Бешталик кофирларни кофир деб хисобламайдиган ва тоғутга куфр келтиришни ўзи улар учун хеч қандай маънони англатмайдиган кимсалар бор,улар мусулмонларнинг тоғутга куфр келтиришларига хам монеъ бўлишади; мана буларни хукми нима? Бундай кишиларни ўзи кофир бўла оладими? Ёки мана бу кишилар махаллий муртадларни хам такфир қилишмайди, ахир улар биз куфр келтиришимиз лозим бўлган тоғутлардан хисобланмайдими?
Ибни Қоййим рохимахуллохни (751 х) сўзига кўра:
« الواجب علی العبد أن يعتقد أن كل من دان بدين غير الإسلام فهو كافر».[1]
Агар хар қандай кимса исломдан ўзга динга эргашган бўлса, уни кофир деб эътиқод қилиши хар бир бандага вожиб бўлади.
Биз мусулмонларнинг орасидан фақатгина 1.Огох холда 2. Қасддан 3.Ўзини ихтиёри ва хохши билан хужжатларни рад қилган кимсаларни такфир қила оламиз. Мисол тариқасида аллох таоло мархамат қиладики:
وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلاَمِ دِيناً فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ (آل عمران/85)
Кимда- ким исломдан ўзга дин истаса, бас харгиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир.
Энди бир шахс келиб мен мана бу оятни қабул қилмайман дейди. Кофирни кофир деб хисобламайдиган кимсанинг куфрини меъёри, оятни 1.Огох холда2. Қасддан3. Ўзини хохши ва ихтиёри билан рад қилган кишини меъёри билан бир хил бўлади. Бу ерда шахснинг хужжатни рад қилмасдан туриб,”шубха” ва “таъвил” га дучор бўлиши фарқ қилади.
Чиқарилган хукм куфрига ижмо қилинган кофирни ўзигагина чегараланган бўлиши лозим . Ибни Таймиянинг “родду алал бикрий” сида келтирилган сўзига кўра куфрида ихтилоф бўлган кофирни хукми бунга тегишли эмас.
وَأَمَّا مَنْ أَنْكَرَ مَا ثَبَتَ بِالتَّوَاتُرِ وَالْإِجْمَاعِ فَهُوَ كَافِرٌ بَعْدَ قِيَامِ الْحُجَّةِ.[2]
Аммо агар бир киши кетма-кет ва ижмо билан собит қилинган нарсани инкор қилса, унга хужжат қоим қилингандан сўнг кофир хисобланади.
Аслий кофирни кофир деб,яъни куфрига хужжат келтирилган яхудий ва насорога ўхшаш кишиларни кофир демаган ва уларни такфир қилмаган кишига мутлақо кофир дейилади. Таъвил келтиришни хам унга фойдаси бўлмайди. Агарда унга жахолат гумони ё уни таъвили келтирилса қабул бўлиши мумкин. Қози Иёз ўзини “ шифо” китобида айтади: шу сабабли хам мусулмонлар миллатидан бошқа миллатларни динига эргашган ё уларни устида тўхтаб қолган ё шубха қилган ё уларни мазхабини тўғри деб хисоблаган кишини кофир демаган шахс, агар у ўзида исломни зохир қилиб кўрсатаётган бўлса хам ва бу ишига эътиқоди бўлса ва ана ўша мазхабдан бошқа барча мазхабларни ботил эканига эътиқод қиладиган бўлса , мана бу шахсни кофир деб хисоблаймиз. Шундай экан бу шахс исломга мухолиф нарсани ўзида ошкор қилиб кўрсатиши билан кофирдир. .[3]
Қози Абу Бакр ибни Арабийдан нақл қилинишича : қози Абу Бакр айтади: тавқиф (унда тўхталган хужжатлар) ва ижмоъ, буларни иккови куфрига иттифоқ қилган бўлса, бу масалаларда тўхталган кимса , хужжат ва тавфиқни рад қилиб унга шубха қилибди. Мана буларни рад қилиш ва шубха қилиш фақат кофир кишини қўлидан келади холос. .[4]
Аммо бу масалани куфрига ижмоъ қилиб бўлмайдиган ва унда ихтилоф бўлган ахли қибланинг такфири билан адаштириб қўйманглар ,ибни Таймия айтади:
وَمَا زَالَ السَّلَفُ يَتَنَازَعُونَ فِي كَثِيرٍ مِنْ هَذِهِ الْمَسَائِلِ وَلَمْ يَشْهَدْ أَحَدٌ مِنْهُمْ عَلَى أَحَدٍ لَا بِكُفْرِ وَلَا بِفِسْقِ وَلَا مَعْصِيَةٍ.[5]
Салафлар жуда кўп масалаларда ўзаро тортишиб туришарди, аммо уларни хеч қайсиниси муқобилидаги одамни куфр, фисқ ва гунохкорлигига гувохлик берган эмас.
