
Савол: Абу Аъло мавдудий ва саййид Қутбга ўхшаганларнинг муовия розиаллоху анхуга ўхшаган сахобалардан айб топиб таъна қилишларидан бўлган хадаф нима? Мана бу ахли суннатни муқаддасотларини хақорат қилиш ва ахли суннатга хиёнат эмасми? Саййид Қутбга ўхшаган кишига муовия розиаллоху анхуга таъна қилишлиги муносиб ишми?
( 1- қисм)
Жавоб: бу ерда шу нарсага диққат қилайлик, мана бунга ўхшаш мисолларни баён қилишдан мақсад, улардан айб топиб таъна қилиш эмас,балки улардан дарс ва ибрат олиш бўлади. Бани жузаймани қатл қилишдаги Холид ибни Валидни ижтиходига ва Усома ибни Зайдни ижтиходига ўхшаш хато ижтиходларни баён қилишдан мақсад хам мана бундай хато ижтиходлардан,таъвилотлардан четланиш ва уларни такрорламасликдир, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам Холид ибни Валидни хато таъвилидан бароат қилганларидек бизлар хам уларни мана бу ишлардан бароат қилишимиз керак, пайғамбаримиз икки марта мархамат қилган эдиларки:
اللَّهُمَّ إنِّي أبْرَأُ إلَيْكَ ممَّا صَنَعَ خَالِدٌ.[1]
Ёки росулуллох саллаллоху алайхи васаллам Усома ибни Зайдга хитоб қилиб айтган эдиларки:
«يا أسامةُ، أَقَتَلْتَهُ بَعْدَ مَا قَالَ: لا إلهَ إلَّا اللهُ؟!»
“Эй Усома ла илаха иллаллохни айтганидан сўнг уни ўлдирдингми?” Усома мана бу шахсни ўлдиришдаги ўзини хато ижтиходи ва таъвилини асослаган пайтда росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилдиларки:
«أَفَلَا شَقَقْتَ عَنْ قَلْبِهِ حَتَّى تَعْلَمَ أَقَالَهَا أَمْ لَا؟!»[2]
Мана шу сабабга кўра айтгани ё айтмаганини билиш учун уни дилини ёриб кўрдингми? Усома айтдики: росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мана бу сўзни шу даражада такрорладиларки, кошки мана шу куни ислом келтирганимда ва ундан олдин мусулмон бўлмаганимда эди, деб орзу қилдим.
Хабашага хижрат қилган ва бадр жангида ва бошқа жангларда росулуллох саллаллоху алайхи васалламни ёнида туриб иштирок этган сахоба Қуддома ибни Мазъун жумахий қуйидаги оятдан хато таъвил қилган эди, бу сахоба Умар ибни Хаттобни фарзандлари Абдуллох ва Хафсани тоғаси ва Умарни синглиси Сафияни хўжайини бўлади:
لَیْسَ عَلَى الَّذِینَ آمَنُواْ وَعَمِلُواْ الصَّالِحَاتِ جُنَاحٌ فِیمَا طَعِمُواْ إِذَا مَا اتَّقَواْ وَّآمَنُواْ وَعَمِلُواْ الصَّالِحَاتِ ثُمَّ اتَّقَواْ وَّآمَنُواْ ثُمَّ اتَّقَواْ وَّأَحْسَنُواْ وَاللّهُ یُحِبُّ الْمُحْسِنِینَ(مائده/93)
Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун – агар (харом нарсалардан) сақланиб, иймон ва яхши амалларида собит бўлсалар, сўнгра ўзларини сақлаб (у нарсаларнинг харомлигига) иймон келтирсалар, сўнгра аллохдан қўрқиб, чиройли амаллар қилсалар- (илгари) еб- ичган нарсаларида гунох йўқдир. Аллох чиройли амал қилгувчиларни севади.
Мана шу сахоба маст қилувчи ичимликни ичиш гунохига дучор бўлади ва унга тушунтириб равшан қилингандан сўнг Умар ибни Хаттоб томонидан унга хад ижро қилинади. [3]
Аллох таоло қуръонда пайғамбарларнинг Нухни, Юнусни, Иброхимни, Мусони хатто пайғамбари хотам саллаллоху алайхи васалламни хато ижтиходларини бир қисмини баён қилган. Мана бу пайғамбарлардан айб топиш ва уларга таъна қилиш эмас,балки улардан ибрат ва дарс олишдир, аллох таоло қиёмат кунигача пайғамбарларни ва ўзини авлиёларини мана бу хатоларини химоя қилади ва бизлар худди бошқа оятларни ўқиб дарс,ибрат олганимиздек мана бу оятларни қироат қилиб ибратланамиз.
(давоми бор……)
ادامه خواندن Савол: Абу Аъло мавдудий ва саййид Қутбга ўхшаганларнинг муовия розиаллоху анхуга ўхшаган сахобалардан айб топиб таъна қилишларидан бўлган хадаф нима? Мана бу ахли суннатни муқаддасотларини хақорат қилиш ва ахли суннатга хиёнат эмасми? Саййид Қутбга ўхшаган кишига муовия розиаллоху анхуга таъна қилишлиги муносиб ишми?




