Агар наждиятга эргашувчиларни асарларини қараб чиқсангиз – уларнинг салтанатга ё жиходга тегишли бўладими фарқи йўқ- ўзларини мухолифларига қарши уятсиз , хақоратга боис бўладиган сўзларни ишлатишаётганини кўрамиз. Хатто ўзларини мухолифлари наждий бўлган тақдирда хам уларнинг шахсиятини терор қилиб, тухмат қилиб кетишади. Мен буларни олдида нима дейишимни хам билмай қолдим. Агар улар бир секуляр бўлганда нима қилишни яхши билардим. Бахс қилган пайтимизда мана бу оғзи ёмон наждийларни нима қилайлик?
Ж: бу хақида ибни Таймияни нихоятда ажойиб сўзлари бор ва у киши айтадики:
فَإِنَّ الرَّدَّ بِمُجَرَّدِ الشَّتْمِ وَالتَّهْوِيلِ لَا يَعْجِزُ عَنْهُ أَحَدٌ.
(Бошқаларга хақорат,уятсиз ,оғизга олиб бўлмайдиган ёмон сўзларни қайтаришдан одам нотавон бўлиб қолмайди ва хаммани бу ишни қилишга имконияти бор.)
وَالْإِنْسَانُ لَوْ أَنَّهُ يُنَاظِرُ الْمُشْرِكِينَ وَأَهْلَ الْكِتَابِ: لَكَانَ عَلَيْهِ أَنْ يَذْكُرَ مِنْ الْحُجَّةِ مَا يُبَيِّنُ بِهِ الْحَقَّ الَّذِي مَعَهُ وَالْبَاطِلَ الَّذِي مَعَهُمْ.[1]
Инсон мушрик ва ахли китоб билан мунозара қилаётган пайтида қуйидаги равишни қўллаши лозим: унга далилларни очиқ баён қилсин, яъни ўзини олдидаги хақлар ва уларнинг олдидаги ботилни хам равшан кўрсатиб берсин.
Мана бу аллох таоло томонидан буюрилган мўъмин кишини сўзлашув равишидир:
ادْعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ ۖ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ ۚ (نحل/125)
(эй Мухаммад), парвардигорингизнинг йўли –динига донолик –хикмат ва чиройли панд-насихат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!
Шундай экан мусулмонлар билан бўладиган исломий равишдаги шаръий сўзлашув, баён қилиш ва хақни етказиш маслахат ва насихат қолибида бўлиши, хақорат қилиш ва бошқа сиз зикр қилган хуник одатлардан жуда катта фарқ қилади. Шуни яхши билишимиз керакки , бизларни вазифамиз исломий равишга кўра етказиш , далилларни баён қилишдир, ва мусулмонлар билан бўладиган бу сўзлашувни хам ўзига яраша чегараси бор, баъзи жойларда уни тўхтатиб ташлаб кетиш жоиз бўлади.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
أَنا زَعِيمٌ ببَيتٍ في ربَضِ الجنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ المِرَاءَ وَإِنْ كَانَ مُحِقًّا،
Ўзи хақ бўлиб туриб хусумат ва жанжални ташлаб кетган киши учун мен жаннатнинг пастки табақаларидан бир уйни замонатини бераман.
وَببيتٍ في وَسَطِ الجنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ الكَذِبَ وإِن كَانَ مازِحًا،
Агарчи хазил тарзида бўладиган бўлса хам, ёлғонни тарк қилган киши учун жаннатни ўртасидан бир уйни замонатини бераман,
وَببيتٍ في أعلَى الجَنَّةِ لِمَن حَسُنَ خُلُقُهُ [2]
Ва ўзини ахлоқини, рафторини тўғрилаган киши учун жаннатни энг юқори табақаларидан бир уйни замонатини бераман.
Шундай бўлгач пайғамбаримиз замонатини берган муомалага кириб, амал қилинглар.
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الجَنَّة وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ وَعَمَلٍ، وَأَعُوذُ بِكَ مَنَ النَّارِ وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ وَعَمَلٍ.
[1] ابن تیمیه . مجموع الفتاوى (4/186-187)
[2] صحيح أبي داود 4800 / صحيح الترغيب والترهيب 3 / 6