Мисол тариқасида кўрадиган бўлсак, Умар ибни Хаттобга “ла илаха иллаллох”нинг хуқуқлари ва таркибий қисмларини бир қисми ғоиб бўлди ва закот хукмида енгиллик олмоқчи бўлаётганларнинг куфрига шубхаланди. Бунга сабаб уларнинг шаходатни талаффуз қилишлари бўлди, ла илаха иллаллохни талаффуз қилган кишининг қони ва молини покланиши хақидаги хадисни хужжат келтирди.
Умар ибни Хаттоб розиаллоху анху мусулмонларнинг харом бўлган қонини асраш учун росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг хадисларини хужжат қилади:
أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَيُقِيمُوا الصَّلاةَ، وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ، فَإِنْ فَعَلُوا ذَلِكَ عَصَمُوا مِنِّي دِمَاءَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ، إِلا بِحَقِّ الإِسْلامِ، وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللَّهِ[6]
Менга одамлар билан аллохдан бошқа маъбуд йўқ ва Мухаммад саллаллоху алайхи васаллам аллохни элчиси деб гувохлик беришмагунча ,намозни барпо қилиб закотни беришмагунча жанг қилишга буюрилдим. Мана буларни бажаришса ўзларини қони ва молларини ислом хаққи билан мендан химоя қилиб олишибди. Уларни хисоб- китоблари аллох биландир.
Умар ибни Хаттоб розиаллоху анху тавхидга асосланган комил илмга эга эди.Абу Бакр розиаллоху анху ла илаха иллаллохни хуқуқи ва таркибий қисмлари хақида Умар ибни Хаттоб розиаллоху анху билан ўзаро сўзлашишди ва улар мана бу таркибий қисмларни билмай қолишлари сабабли , бу мўъминларни илмига таъна келтиришмади. Масалан Умар тавхид илмига жохил деган маънони билдирмасди. Хозирги замонда бизни бир гурух биродарларимиз ўзларини мухолиф томондаги урзли кишиларга тухмат қилишаётгандек муомала қилишмасди.
Умар ибни Хаттоб ла илаха иллаллохни таркибий қисмлари ва хақларини билмай қолганлиги боис тавхидга нисбатан жохил бўлди деб хеч ким айтмасди.Чунки таркибий қисмлар нихоятда кенг бобни ўз ичига олади, хар қандай илм эгаси ўзини илмини миқёсига қараб билишга эга бўла олади.Ла илаха иллаллохни маъноси эса буни умуман акси бўлиб ,шаръий маъноси содда ва баёни қисқадир. Тоғутга куфр келтириш ,барча илохалар ва кофирларни рад қилиш сўнгра охирги элчини канали орқали аллохга иймон келтиришни ўз ичига олади. Хар бир мукаллаф бўлган инсон ўзини маълумотини мезонига қараб бу хақида илм олиш имконига эга. Мана буни асосида ибни Таймия айтади:
فَالتَّكْفِيرُ يَخْتَلِفُ بِحَسَبِ اخْتِلَافِ حَالِ الشَّخْصِ فَلَيْسَ كُلُّ مُخْطِئٍ وَلَا مُبْتَدَعٍ وَلَا جَاهِلٍ وَلَا ضَالٍّ يَكُونُ كَافِرًا؛ بَلْ وَلَا فَاسِقًا بَلْ وَلَا عَاصِيًا.[7]
Шундай бўлгач шахсни холини турли –хил бўлишига қараб такфир қилиш хам хилма-хилдир. Хатокор, янгилик яратувчи,жохил ва гумрох шахсни хаммаси хам кофир эмас, балки фосиқ хам эмас ё осий хам эмас;………шубхасиз одамларни олдида ўзини илми ва дини билан танилган тоифаларнинг уламолари томонидан одамлар хатога дучор бўлишади. Кўпинча улар хақиқатни бир тарафини ушлаб унга эргашишади, аммо бу хақиқатни бошқа бир тарафи эса улардан яширинган холда қолиб кетган ва шу равишда уларга намоён бўлмай қолади. Шу тарзда хақиқатни баъзини билишади ва баъзисига нисбатан эса жохил бўлиб қолишади,балки улар жохил бўлиш билан бирга уни инкор хам қилишади.
Мана бу ижтиходий ўринларни барчасида , шахс хужжатни рад қилмайди балки хақиқатни баъзисини билади ва баъзини эса билмайди. Бу ишлар гохида мўъминларни ноўрин такфир қилишга олиб бориб қўяди . Мисол тариқасида келтирсак, Умар ибни Хаттоб розиаллоху анху Хотиб розиаллоху анхуни нохақ равишда , хато таъвилотлар асосида такфир қилади; Умар ибни Хаттоб розиаллоху анхуни хатоси дилсўз хаким бўлган росулуллох саллаллоху алайхи васаллам томонидан ислох қилинди. Энди сизларни назарингизда бизни давримиздаги Умарларни хатосини ким тўғрилаб ислох қилади?
Ёки билишимизга қараганда Аммор розиаллоху анху икрох ояти нозил бўлишидан олдин куфр калимасини айтган ва росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам оят нозил бўлишидан аввал мана бу жиноятни кўрмаганликка олдилар ва эътибор бермадилар. Аммор розиаллоху анху ота-онаси билан бирга мажбурий ва зарурат холатига тушиб қолган ва куфр калимасини айтишга мажбур бўлишганди. Лекин бу пайтда хали иймонга тўла хотиржам қалб хақидаги оят нозил бўлмаган эди. Мана бу жараён хақида хам росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам изох бермадилар ва сахобалар хам уни такфир қилишмади. Ёки бўлмасам баъзилар қиладиган хатарли ўйинлар яъни уни кофирлигига шак-шубха қилган хам кофир бўлади деб ўтиришмади.
Мана бу суратда ақл учун асмоъ ва шаръий хукмларда йўл берилмайди , балки ибни Таймияни сўзига кўра:
الْإِيمَانُ وَالْكُفْرُ هُمَا مِنْ الْأَحْكَامِ الَّتِي ثَبَتَتْ بِالرِّسَالَةِ؛ وَبِالْأَدِلَّةِ الشَّرْعِيَّةِ يُمَيِّزُ بَيْنَ الْمُؤْمِنِ وَالْكَافِرِ؛ لَا بِمُجَرَّدِ الْأَدِلَّةِ الْعَقْلِيَّةِ.[8]
Иймон ва куфр буларни иккови хукмлар билан собит бўладиган рисолат хисобланади ва мўъмин ва кофирни бир-биридан ажратиш учун ақлий далилларни ўзи эмас шаръий далиллар ишлатилади. У киши бошқа жойда айтадики:
فَإِنَّ الْكُفْرَ وَالْفِسْقَ أَحْكَامٌ شَرْعِيَّةٌ لَيْسَ ذَلِكَ مِنْ الْأَحْكَامِ الَّتِي يَسْتَقِلُّ بِهَا الْعَقْلُ.[9]
Хақиқатда куфр ва фисқ шаръий хукмлардандир ва бу ахкомларда ақл мустақил бўла олмайди.
Шу сабабли хам бизлар фақатгина аллох ва росули саллаллоху алайхи васаллам такфир қилган кишиларни такфир қила оламиз ва аллох ва росули саллаллоху алахйи васаллам такфир қилмаган гунохкор кишини такфир қила олмаймиз. Шундай бўлгач мана бу эшикни ўзингизни ақлингиз билан оча кўрманглар .
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ
Вассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.
[1] وقال ابن حزم في (مراتب الإجماع): واتفقوا على تسمية اليهود والنصارى كفارًا.
[2] مجموع الفتاوی ج:1 ص: 109.
[3] قاضی عیاض، کتاب الشفا، ج: 2 ص: 610. / ولهذا نكفر من لم يكفر من دان بغير ملة المسلمين من الملل، أو وقف فيهم، أو شك، أو صحح مذهبهم وإن أظهر مع ذلك الإسلام واعتقده واعتقد إبطال كل مذهب سواه. فهو كافر بإظهاره ما أظهر من خلاف ذلك
[4] همان، ج: 2 صص: 602-603./ قال قاضي أبو بكر لأن التوقيف والإجماع اتفقا علی كفرهم فمن وقف في ذلك فقد كذب النص والتوقيف أو شك فيه. والتكذيب أو الشك فيه لا يقع إلا من كافر
[5] مجموع الفتاوی، ج: 3 ص: 229.
[6] بخاری 25
[7] مجموع الفتاوی، ج: 12 صص: 180-181./ فَالتَّكْفِيرُ يَخْتَلِفُ بِحَسَبِ اخْتِلَافِ حَالِ الشَّخْصِ فَلَيْسَ كُلُّ مُخْطِئٍ وَلَا مُبْتَدَعٍ وَلَا جَاهِلٍ وَلَا ضَالٍّ يَكُونُ كَافِرًا؛ بَلْ وَلَا فَاسِقًا بَلْ وَلَا عَاصِيًا لَا سِيَّمَا فِي مِثْلِ ” مَسْأَلَةِ الْقُرْآنِ ” وَقَدْ غَلِطَ فِيهَا خَلْقٌ مِنْ أَئِمَّةِ الطَّوَائِفِ الْمَعْرُوفِينَ عِنْدَ النَّاسِ بِالْعِلْمِ وَالدِّينِ . وَغَالِبُهُمْ يَقْصِدُ وَجْهًا مِنْ الْحَقِّ فَيَتَّبِعُهُ وَيَعْزُبُ عَنْهُ وَجْهٌ آخَرُ لَا يُحَقِّقُهُ فَيَبْقَى عَارِفًا بِبَعْضِ الْحَقِّ جَاهِلًا بِبَعْضِهِ؛ بَلْ مُنْكِرًا لَهُ
[8] مجموع الفتاوی ج: 3 ص: 328.
[9] همان، ج: 19 ص: 212.