Амр ба маъруф ва нахий аз мункар каналлари орқали хуқуқшинослик ва адвакатликни буюк лойихасини йўлга қўйиш ва ислох қилиш ва дорул исломда қудратни касб қилиш.
( 7- қисм)
Бизларни бугунги кундаги мушкилотларимизни бир тарафи шуки, бир гурух мусулмонга ўхшаш кишилар жохиллик билан ё огох холда дорул исломда аллохни шариатидаги қонунларни татбиқ қилинишига монеъ бўлишиб мункар ишларни ривожлантиришади; мушкилотларимизни бошқа бир тарафи, агар бир қонунни ижро қилинишини хохласак, фосид кириб олган масъуллар махсусан мунофиқлар тўдаси томонидан содиқ мўъминларнинг фақат томошабин бўлиб четга чиқиб турганлиги боис мушкилотларга рўбарў бўламиз, мана бу фосид кишилар ижроъий, хуқуқни химоя қилиш тизимига кириб олиб тўсиқ бўлишади.
Хатто қонун ва ваколат ишларида мутахассисларни йўқлиги сабабли повалик кока Афшор Миноъийга ўхшаш кишиларни ўлимига гувох бўлишимиз мумкин, бу киши бир бахслашув пайтида росулуллох саллаллоху алайхи васалламни хақорат қилган кишини ўлдиради ва хеч ким билмаган холда ёки хамма сукут қилиб турган холатда ўлдирилади, мана бу шаклда мўъмин инсонларни энг катта хаққи поймол бўлади; аслида эса дорул исломга хоким бўлган қонунлар асосида мана бу кишини химоя қилишни ва мана бу катта мункарни олдини олишни ёки бугунги кунда бошқа мўъминларнинг саққизда,маривонда,санандажда ……..мана бундай жиноят сабабли асирлигини олдини олишни иложи бор эди.
Бу ердаги бошқа омил дорул исломдаги мазхабий қонунларга бориб тақалади, жаъфарий ё ханафий ё моликий ва бошқа мазхаблар асосида бўлиши мумкин, бизни назаримизда бу адолатсиз,мункар қонунлар ўзгариши лозим.
Эрон дорул исломида бизлар аёлларни меъроси масаласида минг йилдан ошиқ вақтдан сўнг жаъфарий фиқхидаги ўзгаришларга гувох бўлдик. Бу дегани агар дорул ислом исломий хукумат сари нубувват манхажига кўра ўзини сахих ва такомуллашиш йўлида давом этадиган бўлса, уни сахих канали орқали уни асосий қонун бандларида ўзгаришни ва ислох бўлишни имкони мавжуд, энди бундан пастроқдаги ўринларни барча шўролар,сендиколар,анжуманлар ва энжиулар ва давлатни бошқа ташкилотлари воситасида ислох бўлиб ўзгаришини имкони албатта мавжуд, хар қандай содиқ мўъмин учун бахона қолмайди, албатта мунофиқларни,секулярзадаларни тўдасини хеч қандай далил қониқтира олмайди, хатто мана бу далиллар росулуллох саллаллоху алайхи васаллам томонидан ироя берилган тақдирда хам улар ўзларини учун бахона ишлаб чиқаришади.
( давоми бор…..)