
Ўзаро халқаро хурматни ва назокатни риоя қилишни асли ( 15 бўлим)
(1-қисм)
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
«إنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلَامِ النُّبُوَّةِ الْأُولَى: إذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْت»[1]
“Одамлар олдинги пайғамбарларни сўзларидан дарк қилишган нарса шуки: хаё қилмайдиган бўлсанг (уялмасанг) кўнглинг хохлаган ишни қилавер.”
Мана шу хаё сабабли Абу Суфён румни салтанатида росулуллох саллаллоху алайхи васалламга қарши ёлғон гапирмайди, шундай экан миллатларни ўртасида анбиёларни таълимларини қолдиқларидан хисобланган ахлоқ ва рафторлардаги яхши сифатлар мавжуд, соғлом фитратлар мана бу ахлоқларга,рафторга мусбат жавоб беришади, энди агар мусулмонлар хам мана бу ахлоқларни,рафторларни махкам ушлашса охирги шариат хам бу ахлоқларни,рафторларни тасдиқлаб мухр босган, бу янги ёки ажабланадиган иш эмас,чунки бизлар барча анбиёларга ва улардан қолган таълимларни аллохни охирги шариати тасдиқлаганига иймон келтирамиз ва уларни ўртасига фарқ қўймаймиз:
آمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مِن رَّبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ ۚ كُلٌّ آمَنَ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِّن رُّسُلِهِ ۚ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا ۖ غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ (بقره/285)
Пайғамбар ўзига парвардигори томонидан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўъминлар (хам иймон келтирдилар). Аллохга,фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган хар бир киши (айтди): “Унинг пайғамбаридан бирон кишини ажратиб қўймаймиз”. Ва “эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гунохларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат ўзингга қайтажакмиз”,дедилар.
Мана бу умумий ахлоқларни орасида бизлар хукумат ва халқаро алоқалар шаклидаги аллохни охирги шариати тасдиқлаган ва жуда кўп миллатлар хам мана бу рафторлар ва ахлоқларга пойбанд бўлган ахлоқларни кўрамиз. Мана бу рафторларни бири халқаро алоқалардаги ўзаро хурматни,назокатни риоя қилишдаги аслдир.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам барча миллатларни элчиларига,намояндаларига нисбатан мурувват, хурмат билан муносабатда бўлар эдилар. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хатто мусайламайи каззобни элчиларига хам заррача бўлсин хурматсизлик қилмайдилар ва ўша замонни расм-русуми,одати бўйича муртадларни элчисини қабул қиладилар ва тўлиқ хавфсизлик остида жўнатиб юборадилар, ғайри мусулмон бўлган миллатларни элчилари,намояндалари билан муносабатда бўлган пайтда ўзларини асхобларига мана бу мухим иш бўйича мархамат қилганларки: “мендан кейин хам мана шундай амал қилинглар.” [2]
Мана бу холатда, халқаро ўзаро хурматни,назокатни риоя қилишдаги асл хам анбиёлардан қолган хилма-хил миллатларни ўртасидаги таълимлардан хисобланади ва исломни охирги шариатида унга қарши хеч қандай мухолифат йўқ, мана бу росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг ва у кишини йўлини давом эттирувчиларининг дипломатикасида дорул куфрлар билан муомала қилишдаги асл сифатида ахамият берилган нарсадир.(давоми бор….)
[1]بخاری 3483/ ابن عبدالبر: التمهيد20/68
[2] احمد رشيد، اسلام و حقوق بين المللي عمومى ، ترجمه حسين سيدى ، تهران ، دانشگاه تهران , دانشكده حقوق و علوم سياسي ,مركز مطالعاتعالي بين المللى 1353 ش ، ص84-85