Секуляристлар баробаридаги  бепарволик,эътиборсизлик фитнаси, аллох азза ва жаллани азобини сотиб олишдир.

Секуляристлар баробаридаги  бепарволик,эътиборсизлик фитнаси, аллох азза ва жаллани азобини сотиб олишдир.

( 3- қисм)  

Агар мана бу секуляристлар ва мунофиқлар тўдаси бу сенариони,режани,лойихани пиёда қилишга муваффақ бўлишса,ичкаридан  мўъминларни иймонини хадафга олиш билан бирга иккита  катта фожеъани вужудга келишига хам боис бўлишади:

1-Мусулмонларнинг мана бу ачинарли вазиятларини ўзгаришига монеъ бўлишади; чунки улар мусулмонларга  ақидаларини ислох қилиб хозирги ачинарли вазиятларини ўзгартиришга имкон беришмайди. аллох таоло мархамат қиладики:

  إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنْفُسِهِمْ (رعد/11)

Аниқки,то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича аллох уларнинг ахволларини ўзгартирмас.

2-Дархақиқат аслий кофирларга ва мунофиқларни тўдасига ва ички муртадларга майдон бериш  ва хилма-хил ақидавий фасодларни,рафторий ва ижтимоъий булғанишларни ривожлантириш билан мўъминларга азоб эшикларини очиб беришади………

Аллох таоло мархамат қиладики:

وَاتَّقوا فِتنَةً لا تُصيبَنَّ الَّذينَ ظَلَموا مِنكُم خاصَّةً ۖ وَاعلَموا أَنَّ اللَّهَ شَديدُ العِقابِ (انفال/ 25)

Хамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз! Ва билингизки, албатта аллохнинг азоби қаттиқдир.

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:

«إِنَّ النَّاسَ إِذَا رَأَوْا الْمُنْکَرَ فَلَمْ یُنْکِرُوهُ أَوْشَکَ أَنْ یَعُمَّهُمْ اللَّهُ بِعِقَابِهِ»[1]

“Агар одамлар мункар ишни кўришса ва унга эътироз билдиришмаса, уларни хаммасига  аллохни азоби келиши  яқин бўлади.”

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам яна мархамат қиладиларки:

 «إِنَّ الله عز وجل لاَ يُعَذِّبُ الْعَامَّةَ بِعَمَلِ الْخَاصَّةِ، حَتَّى يَرُوا الْمُنْكَرَ بَيْنَ ظَهْرَانِيْهِمْ وَهُمْ قَادِرُونَ عَلَى أَنْ يُنْكِرُوهُ، فَلَا يُنْكِرُونَهُ، فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ عَذَّبَ اللهُ الخاصةَ والعامةَ»[2]

Аллох азза ва жалла агар умум одамлар ўзларини ўрталарида мункарни кўришган пайтда уни инкор қилишга қодир бўлиб туриб бу мункарни инкор қилишса, хос бир гурухни амали сабабли азоб бермайди, энди агар инкор қилмайдиган бўлишса ўша хос ва умум одамларни барчасига бирга азоб жўнатади.”

Шунингдек росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:

 « وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْهُ، ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلا يَسْتَجِيبُ لَكُمْ».[3]

Мени жоним уни қўлида бўлган зотга қасамки, албатта маъруфга буюриб мункардан қайтарасизлар ёки бўлмасам уни тарк қиладиган бўлсангизлар худованд сизларга азоб ва жазони нозил қилади, сўнгра (азобни бартараф бўлиши учун) хар қанча дуо қилсангизлар хам дуоларингиз ижобат қилинмайди.”

Ўзингизни атрофингиздагиларни секуляризм динига булғаниб қолганини кўрмаяпсизларми? “Дин” ва “иймон”га келган мусибат ва фитнадан хам кўра каттароқ мункар,ёмонлик топиладими? Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:

 اللهمَّ متِّعْنَا بأسماعِنا، وأبصارِنا، وقوَّتِنا ما أحْيَيْتَنا، واجْعَلْهُ الوارِثَ مِنَّا، واجعَلْ ثَأْرَنا عَلَى مَنْ ظلَمَنا، وانصرْنا عَلَى مَنْ عادَانا، ولا تَجْعَلِ مُصِيبَتَنا في دينِنِا، ولَا تَجْعَلِ الدُّنْيَا أكبَرَ هَمِّنَا، ولَا مَبْلَغَ عِلْمِنا، ولَا تُسَلِّطْ عَلَيْنا مَنْ لَا يرْحَمُنا» [4]

(давоми бор….)


[1] ابوداود(4338)

[2] به روایت امام أحمد

[3] ترمذی 2169

[4] صحیح الترمذی 3502 / الکلم الطیب 226

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *