Бидъат. (6)
Агар биз “уч абзор” канали орқали хамма қози сифатида қабул қиладиган вохид шўро ва вохид умматга эга бўлмас эканмиз ва шахс агарда Қуддомани хаддидаги жиноятларни қилган тақдирда хам, такфир шартларида узри борлиги ё такфир монеъликлари сабабли ва вохид улил амр шўросининг вохид ижмоъси йўқлиги учун – салохиятга эга бўлган якка қози сифатида- биз у кишини поклай хам олмаймиз, такфир хам қилолмаймиз. Шунингдек бу шахс мана шўрони йўқлиги боис – салохиятга эга якка қози сифатида- қилаётган гунохида давом этади, бу шахс бизни кўз- қарашимиз ва бизни ижтиходимиз бўйича жиноятчи, бидъат ахли хисобланади. Бу шахс ўзини ё гурухини,тўдасини, мазхабини назарида ўзини бидъат ахли деб хисобламаслиги хам мумкин, хатто уни ақидасига қарама-қарши ақидага эга бўлганимиз ё уни ишларига қарама-қарши ишларни қилганимиз боис бизларни бидъат ахли деб санаши хам мумкин. Бу ерда вохид шўро ва вохид ижмоъга эга салохиятли ва бизларни орамизда хукм чиқарадиган ва бизларни ўртамизда хужжатни қоим қиладиган қозини йўқлиги сабабли, бизларни хар биримиз ўзимизни хақ деб хисоблаб мухолиф тарафни жиноятчи, бидъат ахли дейишимиз табиий.
Мана бунга ўхшаш ўринларда биз фалон гурухни бидъат ахли деб биламиз. Яъни, ана ўша фалон гурух бизни назаримизда бизни ижтиходимизда бу амал ё сўз куфр бўлади, аммо ўзларини назарида эса таъвил ва ижтиход хисобланади; шу сабабли хам биз уларни такфир қила олмаймиз ва ислом доирасидан хам чиқариб юбора олмаймиз, фақат уларга ахли бидъат деймиз холос.
Бу ахли бидъат қачонгача давом этади? Вохид улил амр шўроси ана ўша “уч абзор” орқали келиб қози сифатида ўзини охирги хукмини содир қилгунича ва хаммага хужжатни қоим қилгунича ва ўзини ташхиси, қазовати билан ихтилофларнинг умрини тугатиб бизлар бидъат деб санаётган нарсаларга хотима бергунича давом этади. Мана бу ерда қозини, қазоватни ўрнида туриб охирги хукмни содир қиладиган фақат шўро бўлади ва фақат қози барча одамлар, гурухлар, партиялар, мазхаблар устидан хужжатни қоим қилади ва ўзини вохид ижмоъси билан охирги хукмни содир қилади. Бу ерда хеч қайси шахс, гурух, мазхаб, тафсир, партия “меъёр, ўлчов” сифатида ўзига хос назари билан бошқа мазхаб гурухлари, тафсирлари, турли-хил жамоатларни устидан хужжатни иқома қилиш салохиятига эга эмас. Мана бу салохиятни “уч абзор” воситасида вужудга келган улил амри шўросига топшириш керак бўлади.