Жаъфарий шиъаларнинг хузурида ақл дунёга келтирган нарсаларни,ривоятларни сихатини текширишдаги аслий меъёр.
Холид хўромий.
Исломий мазхаблар ва тафсирлар билан танишув масалаларига оид силсила мақолаларини баён қилаётган пайтимизда, фақат мана бу фирқани ўзини манбаъларига мурожаъат қилишга харакат қилдик ва хатто бошқа исломий фирқаларни назарларини айтишдан ўзимизни тийдик, охирги мухокама хам ўқувчини ўзини зиммасига топширилди.
Мана бу заминада Табрисий ўзини “ихтижаж” номли китобида имоми Боқирдан, у киши эса росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан ривоят қилиб айтадики: ” сизларга бир хадис айтилган пайтда уни қуръон ва мени суннатим билан текширинглар, агар аллохни китоби ва мени суннатимга мувофиқ келадиган бўлса, уни қабул қилинглар ва қуръонга мухолиф келган нарса бўлса қабул қилманглар”. [1].
Бундай ривоятлар жаъфарий шиъалари қабул қиладиган имоми Жаъфар Содиқ рохимахуллох томонидан хам айтилган: ” бизга нисбатлаб айтилган хар қандай хадисни қабул қилманглар, агар бу хадис қуръон ва суннатга мувофиқ келадиган бўлса қабул қилинглар.” [2]
У киши бошқа бир жойда айтадики: ” аллохдан қўрқинглар ,биздан нақл қилинаётган нарса парвардигоримизни каломига ва пайғамбар саллаллоху алайхи васалламни суннатларига мухолиф бўладиган бўлса, қабул қилманглар, чунки биз бир хадисни келтирган пайтимизда : аллох мархамат қилади росулуллох мархамат қилдилар”, деб айтамиз.([3]).
Имоми Боқир рохимахуллох айтадики:” бизлардан сизга етказилган нарсага қаранглар, агар қуръонга мувофиқ келадиган бўлса уни қабул қилинглар ва агар мухолиф бўладиган бўлса қабул қилманглар.” ([4]).
Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламдан ривоят қилиниб у киши мархамат қиладиларки:” мендан сизларга хадис етказилган пайтда уни аллохни китоби билан солиштиринглар, агар унга мувофиқ келса қабул қилинглар, унга мухолиф бўладиган нарсани деворга уринглар.” [5]
Имом Ризо рохимахуллохдан ривоят қилинадики: агар ривоятлар қуръонга мухолиф келадиган бўлса, мен уларни ёлғон деб хисоблайман. [6]
Иброхим ибни Сулийни айтишича: ” Али ибни Мусо Ризо алайхиссалом тарих бўйича замон бошлангандан буён ўзини давригача энг огох шахс хисобланган. Маъмун хар-хил нарсалар хақидаги саволлар билан у кишини имтихон қилиб кўрар ва у киши жавоб берардилар; бундан ташқари у кишини айтган нарсалари, гувохлари қуръондан келтириларди.[7]
Шундай бўлгач жаъфарий шиъаларни назарлари бўйича меъёр қуръон хисобланади, қуръонга мувофиқ келган нарса қабул қилинади ва унга мухолиф келгани эса қайтарилади ва деворга урилади.
Аммо мана шу хам бузғунчилар ва ғуллот учун жиддий хатар хисобланади, шу сабабли хам ўзини одатдаги йўналиши бўйича бошқа бир фитнани бошлашади:
Қуръон етмишта қорин, тубга эгадир! Уни илми хам махсусан имомларга тегишли бўлиб, жахондаги бошқа хеч ким бу илмдан бахраманд бўлмаган!! Имомларни сўзлари хам уларни ақидаларини аксидир, яъни воқеиятда биз агар имомларни сўзларидан бир нарсани тўқимоқчи бўлсак , мўъминлар уни қабул қилмасдан мушкилотга учраган пайтимизда айтамизки: мана бу имом айтган ана ўша етмишта қоринга тегишли нарсадир! Ва сизлар буни ўзингиз тушунишга қодир эмассизлар, шундай экан уни қабул қилишдан бошқа чорангиз йўқ.
Мана бу одамлар имомларга нисбатлаган тафсирлардан бири имом Аскарий рохимахуллохга нисбатланган тафсир бўлади. Шиъаларни энг катта уламоларидан бири бўлган Шуштарийни шиъаларга ёлғон нарсаларни нисбатлайдиган мана бу гурухни ёлғон тўқималари ва тафсирлари , махсусан мана бу тафсир хақида ёзадики: агар мана бу тафсирдаги хабарлар сахих бўладиган бўлса, исломни асли хам сахих бўлмай қолади! Чунки у иккита бир-бирига қарама –қарши бўлган нарсани ўзида жамлаган, бу ишни ўзи амри махолдир! ([8])
Энди мана бу тафсилотларни хисобга олиб айтиладиган бўлса, жаъфарий шиъалари билан ташайъюга нисбатланган ғуллотларни ўртасидаги фарқни тушунмайдиган ва шиъаларни фақат бир гурухини сўзига асосланиб бошқа шиъалар хақида хукм чиқарадиган кимсаларни мана бу аралаштириб ташлашликлари қасддан қилинган масала бўлади. Яъни бу иш уларнинг имомия шиъаларини ақидалари хақидаги жахолатлари сабабли эмасдир. Кўпинча шайтон ва уни ёронларини жибхасида жойлашиб олган мана бу золимлар, беинсофлар тўдаси, мана бу бир-бирига қарама – қарши бўлган фирқаларни бир –биридан ажратишмайди. Агар улар мана бу қарама-қарши бўлган фирқаларни ажрата билишганда, жаъфарий шиъаларга қилаётган хамлаларида ва рухий жангларни келтириб чиқаришда ва мусулмонлар ўртасига янада кўпроқ тафрақа солишда ва нихоят мусулмонларни мусулмонлар билан машғул қилиб ички жангларни юзага чиқаришда фойдаланишарди.
[1]– طبرسي، الاحتجاج ص 229. باب: احتجاج ابي جعفر في أنواع شتي، الكافي،1/96،التهذيب، 1/275،الاستبصار وغيره.
[2]– رجال الكشي:ص 195، البحار 2/239، رجال ابيداود:517.
[3]– رجال الكشي: ص 195، در ذكر مغيره بن سعيد، البحار،2/239، رجال ابيداود،517.
[4]– الأمالي للطوسي: 1/237، وسایل الشيعة، 27/120، البحار 2/235.
[5]تفسير نوين محمد تقي شريعتي ص 19 و مقدمه تفسير آيت الله طالقاني ص 17
[6]عزیزاللهعطاردی،اخباروآثارحضرتامامرضا (علیهالسلام)،ج1،ص 277
[7]صدوق، [بي تا]، «الف»، ص 525