқни хукумати замонидаги  ички кофирлар( мунофиқлар) хеч қачон ғолий мусулмон ё ғолий сунний ,деб номланмагани ошкор бўлади. Балки барча ўринларда ўзини куфрини ошкор қилган ва гурухлар ,бирлашган фирқалар қолибида мусулмонларни қаршисида сафга терилган мана бу ички кофирларни “муртад” деб номланган, уларга қарши олиб борилган жанглар ридда жанглари дейилган.

Али ибни Аби Толиб ва умавий, усмоний шохлари давридаги ички  тартибсизликлар  ва хукумат  заифлашган даврда хам, марказий хукуматни заифлигини кўрган  мана бу ички кофирлар ўзларини мавжуд эканликларини эълон қилиб,али шиъалари ниқоби остида  ё …….мусайламайи каззобни иддаолари ва унга ўхшаганлар кўринишида даражама- даража намоён бўлиб боришган.

Бундай ўринларда аимма ва уларга эргашган мухлис кишилар, мана бу ички кофирлардан ўзларини пок эканликларини айтиб, кофирларни куфр сифат ишончларини одамларга таништириб боришарди. Уларни хидоятидан умидлари узилган пайтда эса,уларни лаънатлаб такфир қилишар ва ўзларига эргашган кишиларни бу ички кофирлар билан бирга муомала қилишдан  манъ қилишарди.

Али ибни Мусо Ризо (алайхиссалом) ўзини бир дуоси орқали аиммаларни ғуллотларга нисбатан тутган ўрнини баён қилиб айтади:

” эй худоё, мен куч ва қудратга эга эмасман. Фақат сенигина қудратинг, кучинг бор, аллохим сендан панох сўрайман ва бизни хаққимизда йўқ нарсаларни иддао қилиб чиқишган кимсалардан безор бўлиб сени остонангга бош ураман. Биз ўзимиз айтмаган нарсаларни бизга нисбатлаб айтишаётган кимсалардан безор бўлиб сени даргохингга бош қўяман. Аллохим, сен яратгувчисан, ризқни хам ўзинг берасан,фақат сенга сиғинаман ва сендангина ёрдам сўрайман. Аллохим, сен бизларни ва бизни оталаримизни ва бизларни бошқа яхши кишиларимизни яратгансан. Худоё, парвардигор бўлиш сендан бошқага сазовор эмас, улухият ва худо бўлиш хам фақат сени ўзингга хос. Сени азаматингни кичик санаган масихийларни лаънат қилгин, уларга ўхшаш сўзларни айтаётган одамларни хам лаънат қилгин. Худоё биз сени бандаларинг ва бандаларингни фарзандлари бўламиз, ўзимиз  фойда, зарар, ўлим,хаёт ва қайта тирилишга қодир эмасмиз.  Худоё, бизни парвардигор қилиб олган кимсалардан безормиз. Хилқат ва ризқ бизни қўлимизда,деб хаёл қилаётган кимсалардан хам Ийсо (алайхиссалом) безор бўлгандек  безормиз. Худоё, биз уларни ўзлари иддао қилаётган нарсаларга даъват қилмаганмиз. Шундай бўлгач, улар айтаётган нарсалар сабабли бизларни айблама. Улар иддао қилаётган нарсалар учун бизларни кечир ва уларни хеч қайсинисини ер юзида тирик қолдирма. Агар уларни ер юзида қолдирсанг бандаларингни гумрох қилишади,фожир ва кофир кимсаларни вужудга келишига сабаб бўлишади.”    [2]

Бунга қўшимча равишда ғуллот шиъаларига нисбатан  хозирги асрдаги икки эътиборли манбаъни назарини баён қилмоқчимиз, буни ёрдамида айтилган матлаблар янада ойдинлашади:

Оятуллох Бехжат

Савол 370: ахли хақ ёки алиюллохийлар покми ё нажас? Жавоб: улар нажасдурлар.

Оятуллох хоминаий

Савол 317: ўзини “алиюллохий” деб номлаган фирқа бор бўлиб, амирал мўъминин Али ибни Аби Толиб (алайхиссалом) ни худо дейишади ва намоз ,рўзани адо қилишни  ўрнига у кишидан хожат талаб қилиб дуо қилишади. Мана бу кишилар нажасми?  Жавоб: агар амирал мўъминин Али ибни Аби Толиб( алайхиссалом) ни худо,деб эътиқод қилишса,   

«تعالى الله عن ذلک علوا کبيرا»

уларни хукми ахли китобга ўхшаш ғайри мусулмонларга ўхшайди , яъни кофир ва нажас бўлади.

Мана бу келтирилган мисолларга ва тарихда келтирилган нарсаларга қарайдиган бўлсак, ички кофирларни имомларга ва  али шиъаси  жараёнига нисбатлаш жахолат, агар киши огох холида қилса, бу уни хиёнатини белгиси ва мусулмонларга нисбатан ошкора душман хисобланади.   


[1]مرتد یعنی اینکه این شخص و پیروانش قبلا مسلمان بودند اما به دلایلی مشخص از دایره ی اسلام خارج شده اند .

[2]بحار الانوار،ج25،ص343                

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *