Тарихий матнлар ва ривоятлар билан муомала қилишда кофирларни қуролидан фойдаланиш, вахдатга монеълик қилади (3)

Тарихий матнлар ва ривоятлар билан муомала қилишда кофирларни қуролидан фойдаланиш, вахдатга монеълик қилади (3)

Корзон Шаккок

Биз охирги даврларда ахли суннат ва шиъаларга мансуб жохил,алданган спутник ва ижтимоий каналларида – мана бу каналлар аксаран ахли суннатни душманлари томонидан фирқалараро жангларни ижод қилиш учун  химоя қилинади – мухолиф томонни устида хукм қилиш борасида  ёки муқобил томон билан мунозара қилган пайтда, ана ўша муқобилидаги томонни китобларида мавжуд ва ўзларини фойдасига бўлган матлаблар, ривоятларга ишора қилишади ва мана бу равиш орқали ўзларини хаққониятини собит қилмоқчи бўлишади. Бундай шароитда сизни мухолифингиздаги фалончи фирқа бу матлабни тасдиқлаши аниқ нарса, уни тўғри экани далил бўлолмайди!  Хар қандай мавзуни сихатини “қуръони карим” ва пайғамбарни  “суннат” дан қидириш лозим. Яна шу нарса қизиқки мана бу кимсалар ана ўша ўзлари ишора қилган  китоблар ва  манбаълардаги уларни кўз-қарашларига қарши бўлган нарсаларни эса аслан қабул қилишмайди.

Мана бундай сўзлашув равиши ва мунозаралар бир неча далилга кўра беарзиш ва эътиборсиз  хисобланади:

1-Яхудийлар, насоро, ғуллот ёки хадис ясаб оладиган нодон дўстлар томонидан ёлғон ривоятларни вужудга келтирилишидир, мана бу касалликдан нихоятда кам фирқалар омонда қолган, хеч қайси фирқа барча китобларида келтирилган ровийларнинг  ривоятларини, бутун тарих давомида сахих суратда қолганини  таъйид қила олмайди.

2-Ривоят ва хадисларни жамлаш ва сабт қилиш пайтида ижтиходни мавжудлигидир,шубхасиз мана бу гурухдаги уламолар хам маъсум  ва илохий вахийга эга бўлишмаган, улар хам барчага ўхшаш инсон бўлиб хато қилишади,улар томонидан сабт қилинган хадисларни хаммасини хам қабул қилиб бўлмайди. Ахли суннат деб маъруф бўлган фирқаларни орасида Албонийга ва шиъаларни ўртасидаги Барқаъийга  ўхшаш элакдан ўтказиб хадисларни покловчи уламоларни зохир бўлиши хам бу  воқеиятга далил  бўла олади.

  3-Уламоларнинг шариат манбаълари бўйича қилган ижтиходларини тўғри ё хато бўлиши борасида айтадиган бўлсак, бу ижтиходлар бошқа инсонларда хам ё тўғри ё хато бўлиши мумкин,бўлиб хам ана ўша замон ва маконни холатига боғлиқ бўлади. Хеч қайси фирқа ўзининг  уламоларини  китобларида айтилган нарсаларни хаммаси тўғри,улар қилган ижтиходларни хато бўлишини эхтимоли йўқ, деган иддаъони қилган эмас.

Ахли суннат деб маъруф бўлган фирқаларни китобларида ахли суннатга қарши жуда кўп матлаблар топилади, шунингдек шиъаларни фирқасидаги китобларда хам шиъаларни зиддига бўлган матлаблар мавжуд; хар қандай далилга кўра (хадисни заифлиги, ижтиходни хато экани ва ……) бир фирқани уламолари матлабни рад қилганидек, мухолиф фирқани уламолари хам агарчи китобларида мавжуд бўлса хам, ана ўша далилларга кўра матлабни рад қилиб ўзларидан узоқлаштира олади.

Бугунги кунда  баъзи биродарларимизни  оли саъуднинг  уламоларини, шарқшуносларни таъсирида, умумий ахборот воситаларида ,каналларда кўрилаётган шиъаларга нисбатан муомаласини  яшириб бўлмайди,уларга ишора қилиб ўтмоқчимиз.

1-Ана ўшанча манбаълар бўлишига қарамасдан шиъа ва ғуллотни ўртасини ажратмаслик.

2-Муштарак ва иттифоқ қилинган ахборлар хақида енгилтаклик қилиш ва ихтилофли ривоятлар,ахборларга эса ошиқча эътибор бериб махкам ушлаб олишлик.

3-Олдиндан хукм чиқариб қўя қолишади ва хужжат,манбаъларни танлаб ўзларини салиқаларига мос равишда териб олишади,яъни ўзларини истак ва  хиссиётларига муносибларини танлашади ва уларга ёқиб тушган хабарларни зиддидаги мутавотир хабарларга эса эътибор хам беришмайди.

