Мушриклар ва уларнинг ислом шариатидаги таъвил ахлини ўзаро сўзлашув адабиётидаги хукмлари.

Мушриклар ва уларнинг ислом шариатидаги таъвил ахлини ўзаро сўзлашув адабиётидаги хукмлари.

Бисмиллах валхамдуллах.

Аммо баъад: ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.

Савол.

Бизларнинг яхудий кофирларига ё насронийларни кофирларига кофир дейишимиз уларни аччиғини чиқаради ва ба аллохни буйруғидир. Ва аллохни буйруғини ижро қилиш хам ибодат бўлади. яхудий ва насронийларни мушрик дейиш ибодат эмасми?

Ж: баъзи бир кишилар кофирларнинг  аччиғини чиқариш учун шаръий бўлмаган сўзлар таркибини ишлаб чиқаради ва хатто уларни шахсиятини хақорат қилишга хам боришади. Бу ерда кофирларни аччиғини чиқаришни ибодат деб далил қилиб олишган. Аллох таоло мархамат қилиб айтадики:

 لِيَغِيظَ بِهِمُ الْكُفَّارَ (فتح/29)

Улар сабабли кофирларни хафа қилиш учундир.

Агар мана бу оятни диққат билан тахлил қилиб чиқадиган бўлсак, кофирларни хафа қилишдаги мухим нуқталарни тушуниб етамиз. Аллох таоло айтадики:

مُّحَمَّدٌ رَّسُولُ اللَّهِ ۚ وَالَّذِينَ مَعَه:

Мухаммад аллохнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган ( мўъмин) лар.

أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ

Кофирларга қахрли

 رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ ۖ:

Ўз ораларидаги ( мўъминлар) билан эса рахм- шафқатлидирлар.

يَبْتَغُونَ فَضْلًا مِّنَ اللَّهِ وَرِضْوَانًا:

Уларни ( мудом) аллохдан фазл-мархамат ва ризолик  тилаб рукуъ, сужуд қилаётган холларида кўрасиз.

سِيمَاهُمْ فِي وُجُوهِهِم مِّنْ أَثَرِ السُّجُودِ ۚ

Уларнинг юзларида сажда изидан ( қолган) белги аломатлар бордир.

لِكَ مَثَلُهُمْ فِي التَّوْرَاةِ ۚ :

мана шу уларнинг тавротдаги мисолларидир.

وَمَثَلُهُمْ فِي الْإِنجِيلِ:

уларнинг инжилдаги мисоллари эса

كَزَرْعٍ أَخْرَجَ شَطْأَهُ فَآزَرَهُ فَاسْتَغْلَظَ فَاسْتَوَىٰ عَلَىٰ سُوقِهِ يُعْجِبُ الزُّرَّاعَ

худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, ўзини новдасида тик турган, дехқонларни лол қолдирадиган ўсимликга ўхшайди.

لِيَغِيظَ بِهِمُ الْكُفَّارَ ۗ  

улар сабабли кофирларни хафа қилиш учундир.

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ مِنْهُم مَّغْفِرَةً وَأَجْرًا عَظِيمًا ‏(فتح/29)

Аллох иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга мағфират ва улуғ ажр-мукофот ваъда қилгандир.

Имоми Бағавий рохимахуллох мана бу оятни тафсирида айтадики: аллох сахобаларни кўпайтириб уларга қудрат берди ва бу нарса кофирларни ғазабига сабаб бўлди. Мана шунга ўхшаш аллох таоло мархамат қиладики:

لايَصِيبُهُمْ ظَمَأٌ وَلَا نَصَبٌ وَلَا مَخْمَصَةٌ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلَا يَطَئُونَ مَوْطِئًا يَغِيظُ الْكُفَّارَ وَلَا يَنَالُونَ مِنْ عَدُوٍّ نَيْلًا إِلَّا كُتِبَ لَهُمْ بِهِ عَمَلٌ صَالِحٌ ۚ (توبه/120)

Зеро аллох йўлида уларга бирон ташналик, машаққат, очлик етса ва кофирларни ғазаблантирадиган бирон қадам боссалар душманга бирон зиён етказсалар, албатта улар учун бу ишлари сабабли яхши амал ёзилур.

Шу билан бирга сийрат китобларида келтирилишича росулуллох саллаллоху алайхи васаллам худайбия воқеасида Абу Жахлдан ғанимат қилиб олинган туяни қурбонлик қилдилар, чунки қийматлик , эгаси машхур бўлган туяни ушлаб турмасдан ,худди оддий туядай суйиб юборишлик ўша  шахсга нисбатан хақорат хисобланар эди . ибни Қоййим рохимахуллох мана бу воқеани хужжат қилиб айтадики: худайбия қиссасида  қуйидаги нуқтага диққат қилинса ўринли бўлар эди. Аллохнинг  душманларини ғазабини келтириш  мустахабдир. Аллохнинг  душманини ғазабини келтирган холатда аллохга ибодат қилган киши сиддиқлар мақомидан жуда катта насибага эга бўлади.

Очиқ ва равшан кўриниб турганидек, аллохни шариатини манзури ва илм ахлининг кофирларни ғазабини келтириш борасидаги ишлардан қилган хулосаси уларни хақорат қилиш, ёмон сўзлар билан сўкиш эмас, балки ўзига хос ибодатларни махсус қилиш ва умумий маънода шариатга мувофиқ равишда аллох учун уларни хафа қилишдир.

Кофирларни намоз , рўза, хаж , жиходни кўриш ва аллохни шариатини йўлга қўйиш ва бу йўлда ислом диёрини тараққиётга эришишини кўриш ва мана бунга ўхшаш масалалар уларни хафа қилади.  Мўъминларни тараққиётга эришиб ўсишларини кўришга тоқатлари йўқ, шу сабабли хам рухий  ва қуролли жангларни йўлга қўйиш билан ўзларини ғазабларини эълон қилишади ва кўриб турганимиздек мўъминларни  махсусан ислом диёрларини тараққиёти ва ўсишига тўсқинлик қилишга харакат қилишади.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *