Ғуллотларни исломий мазхабларга нисбатлаб қўйишларини сабаби нима?
Холид хўромий.
1-Мухолиф мазхабни аслий манбаъларига эга бўлмаслик ва бу мазхабларга нисбатан ана ўша мазхабга эргашувчиларни ўртасида тарқалган нарсалар асосида хукм чиқариш.
Хозирги пайтда хам мана бу нарсаларга асосланиб хукм чиқариш тўғри эмас. Бугунги кунда шофеъийлар, ханафийлар, ханбалий, моликий мазхабидаги эргашувчиларни фикрларига асосланиб , бу мазхабларни имомлари хақида хукм чиқариш хам тўғри иш бўлмайди. Гохида бугунги кундаги бу имомларга эргашаётган кишилар шундай йўлларда юришадики, агар улар мана бу имомларни асрига бориб қолишганда, шубхасиз бу имомлар булар бизни мазхабимиздан эмас,деб юборган бўларди.
Исломий шўро хукумати ва умматни вохид ижмоъси бўлмагандан кейин, мухолиф томондаги мазхаб хақида хукм чиқариш пайтида, авом халқни ўртасида тарқалган нарсаларни меъёр сифатида қўллаб бўлмайди,агар мазхабни аслий манбаълари хам бу нарсаларга таъкид қиладиган бўлса, бу бошқа масала.
Саййид Муртазо Аскарий мана бу заминада жуда хам ажойиб бир нуқтага ишора қилиб айтадики: фирқаларни ёзиб борувчиларни кўзидан бир фирқа четда қолиб кетди ва уни китобларида келтиришмади, мана бу фирқани исми занбия эди; яъни думга эга бўлган кишилар,чунки бизни замонимизда сунний ва шиъа авом халқини ўртасида, муқобил тарафдагиларни думи бор бўлиб, уни ўзларини кийимларини ичида яшириб юришади, деган миш-мишлар тарқалган. Хукуматсиз ва шўросиз одамларни ўртасида тарқалган нарсалар асосида хукм чиқариш бундан бошқача натижага олиб келиши хам мумкин эмас. [1]
1-Рухий жангларни ижод қилиш ва мухолиф кучларга нисбатан умумий қўзғалиш.
Мана бунга ўхшаш исломни зиддидаги шиъа ва сунний номи остидаги ғуллотлар ё зохирийлар, мўътазилалар ва ………. ва адашган кимсаларга тегишли масхара ақидалар одамларни қўлоғига етиб борган пайтда, одамлар қуйидаги гапларни айтиши аниқ: мусулмонлар жамоатини тўғри йўлидан адашиб кетган кимсаларни оқибати мана шундай бўлади. Уларни назаридаги жамоат ўша даврни хукумати расмий равишда тан олган ақида хисобланади. Салтанатни маъруза қилувчилари эса лақаб қўйиш бўйича энг кўп улушга эга бўлишади. [2]
1-Ташқи секуляр кофирлар мусулмонларни ўртасида ички жангларни ижод қилиш учун суистефода қилишади.
Ташқи секуляр кофирлар хам энг яхши усуллар билан мусулмонларни ўртасидаги тафарруқни миқёсини янада кенгайтириш учун исломий мазхаб ва тафсирларни бирига ғуллот ақидасини ёпиштиришга харакат қилиб келишган. Шунга асосланган холда секуляр шарқшуносларни кўпи қуйидаги гапларни очиқчасига айтаётганини кўрамиз: шиъаларни ақидаси эронийлардан кўра кўпроқ яхудийларга яқинроқдир. [3]
Улар мана бу заминада ўзларини мақсадларига етиш учун хар қандай харакатни кўздан қочиришмади. Бунга мисол тариқасида айтадиган бўлсак, шиъаларни уламолари ва шиъа олимларини аксарияти қуръонни ўзгартиришлардан химоя қилинишига иттифоқли назар билдиришган. Фақат ахборийлардан бўлган саййид Неъматуллох жазоирий ( 1050-1112 қамарий) мухаддис Нурий (1254-1320 қамарий) ўзгартиришлар хақидаги ривоятларга биноан қуръонни ўзгартирилиши хақидаги мавзуда ёзишган. Мухаддис Нурий мана бу ривоятларни Сайёрий номли ғуллотни китобидан нақл қилган. Ахмад ибни Мухаммад Сайёрий имом Аскарийни асрида Абу Абдуллох Сайёрий номи билан машхур бўлган киши эди. Ахмад ибни Мухаммад Сайёрийни “қироат” номли китоби бўлиб, бу китоб “тахриф ва танзил” номи билан хам машҳур бўлган. [4]
Охирги даврларда жуда кўп шарқшунослар бу китобни чоп қилишган.
Ташайюъни катта кишиларидан бўлган Аскарийни айтишича: шайх Нурийни нақл қилган ривоятларини аксари Сайёрийни қироат китобидан келтирилган. У ахли байт (алайхиссалом)ни аиммасига тухмат қилган ва ривоятларни ясаган ва уларга санадларни хам қўйиб чиқиб уларни ахли байт(алайхиссалом)га нисбатлаган. Мухаддислар уни ривоятларини ахли байт( алайхиссалом) ни хадислар китобига киргизишган, Нурийга ўхшаш мухаддислар қуръонни ўзгартирилишини исботлашда мана бу ривоятларни далил қилиб келтиришган. [5]
Шундай бўлгач,”тахриф ва танзил” номли китоб нима учун шарқшунослар томонидан мусулмонларни бундай хассос вазиятида нашр қилинган ?,деб савол бериш хам ярашмаган иш бўлади.
[1]( 1)- عبد الله بن سبأ، ج 2، ص 172- 171.
[2]( 2)- المقالات و الفرق؛ اسفراينى، ابو المظفر، التبصير فى الدين،( چاپ اول: بيروت، عالم الكتب).
[3]( 1)- بنگريد به: ولهاوزن، جوليوس، الاحزاب المعارضة السياسية الدينية فى صدر الاسلام، الخوارج و الشيعه،( چاپ دوم: كويت، وكالة المطبوعات، 1976 م)، ص 170.
[4]طوسی،اختیارمعرفةالرجال (رجالکشی)،ص 606 ،ش 1128.
[5]عسکری،القرآنالکریموروایاتالمدرستین،ج 3،ص 253 ـ 248.