4-Улар агарчи ўзларини салафи солихга эргашувчилар ,деб хисоблашса хам,амалда фақат баъзи бир хос кишиларни назарларини қабул қилишади холос, уларнинг хозирги даврда  ёзилган нарсаларининг  барчаси ана ўша хос фикрларни такроридир.

5-Кўпроқ илмий тахқиқотлар ва далил келтиришни  ўрнига тортишув равишидан фойдаланишади.

6-Воқеаларни умумий,яхлит ва таркибий суратда текширишни ўрнига ,уни майдалаб бўлакларга ажратиб ўзларини манфаъатларига керакли ўринларни бўрттириб кўрсатишади ,бошқаларига эса ахамият беришмайди.

7-Ўтган узоқ даврлардаги уламоларнинг хос фирқалар  хақидаги назарларини, бу фирқада  инкор қилиб бўлмайдиган ўзгаришлар  мавжудлигига қарамасдан ,ана ўша фирқани “хозирги вазиятига” татбиқ қилиб  қўйишади.

8-Мухолиф фирқанинг китобларидаги заиф ва нотўғри далилни мавжудлиги сабабли, бу фирқага хамла қилиш.

9-Мухолиф фирқадаги фалон шахсни ё гурухни золим бўлгани боис, бу фирқага хамла қилиш.

10-Ғуллотни тойилишларига қарши муборазадаги шиъа уламолари ва аиммаларини қудратини бугунги холат билан ўлчашади.

Бу нарсани хам изохлаб ўтиш лозим бўладики, Табарийга ўхшаш тарихий китоблар ва шиъаларга,бошқа исломий фирқаларга нисбатланган турли-хил хадис манбаъларини ўзини муталаъа қилиш билан қуйидаги хақиқатни тушуниб етса бўлади,қадимий тарихий матнлар (махсусан садрул ислом ривоятлари заминасида)  ва хойрул қурундаги катта кишиларга нисбатланган ривоятлар нихоятда фаровон ва хилма-хил,тарқалиб кетган ва бир-бирига қарама- қарши холда топилади, шунинг учун хам хар қандай одам ўзини мақсади ва ақидасига ,манфаъатига муносиб матлабни хилма-хил ривоятларни орасидан жамлаб санад қилиб қўйишини имкони бор.

Бутун жахон ошкор кофирлари ўтган асрларда ва хозирги даврда хам, шарқшунослар,исломшунослик марказлари,танқид қилиш давралари ва…….қолибидаги ўзларини тахқиқотлари кўринишида, “бу матлаблар мусулмонларни ўзларини китобларида ёзилган ва мавжуд,биз ўзимиз томонимиздан бир нарсани ёзган эмасмиз”,деган бахона билан исломга ва мусулмонларга қарши хужум қилишади.

Ёки бўлмасам калималар ўйини ва уларни ўзига хос хадаф учун аралаштириб ташлаш орқали бир аслдан фойдаланиб, қасддан мана шу аслга ўхшаган аммо уни зиддини ишлатишади, бу яхудларни писанд қилиб бўлмайдиган одатларидан бири бўлиб, буни жуда кўп намунаси талмуд китобида топилади.

Сийрат китобларида нақл қилинишича, аксар яхудлар росулуллох саллаллоху алайхи васалламга салом берган пайтларида: “ассому алайка” яъни “сенга ўлим бўлсин” ,дейишарди, у киши: “алайка” яъни сенга хам бўлсин, дердилар.

Мана бу ошкор кофирларга қўшимча равишда, биз ғуллотни қолибидаги ички кофирларни хам шунга ўхшаш фаолиятларига гувох бўламиз, улар хам ана ўша вайрон қилиш хадафи бўйича харакат қилишади.

Биз мана шу ергача дин душманларининг фаолиятларини турли-хил шаклдаги  мажмуъасига гувох бўлдик, мана бу бутун тарих давомидаги барча кофирларни йўли бўлиб, бундан ажабланиб шикоят қилишга ўрин хам  йўқ. Бизни  Зайдий, Ханафий, Моликий,Шофеъий, Ханбалий,имоми Жаъфарий, Зохирийга…… ўхшаш турли-хил исломий фирқаларга эргашувчи дилсўз ёзувчилар ва мухаққиқлардан шикоятимиз бор,чунки улар ошкор ва яширин кофирларни қуролидан бир-бирларига қарши фойдаланишган ва фаровон,бир-бирига қарама-қарши тарихий ва ривоят қилинган матнларни орасидан ўзларини манфаъатига керакли матлабларни жамлашган. Шу сабабли хам кофирлар: бу матлаблар уларни ўзларини китобларида мавжуд! Демак сахих экан ,дейишади-да!

Мухаммад Қутб рохимахуллох қуйидагича эътиқодга эга: садрул исломдаги тарихий матнларни қуръон орқали поклаш керак ( кайфа нактубу торихул исламий), бунга қўшимча равишда 12 имомлик шиъаларни аиммалари хам, барча ривоятларни қуръонни меъёри орқали поклаш ва сўнг қабул қилиш лозим, дейишади.  

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *