Бидъат. (5)

Бидъат. (5)

Шундай манбаълар хам борки фақат луғат жихатидан уларга нисбатан бидъат деган номни ишлатса бўлади,ёки бўлмасам баъзи ўринларда шаръий манбаъларга қарши бўлгани билан уларни аслан бидъат деб хам бўлмайди. Хар икки ўрин хам шаръий жихатдан бидъат хукмидаги таърифга кирмайди.

Шаръий манбаъларга қарама-қарши бўлгани билан бирга унга бидъат деб ва унга эргашганларни хам бидъат ахли деб бўлмайдиган ўринларни бири ижтиход бўлади. Ижтиход дегани,ижтиход қилиниши рухсат берилган аслий манбаълардан шаръий қонун ва хукмларни чиқаришга харакат қилишдир. Мана шу хукмларни аслий манбаълардан чиқаришни биладиган, тушунадиган кишиларга мужтахид дейилади.

Энди мана бу ихтиход хар қандай одамни қўлидан келадиган майда, кичкина масалаларда хам бўлиши мумкин ёки бўлмасам мутахассисликга  мухтож бўлиниши ва мана бу мутахассислар майдонга тушишлари хам керак бўлади. Масалан агар кечаси биёбонда қолиб кетсанг ва қибла қайси томонда эканини ташхис бера олмасанг, мана бу ерда ижтиход қилиб намозингни ўқийсан, агар тўғри ижтиход қилган бўлсанг иккита савоб оласан ва намозинг хам тўғри бўлади. Аммо нотўғри ижтиход қилган бўлсанг яъни жанубни ўрнига ғарбга қараб намоз ўқиган бўлсанг битта савоб оласан ва намозинг хам тўғри бўлади. Мана бу шахсий ишлардаги ижтиход бўлиб, энди бу ерда бутун жамиятга боғлиқ бўлган ишлар хам бор, аммо улар борасида  шахс мутахассисликга эга бўлиши лозим, хукуматни бошқариш, жиход, қуролли жанг, қазоват қилиш, меърос тақсимлаш ва бошқаларга ўхшаш. 

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *