Шиъа- сунний ва уларнинг тарихдаги ўрни
Холид хўромий
“Шиъа” аслида эргашганлар маъносини билдиради, масалан Иброхим шиъалари,яъни Иброхимга эргашганлар ёки алини шиъалари хам алига эргашганлар маъносида келади ёки бўлмасам фиръавн шиъалари хам фиръавнга эргашганлар маъносини билдиради ва ……..хаказо. “Ахли суннат” хам пайғамбаримиз саллалллоху алайхи васалламни суннатларига эргашганлар маъносида келган.
Энди бу ерда диққат қиладиган бўлсак,хар икки таърифда хам бир-бирига қарама-қаршиликни кўрмаймиз,алини шиъаси яъни қуръон ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламни суннатига ва Али розиаллоху анхуни хукумат бошқаруви шевасига эргашадиган мусулмонлар дегани бўлади.
Шундай бўлгач бир мусулмон хам Али шиъаси бўлиши хам мумкин ва хам росулуллох саллаллоху алайхи васалламни суннатларига эргашувчилардан бўлиши хам мумкин, хам пайғамбарни ахли байтини яхши кўради ва хам росулуллох саллаллоху алайхи васалламни суннатларига амал қилади, бундай шахс хам шиъа ва хам сунний бўлади ва комил мусулмон хам бўла олади. Бундан хулоса чиқарадиган бўлсак,шиъа ва суннийни ўртасида хеч қандай қарама-қаршилик мавжуд эмас ва хеч ким бу икковини бир-бирига қарши қўя олмайди.
Ахли суннат деб маъруф бўлган фирқалардаги имомларни барчаси бир кўринишда Али шиъаларидан бўлишган. Уларнинг шиъа гурухларидан қилган химоятлари ва аббосий, умавий хукуматларидан ўзларини узоқ тутишларини ўзи, қилган иддаоларига содда ва энг яхши далил бўла олади.
Мана бу хақиқатга яқин ва жохилий таъассубдан узоқ бўлган кўз-қарашдаги исм эмас ,балки ундаги аслий мазмун мухимдир; ўзини фирқаларни бирига нисбатлаган хар қандай мусулмон, пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни канали орқали тоғутга куфр келтириб аллохга иймон келтирадиган ва шаходатайнни айтадиган ва доим қуръон ва суннат бўйича иш олиб борадиган, хамда ихтилоф қилишдан нафратланадиган бўлса, бундай мусулмон бошқа фирқалардаги ўзини биродарларидан хеч қандай фарқи йўқ,уммат ва ижмоъи вохид ташкил бўлиши учун минтақа бўйича ёки жахон миқёсидаги улил амр шўроси ташкил бўлгунича, хар бир шахс фиқхий масалалар бўйича ўзи яхши кўрган мазхабига сахих далиллар билан таъассубга берилмасдан эргашишга хаққи бор. Бу ердаги энг мухим нарса, муштарак динни асоси бўйича вужудга келган муштарак нуқталар ва муштарак манфаъатлар доирасидаги вахдат йўлини махкам ушлаш керак бўлади.
Биз мана бу услубни қўллаш орқали исломни махкам ушлаймиз ва мана шу исломда барча фирқалар, мазхаблар душманчилик, кина,тахқир,лаънат, нифоқ, ёлғон, ширк, хурофот, бидъат,суннатдан безор қилиш, ёмон гумон ва ……лардан узоқлашган холатда жойлашиш имконига эга бўлади. Худди шу ислом ўзига эргашган мусулмонларга вахдат, мухаббат, хурмат, садоқат, тавхидни яхши кўриш,суннат, ширк ва бидъатни ёмон кўришни, жамиятни ислох қилиш,тозалаш йўлида тўхтовсиз харакат қилиш, масъулиятларни бажаришни юклайди, сахоба розиаллоху анхум ва ахли байт алайхиссаломни барчалари мана шу йўлда жон беришган эди.
Шундай экан агар бир “мусулмон” шахс ахли байт ёки Али шиъаларини аиммаларига нисбатан кина-қудурат сақлайдиган бўлса, у сунний эмас, балки носибий хисобланади; агар бир “мусулмон” мўъминларни оналарига –розиаллоху анхум- нисбатан дилида кина-қудурат сақлайдиган бўлса, у хам шиъа эмас, балки мусулмонларни вахдатини душмани хисобланади. Хар икки холатда хам шахс “мусулмон” холида қолади, аммо адашган ва жиноятчи мусулмон хисобланади.