Бидъат. (3)

Бидъат. (3)

Энди мана бу шахс фалончи қавм ё мазхабни муртад дейишлиги билан шаръий тўғри йўлдан юрмаганини ва адолатдан узоқлашганини билади,у фақат ўзидаги кина сабабли уларни муртад дейди ва мана бу жиноятида давом этади, ёки аллох таоло қуръони каримда қандай одамларни мушрик деганини билади, аммо ўзини хавойи нафсига эргашиб ё наждий уламоларни ва ё ижтиход қилган бошқа олимларни хато раъйларига кўркўрона тақлид қилган холда юрганини хам билади. Бу шахс мана бу ўриндаги ижтиходи  хато эканидан ва аллох таоло қуръонда қандай кимсаларни мушрик деб номлаганидан хам яхши хабардор, лекин у ўзини хавойи нафсига биноан фалончи гурух ё мазхабга нисбатан ўзини нафрати сабабли уларни мушрик деб хисоблайди. Аслида эса аллох таоло уларни мушрик демаган ва мушриклар хукмига киргизмаган эди. Ёки бир шахс маст қилувчи ичимликларни ё маст қилувчи нарсаларни, зинони, ўғирликни аллохни каломида харом қилинганини хам жуда хам яхши билади,аммо ўзини хохши билан аллохнинг шариатидаги қонунларга қарши холда мана бу гунохида давом этади. Агарчи бу шахсга нисбатан хад ижро қилинган тақдирда хам, бу шахс ўзини жиноятини тарк қилмайди.

Мана бундай шахсларга қилаётган жиноятларини ахли бўлиб қолган дейилади, улар бу жиноятларида давом этишар ва бу жиноятни ахли бўлишар экан,бу жиноят борасида уларни қилган тавбаси қабул бўлмайди. Яъни мусулмонларни ноўрин такфир қилишдан тийилмагунича, бу ўринда тавбаси қабул бўлмайди. Маст қилувчи ичимликни ичаётган кимса хам агар минг марта тавба қилган тақдирда хам,ичишдан тийилмагунча тавбаси қабул  қилинмайди. Аввал қилаётган жиноятидан тийилади, мана бундан сўнг тавба қилса уни тавбаси қабул бўлади.

Мана буларга қўшимча равишда росулуллох саллаллоху алайхи васаллам бундай жиноятчилар хақида айтадилар : бундай кишилар қилаётган бидъатларида яна давом этишлари учун, уларга панох бериб ёрдам берадиган кишилар қуйидагилар жумласига киради.

«مَن احدَثَ فِیهَا او آوی مُحدثا فَعَلَیه لَعْنَةُ اللَّهِ وَ الْمَلائِکَةِ و النَّاسِ اجْمَعِینَ»،

Бидъат қилган кимсага  ё бидъатчига панох берган кимсага аллохни ва фаришталарини ва барча одамларни лаънати бўлсин.[1]

Шундай экан, имоми Молик рохимахуллохни сўзига биноан исломда яхши бидъат бор деб иддао қилган хар қандай кимсани сўзи , Мухаммад саллаллоху алайхи васаллам ўзларини рисолатларига хиёнат қилибдилар деган билан баробардир. Имом мана бу оятни сўзига хужжат қилади:[2]

«الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإسْلامَ دِينًا»(مائده/3)،

Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун исломни дин қилиб танладим.

Имоми Молик сўзида давом этиб айтади: ўша замонда дин бўлмаган нарса бугунги кунда хам дин эмас. [3]

Шу билан бирга исломга  исломдан бошқа нарсани қўшиб  қилинган таркибий нарсани  хам қабул қилинмайди:

«أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ» (زمر/3)،

Шу сабабли хам ислом дини аллохни шариатидаги қонунлар билан ахли бидъатни орасида ўртачилик қилишини хам қабул қилмайди ёки бўлмасам ўртача, мўътадил, аралашган бўлиш бахонаси билан оралиқдаги йўлда  харакат қилиётганларни ва уларни вужудга келтирган ўртача йўлларини хам қабул қилмайди.

Яъни хар қандай киши ё аниқ ва ошкор аллохни шариатидаги қонунлари билан бирга бўлиб рост  бўлиши керак, ёки фисқ ва бидъат ахли билан ёлғон билан бирга бўлиши лозим. Бизнинг  шариатда рост ва ёлғонни аралашган холатдаги кўринишини йўқ, ё рост ё ёлғон, мана бу рост ва ёлғонни ёки хақ ва ботилни орасида харакат қилишни ўзи нифоқ бўлади.


[1]– بخاری و مسلم و دیگران آن را روایت کرده‌اند و حدیث متواتر و عام است؛ فتح الباری، ج ۱۳، ص ۲۸۱

[2]– نَقَلَ ذَلِكَ الْعَلَّامَةُ الشَّاطِبِيُّ فِي عِدَّةِ مَوَاضِعَ مِنْ كِتَابِ الِاعْتِصَامِ، ص 167، ج 1و 198، ج 2

[3]– الاعتصام ـ للشاطبى، ج 1، ص 49؛الإحكام في أصول الأحكام لابن حزم الأندلسي، ج 6، ص 791

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *