Сўраб кечирим

Сўраб кечирим

Мужибуррахмон фарғоний

(шеърни комил матни)

Кечиринг билмабман,кўзга илмабман

Юрган экансиз деб- ислом ғамин еб.

Сиз юрган экансиз элни титратиб

Бу менинг элим деб ва бу халқум деб

Кўпчилик қувонса мен хам қувондим

Сўрамабман бу не байрам- ийдми деб?

Сўзингиздан билсам масъул экансиз

Мен сизни уйлабман мужохидми деб.

Кечиринг инсонман,фаришта эмас

Аллох хам айтгандир: инсон хатокор.

Ва эрта тарк этсам ёлғон дунёни

Ростига бормайин бўлиб, “гунохкор”.

Узримни битдим оппоқ қоғозга,

Ишонмайсиз дея оғзаки гапга

Шеъримни йўқотманг,асраб-авайланг

Шеърларим учун очиб бир папка.

Шеър ёздим ёқарми халқимга дея

Қарайман охиста ўнгга ва чапга

Оллохим кечиргил, ўзингни қўйиб

Шеър битдим атаб бир бюрократга.

1421/5/19

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *