
Шариат қонунининг асли хокимияти. (14 бўлим)
(3-қисм)
Бир шахс ўғирликда муттахам бўлган бўлса уни жиноятини исбот қилиш учун қазоват бўйича ташкилот лозим бўлмайдими? Энди агар уни жинояти исбот бўлган тақдирда хам, мана бу ўғрини қўлини ким кесади? Хар қандай шахс ё гурух мана бу ишни қила оладими? Албатта йўқ. Мана бу иш фақат хукумат қудратини ва унга тегишли қазоват қилувчи ижроий ташкилотларни қўлидан келади.
-Ёки аллох таоло қароқчилар хақида мархамат қиладики:
- – إِنَّمَا جَزَاءُ الَّذِينَ يُحَارِبُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَسْعَوْنَ فِي الْأَرْضِ فَسَادًا أَنْ يُقَتَّلُوا أَوْ يُصَلَّبُوا أَوْ تُقَطَّعَ أَيْدِيهِمْ وَأَرْجُلُهُمْ مِنْ خِلَافٍ أَوْ يُنْفَوْا مِنَ الْأَرْضِ، ذَلِكَ لَهُمْ خِزْيٌ فِي الدُّنْيَا وَلَهُمْ فِي الْآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ (مائده/33)
Албатта, аллох ва пайғамбарига қарши урушадиган ва ерда бузғунчилик қилиш харакатида юрадиган кимсаларнинг жазоси – ўлдирилиш ё дорга осилиш, ёки оёқ – қўллари тескарисига ( яъни ўнг қўл ва чап оёқ ёки чап қўл ва ўнг оёқ) кесилиши, ёхуд ўз ерларидан сургун қилинишларидир. Бу жазо улар учун бу дунёда расволик- шармандалик бўлур. Охиратда эса эса улар учун улуғ азоб бордир.
Сизни назарингизда мана бундай шахслар билан жанг қилиш ё уларни қўлга олиш ва бу шахсларни судларини ўтказиш ва мана бу жиноятчиларни устида хукмларни ижро қилиш оддий шахсларни ё гурухларни қўлидан келадими? Албатта йўқ. Мана бу фақат шахс ва гурухлардан юқорида жойлашган хукумат қудратини қўлидан келадиган ишдир.
-Ёки аллох таоло бағий ахли хақида мархамат қиладики:
وَإِن طَائِفَتَانِ مِنَ الْمُؤْمِنِینَ اقْتَتَلُوا فَأَصْلِحُوا بَیْنَهُمَا فَإِن بَغَتْ إِحْدَاهُمَا عَلَى الْأُخْرَى فَقَاتِلُوا الَّتِی تَبْغِی حَتَّى تَفِیءَ إِلَى أَمْرِ اللَّهِ (حجرات/9)
(Эй мўъминлар), агар мўъминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари ) билан урушиб қолсалар дархол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Эди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) аллохнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар!
Хукумат қудратидан ташқари шахслар ё гурухлар ахли бағий билан жанг қила оладими? Албатта йўқ. Фақатгина хукумат қудрати билан ахли бағийга қарши жанг қилса бўлади холос. Шофеъий мазхабидаги Мовардий рохимахуллох айтадики: мана бу ахли бағийга қарши жангда фойдаланса бўладиган аслий оятдир. Ибни Обидин ханафий хам айтадики: ахли бағий шундай кишиларки, хато таъвил сабабли адолат ахлига қарши қўзғалон қилган кишилар бўлишади, агар ўртада таъвил масаласи бўлмаганда улар таъвил қилишмаганда, мана бу холатда улар қароқчи,йўлтўсар хисобланишган бўларди. Ахли бағий амирал мўъминин Али ибни Аби Толиб розиаллоху анху улар хақида қуйидаги сўзларни айтган хаворижларга ё ахли жамалга ўхшаган кишилардир: [1]
إخْوَانُنَا بَغَوْا عَلَيْنَا.[2]
Ёки саффайн ахлига ўхшаганлардир.
(давоми бор……)
[1]قال الماوردي : هذه الآية هي أصل ما ورد في قتال أهل البغي. العلامة ابن عابدين رحمه الله من الحنفية: والبغاة هم -كما في الفتح- قوم مسلمون خرجوا على إمام العدل ولم يستبيحوا ما استباحه الخوارج من دماء المسلمين وسبي ذراريهم، والمراد خرجوا بتأويل، وإلا فهم قُطَّاع. وفي الاختيار: أهل البغي كل فئة لهم منعة يتغلبون ويجتمعون ويقاتلون أهل العدل بتأويل، يقولون: الحق معنا ويدّعون الولاية. اه
[2]البداية والنهاية 7/300