Мазхаблар хужжат сифатида қабул қилган манбаълардан кўра тарихий ривоятларни афзалроқ кўришлик хам вахдатга монеълик қилади. (5)

Мазхаблар хужжат сифатида қабул қилган манбаълардан кўра тарихий ривоятларни афзалроқ кўришлик хам вахдатга монеълик қилади. (5)

Корзон Шаккок

Ахли суннат деб маъруф бўлган бугунги мазхаблар ва фирқаларнинг иттфоқ қилган манбалари қуйидагилардан иборатдир: 1- қуръон 2- суннат 3- ижмоъ 4- қиёс.

 Шиъа уламолари хам тўрт асл яъни: 1-қуръон 2- суннат 3- ақл 4- ижмоъни, хужжат келтириш учун аслий манбаълар сифатида қабул қилишади.

Мана шунга қарамасдан санаб ўтилган ўринларни ўрнига, шак ва гумонлар топилиши қатъий бўлган ёки аксари бузилган ё бир воқеа хақида хилма-хил назарга эга  тарихий ривоятлардан хужжат сифатида фойдаланишади. Биринчи ва иккинчи хижрий қарндаги барча тарихлар девон қилинган эмас…..аввалда “муслим” ва унга ўхшаганларни ривоят ва ахборлари ахли суннат деб маъруф бўлган мазхаблар  ва фирқаларнинг тарих бўйича кўз-қарашларини асоси сифатида ишлатилган, тарихчилар хам ундан ўзларини асарларини девон қилишда фойдаланишган; шиъаларни орасида хам худди шу жараён содир бўлган……шу билан бирга барча исломий фирқаларни китобларида заиф ривоятлар, исроилиётлар топилиши мумкинлигини хамма яхши билади.

Мана бу заминада Сулайм ибни Қайс ва уни тарихий ривоятлари  хақидаги ягона мисолни келтирамиз ва тарихий ривоятларга эътимод қилишда қанчалик қаттиқ қўллик ва умумий манхажий шаклда муомала қилиш кераклигини тушуниб оламиз.

Ахмад ибни Хусайн ибни Абдуллох ғазоирий ,у киши ибни Ғазоирий номи билан маъруф бўлган,зуафа китобини муаллифи ва 430 билан 450 хижрий йилларни ўртасида вафот топган, шу билан бирга у киши илми рижол мутахассисларининг ичидаги  энг олим шахс хисобланади. Ўзининг зуафо китобида ёзишича: Сулайм ибни Қайс Хилолий Омирий Абдуллох (алайхиссалом) Хасан (алайхиссалом) ва Хусайн (алайхиссалом) ва Али ибни Хусайн (алайхиссалом) дан  ривоят нақл қилган ва бу машхур китоб хам унга нисбатланган. Бизни асхобларимизни айтишларича Сулайм таниқли киши бўлмаган, хабарларда хам у хақида бир нарса келмаган. Аммо мен уни номини китобидан ташқари бошқа ўринда ва Абон ибни Аби Аёшни ривоятларида кўрдим. Ибни Уқда амирал мўъмининни рижолида ундан хадисларни келтирган,лекин Сулаймга нисбатланган китоб ясама экани  шубхасиздир.  [1]

Абон ибни Аби Аёш хақида айтишадики: Абон ибни Аби Аёшни номи Абу Аёш Хорун бўлиб тобеинлардан бўлган, Анас ибни Молик ва Али ибни Хусайндан ривоят нақл қилган, лекин заиф. Эътибор бериладиган жойгохда эмас. Бизни асхобларимиз Сулайм ибни Қайсни китобини ясалиш жараёнини  унга нисбатлашади.[2]

Шайх Муфидни хам айтишича: “бу китобга эътимод қилиб бўлмайди, унда чигаллик ва фарибгарлик қилинган.”[3]

Шу сабабли хам Мухаммад ибни Қутб рохимахуллохга ўхшаган кишилар ислом тарихини янгидан ёзиш ,махсусан сахобаларни тарихини қуръон кўзойнагини қўйиб ўқиб чиқиш  керак,дейишади.

Бетартиб тарихий ривоятларни қуръондан  ва мазхаблар хужжат келтирадиган  қатъий манбалардан афзал кўрадиган,хамда мана шу ривоятлар билан мухолиф мазхабга хужум қиладиган  шахслар шубхасиз огох,мўътадил инсонлар эмас, улар бу ишлари билан мусулмонларнинг  ўртасидаги вахдатга монеълик қиладиган кишилар сифатида амал қилишади.


[1]همان منبع ص 43 به نقل از كتاب الضعفاء – خطی مرحوم آیت‌اله نجفی – قم كتابخانه آیه اله نجفی ورق 5 عكسی از مجموعه 155 ورق 234 قهپایی / مجمع 3/156 و نیز در: حلی /خلاصه 82 و 83 + ابن داوود / رجال 1 /106 ش 732- 2/249ش226) 

[2]‌كتاب الضعفاء / پیشین. ورق 1/عكسی / پیشین 229- قهپایی / مجمع 1/ 15 و 16)

[3](معجم رجال الحديث،چاپ قم، ج8 ،ص219).

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *