Савол: нима учун эрон ё толибон ва исломий хукуматларга итоат қилиш вожиб бўлади? Аслида эса ислом дини хукумат қурувчи эмас,балки  инсонни қурувчи дин эмасми?

Савол: нима учун эрон ё толибон ва исломий хукуматларга итоат қилиш вожиб бўлади? Аслида эса ислом дини хукумат қурувчи эмас,балки  инсонни қурувчи дин эмасми?

Жавоб: агар бир шахс ислом хукумат қурувчи эмас балки инсонни қурувчи дин ,деб иддао қилаётган бўлса,

« البینه علی المدعی و الیمین علی من انکر»

қоидасига биноан ўзини иддаосини далил,хужжат билан исбот қилиш лозим, агар шундай қилишга муваффақ бўлмаса, бу шахс тухмат қилиш,ёлғон айтиш жиноятини қилган бўлади.

Бу ердаги асли воқеият шуки,  мана бу шубхани такрорлаётган кимсалар европа секуляристларининг насроният хақида айтган сўзларини таржима қилиб олиб, текшириб кўрмасдан  тўтидек такрорлашяпти.

Агар насроният жамиятни ишларини идора қилиш ва хукумат масалалари учун қонунларга эга бўлмаса ва ўзгартириб ташланган бўлса, ислом дини  ички,фикрий,ақидавий ишлар учун программалар,қонунларга эга, биринчи бўлиб шахсларни иймонини ва шахсларни ички,шахсий ишларига диққат қилади. Мана буларни ёнида жамиятни ишларини,хукумат масалаларини, миллатлараро алоқаларни  идора қилиш учун хам мушаххас қонунлар,программалар мавжуд бўлиб, улар жамиятда ижро қилиш қудрати томонидан амалга оширилади; бутун дунё бўйича қонун ва программаларни ижро қилувчи қудратга хукумат ,дейилади.

Мисол тариқасида аллох таолони каломини келтирамиз:

 الزانیة و الزانی فاجلدوا کل واحد منهما مائة جلدة و لا تاخذکم بهما رافة فی دین الله ان کنتم تؤمنون بالله و الیوم الآخر و لیشهد عذابهما طائفة من المؤمنین (نور/2)

Зинокор аёл ва зинокор эркак- улардан хар бирини юз даррадан уринглар. Агар сизлар аллохга ва охират кунига иймон келтургувчи  бўлсангизлар аллохнинг (бу ) хукмида (яъни зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан рахм-шафқат (туйғулари) тутмасин! Уларнинг азобланишига бир тоифа мўъминлар гувох бўлсинлар!

و السارق و السارقة فاقطعوا ایدیهما جزاء بما کسبا نکالا من الله و الله عزیز حکیم (مائده/38)

Ўғри эркакни хам,ўғри аёлни хам қилмишларига жазо бўлсин учун, аллох томонидан азоб бўлсин учун қўлларини кесинглар! Аллох қудрат ва хикмат эгасидир.

و الذین یرمون المحصنات ثم لم یاتوا باربعة شهداء فاجلدوهم ثمانین جلدة و لا تقبلوا لهم شهادة ابدا و اولئک هم الفاسقون (نور/4)

Покизи аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб,сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувох келтира олмаган олмаган кимсалар(ни) – уларни саксон дарра уринглар ва хеч  қачон уларнинг гувохликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир.

 انما جزاء الذین یحاربون الله و رسوله و یسعون فی الارض فسادا ان یقتلوا او یصلبوا او تقطع ایدیهم و ارجلهم من خلاف او ینفوا من الارض ذلک لهم خزی فی الدنیا و لهم فی الآخرة عذاب عظیم (مائده/33)

Албатта, аллох ва пайғамбарига қарши урушадиган ва ерда бузғунчилик қилиш харакатида юрадиган кимсаларнинг жазоси- ўлдирилиш ё дорга осилиш, ёки оёқ- қўлларини тескарисига ( яъни ўнг қўл ва чап оёқ ёки чап қўл билан ўнг оёқ) кесилиши, ёхуд ўз ерларидан сургун қилинишларидир. Бу жазо улар учун бу  дунёда расволик- шармандалик бўлур. Охиратда эса улар учун улуғ азоб бордир.

Ёки машрубхўр,хамжинсбоз,муртад кимсаларга таъйинланган худудлар хам шулар жумласидандир………

Ёки иқтисодий масалалар хақида аллох таоло мархамат қиладики:

 خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا وَصَلِّ عَلَيْهِمْ ۖ (توبه/103)

(эй Мухаммад) ,сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг ва уларнинг хақларига дуо қилинг.

Мана бу ишларни,масалаларни барчасини  фақатгина хукумат мавжуд бўлган тақдирда ижро қилишни имкони бор, агар мана бу қонунларни ижро қиладиган  хокимият бўлмайдиган бўлса, исломни жуда катта қисми бекор бўлиб бир четга суриб қўйилади ва насроният,яхудиятга ўхшаш ноқис,ўзгартирилган ислом одамларга қолади холос.

Шундай бўлгач ислом хам инсонни қурувчи ва хам хукуматни қурувчи ва исломий қонунларни ижро қилгувчи хисобланади ва бу хукуматни исломий хукумат дейилади ва мусулмонлар исломий қонунларни ижро қиладиган хукуматга “итоат” қилишлари лозим. Албатта хар қандай хукумат исломий бўладими ё секуляр……ўзини қўл остидаги одамларни итоат қилишини хохлайди.  

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *