Вохид уммат вохид қонунга эга.

Вохид уммат вохид қонунга эга.

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:

«الوَحدةُ خيرٌ مِن جليسِ السُّوءِ، و الجَليسُ الصالِحُ خيرٌ مِنَ الوَحدةِ»[1]

Ёлғизлик ёмон шерикдан яхшироқдир, солих шерик хам ёлғизликдан яхшироқдир.

Яна бир ўринда у киши мархамат қиладилар:

 لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي الْوَحْدَةِ،ما سار راكبٌ بليلٍ أبدًا [2] یا « مَا سَارَ رَاكِبٌ بِلَيْلٍ وَحْدَهُ»[3]

Агар одамлар якка сафарга чиқишни хатарларини билишганда, хеч ким кечаси ёлғиз сафарга чиқмас эди.

“вахдат ” якка, ягона,ёлғиз  бўлиш  маъносидаги масдар бўлади; истелохда эса “вахдат” қалбларни бирлашиши, бир ё бир неча ишни жамланиши, ихтилофга сабаб бўладиган ўринлардан четланиш бўлади. Аллох таоло мўъминларга хитоб қилиб айтади:

 وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِیعاً وَلاَ تَفَرَّقُواْ

(ва барчангиз аллохнинг арқонига (қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!

وَاذْکُرُواْ نِعْمَتَ اللّهِ عَلَیْکُمْ إِذْ کُنتُمْ أَعْدَاء فَأَلَّفَ بَیْنَ قُلُوبِکُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَاناً (آل عمران/103) 

Хамда аллохнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз.

الْمُؤْمِنُ مَأْلَفَةٌ وَلا خَيْرَ فِيمَنْ لا يَأْلَفُ وَلا يُؤْلَفُ.[4]

Мўъмин мунис бўлади (улфат бўлиб кетиш ва улфатдир) улфат бўлиб кетилмайдиган кишида яхшилик йўқ.

Мана бундан келиб чиқадики,мўъминларни бир ёқадан бош чиқаришига, бирлашишига сабаб бўладиган омил, бу исломий вохид қонунлар ва ақидалардаги неъматдир. Бу неъматлар  шариатга қарама-қарши бўлган барча фикрлар, сўзлар, қонунлар, рафторларни хазф қилиб четга суриб ташлаб қалбларни мунис қилиб бирлаштирган , мана шу ягона қалб ўзини ягона хукми, буйруғи билан бадандаги бошқа аъзоларни ва мўъминларни ижтимоий жамиятини биносини бошқаради. Шу сабабли хам росулуллох саллаллоху алайхи васаллам гох мўъминларни бирлашган бинога ўхшатганлар, у зот мархамат қиладилар:

مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ

(мўъминларни мисоли шафқат, дўстлик, мехрибонликдаги мисоли битта бадандаги аъзоларга ўхшайди,)

إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى[5]

Агар ундаги аъзоларни бири оғриса бошқа аъзолар хам беқарор бўлиб харорати кўтарилади ва ана ўша оғриган аъзога хамдардлик билдиришади.

المؤمنونَ (یا در لفظ دیگری: الْمُسْلِمُونَ) كَرَجُلٍ واحِدٍ،

(Мўъминлар ё мусулмонларни жамияти битта инсонни баданига ўхшайди)

إِنِ اشْتَكَى عَيْنُهُ اشْتَكَى كُلُّهُ وَإِنِ اشْتَكَى رَأْسُهُ اشْتَكَى كُلُّهُ.[6]

Агар уни кўзи оғриса баданни бошқа қисматлари хам оғрийди ва агар боши оғриса бошқа аъзолар хам оғрийди.

 الْمُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضًا

(мўъмин киши ўзини мўъмин биродарига нисбатан битта мустахкам бинони қисматларига ўхшайди,бу бинони бошқа бўлак,қисматлари бир-бирини ёрдамида мустахкамланиб махкам бўлишади.).

ثُمَّ شَبَّکَ بَینَ اَصابِعِهِ …[7]

Ва у киши икки қўлларини бармоқларини бир- бирига киргизиб махкамладилар.

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хатто намоздаги сафларга ўхшаш кичкина масалаларга хам жиддий ёндашардилар,яъни  намоздаги сафлар мўъминларни қалбида ихтилофга сабаб бўлиб қолмаслиги учун бир хил , баробар туришига эътибор берардилар. Мана бу битта жисм, бадан ё бино касалликга учрамасин, қийшаймасин ,деворлари ёрилиб кетмасин , деб эхтиёт бўлардилар.

اسْتَوُوا وَلا تَخْتَلِفُو؛ فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ،[8]

Тўғри, бир хилда, баробар , қийшаймасдан туринглар, агар шундай турмасанглар қалбларингиз ихтилоф яъни келишмовчиликга тушиб қолади, деб мархамат қиладилар:

أقِيموا صفوفَكم، ثلاثًا،

(сафларингизда тўғри туринглар)

واللهِ لَتُقِيمُنَّ صفوفَكم أو لَيُخالِفَنَّ اللهُ بينَ قلوبِكم[9]

Аллохга қасамки сафларингизни тўғриланглар, бўлмасам аллох қалбларингизга ихтилоф солиб қўяди.

Мана бу вохид уммат вохид қонун ва программа билан ташкил бўлган ва аллох таолони шариатидаги қонунларга қарши бўлган барча фикрлар, программалар ва рафторларни четга суриб қўйяди,шу  йўл билан аллох таолони динида, қонунида, шариатида холис бўла олади.

«مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ»(بینه/5)؛

Аллох ва уммат ўзини ёнига шерикни қабул қила олмайди:

إِنَّ هَٰذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ (انبیاء/92)

(эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз- динингиз хақиқатда бир исломдир, ва мен эса парвардигорингиздирман. Бас , менгагина ибодат қилинглар!

Шундай экан ,

« أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ» (زمر/3)

(эй инсонлар), огох бўлингизким, холис дин ёлғиз аллохникидир. (яъни ёлғиз аллохгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ зотдир).

Аллох таолони ёнига турли-хил илохаларни қўйиб олаётган кимсалар, аллох таолони ибодатларини ёнига хилма-хил ибодатлар, қонунларни қўйиб олаётган ва вохид умматни ёнига турли-хил умматларни тузиб олаётган жиноятчиларни худди ўзидир. Ягона аллох ва ягона уммат бошқа ишларда бўлганига ўхшаш шерикни қабул қилмайди, улар якка холида қолиши лозим.

وَإِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً  وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاتَّقُونِ (مؤمنون/ 52)

(эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз- динингиз хақиқатда бир исломдир, ва мен эса парвардигорингиздирман. Бас , менгагина ибодат қилинглар!


[1]السيوطي:الجامع الصغير 9647

[2]صحيح ابن حبان2704

[3]بخاری2998

[4]رواه أحمد (2/400) (9187) والحاكم (1/73) والبيهقي (10/236) (21627) و الهيثمي في مجمع الزوائد (10/276)

[5]مسلم(2586)،والبخاري (6011)

[6]بخاري (6011) مسلم (2586) أحمد (18417) أبو نعيم ، حلية الأولياء4/137

[7]بخاری :6027

[8]مسلم (432) أبو داود (674)النسائي (806) ابن ماجه (976).

[9]بخاری 717- (725) أبو داود (662)، والبيهقي (5388)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *