
Аллохдан тақво қилиш ўзи нима? Қандай қилиб тақвойимизни мезонини билсак бўлади?
(16-қисм)
Бу ерда яна шуни айта оламизки:
Аллох таоло башарни ибодат учун яратгандир:
« وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ » (زاریات / ۵۶)
Мен инсон ва жинни фақат ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим. Ибодат хам яъни: аллох таоло рози бўладиган ботиний ва зохирий нарсаларни хаммаси, эътиқоддаги ибодатларга ўхшаш (аллохга,малоикаларга, китобларига,қуръонга,аллохни шариатидаги қонунларга, қиёмат кунига,қазо ва қадарга иймон келтиришга,) қалбга оид( қўрқув,умид,хавотирланиш, валоъ,буғз,кина ва…..) забонга оид (дуо,даъват, тасбех айтиш ва …..) баданга оид ( намоз,жиход,рўза,иш қилиш,хаж ва ……)молга оид (закот,инфоқ ва…….) :убудият хам яъни: барча ақидага,қалбга,забонга,ишларга,молга оид ишларда аллохга сўзсиз,шартсиз итоат қилишдир, мана бу ботиний ва зохирий заминада хеч қайси махлуқотни аллохга шерик қилмаслик. Яъни:
قُلْ إِنَّ صَلاَتِی وَنُسُکِی وَمَحْیَایَ وَمَمَاتِی لِلّهِ رَبِّ الْعَالَمِینَ * لاَ شَرِیکَ لَهُ وَبِذَلِکَ أُمِرْتُ وَأَنَاْ أَوَّلُ الْمُسْلِمِینَ (انعام/162-163)
Айтинг (Эй Мухаммад): “албатта, намозим,ибодатларим, хаёту мамотим бутун оламларнинг парвардигори бўлмиш аллох учундир. У зотнинг баронта шериги йўқдир. Мана шунга (яъни ягона аллохга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввали – пешқадамиман.”
Ибодатларни тақвога етиш учун абзор қилиб қўйди:
« ياأَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ» (بقره /۲۱)
Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган парвардигорингизга ибодат қилингиз.
Охирида эса мана шу тақвони нажот топиш учун сабаб қилиб қўйди:
« وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ» (آل عمران/200)
Ва аллохдан қўрқингизким, (шунда) нажот топгайсизлар!
Энди агар мўъмин кишини тақвоси бўлмасачи? Ёки бошқа забон билан айтганда: агар киши таомдаги пархезига риоя қилмаса нима бўлади? Ёки агар шахс харакатлардаги пархезига риоя қилмаса нима бўлади? Ёки киши дунёдан пархез қилмасачи? Ёки бир киши аёллардан пархез қилмаса нима бўлади? Ёки эркаклардан пархез қилмаган шахсчи, оқибат нима бўлади?
Аллох таоло умумий суратда мархамат қиладики:
وَقُلِ الْحَقُّ مِنْ رَبِّكُمْ فَمَنْ شَاءَ فَلْيُؤْمِنْ وَمَنْ شَاءَ فَلْيَكْفُرْ، إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلظَّالِمِينَ نَارًا أَحَاطَ بِهِمْ سُرَادِقُهَا وَإِنْ يَسْتَغِيثُوا يُغَاثُوا بِمَاءٍ كَالْمُهْلِ يَشْوِي الْوُجُوهَ بِئْسَ الشَّرَابُ وَسَاءَتْ مُرْتَفَقًا (کهف/۲۹)
Айтинг: ” (бу қуръон) парвардигорингиз томонидан (келган) хақиқатдир. Бас,хохлаган киши иймон келтирсин, хохлаган кимса кофир бўлсин.” Аниқки, биз золим- кофирлар учун алангалари дўзахларни ўраб- чирмаб оладиган дўзахни тайёрлаб қўйгандирмиз. Агар улар (ташналик шиддатига чидамай) сув сўрасалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдурувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у!
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجْرَ مَنْ أَحْسَنَ عَمَلًا (کهف/۳۰)
Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган кишиларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз.
أُولَئِكَ لَهُمْ جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ يُحَلَّوْنَ فِيهَا مِنْ أَسَاوِرَ مِنْ ذَهَبٍ وَيَلْبَسُونَ ثِيَابًا خُضْرًا مِنْ سُنْدُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُتَّكِئِينَ فِيهَا عَلَى الْأَرَائِكِ نِعْمَ الثَّوَابُ وَحَسُنَتْ مُرْتَفَقًا ﴿کهف/۳۱﴾
Улар учун остларидан дарёлар оқиб турадиган абадий жаннатлар бор бўлиб, улар у жойда олтиндан бўлган билакузуклар билан безанурлар ва ипак-шойилардан бўлган, яшнаб турувчи либослар кийиб, сўриларда ястаниб ўтирурлар. Нақадар яхши мукофот у, нақадар гўзал жой у!
Бу ерда очиқ-ойдин кўриниб турганидек аллох таоло фалон ишни қилмаслигимизни ёки фалон ишни қилишимиз лозимлиги амр қиляпти, инсон ўртада қилиш ё қилмаслик бўйича мухтордир, аммо агар уни дастурларини қилган киши мукофотини олади ва агар дастурни бажармаса ўзига,жамиятга,аллохни хаққига нисбатан бир золим сифатида жазоланади. Яъни хақ мана бу,агар хохласанг уни қабул қил хохламасанг қабул қилма ,дейдиган нарса эмас. Бу дунёда агар исломни қабул қилмасдан ўзингни “олтиталик кофирларни” сафига қўшган бўлсанг, аллох таоло кофирларни мана бу дастаси учун тайёрлаб қўйган қонунлар сени кутади ва сен уларни орасида бўласан,хамда қиёматда хам жойинг жаханнамда бўлади.
Мусулмонларни хам худди шундай холат кутади. Аллох таоло мархамат қиладики мана бу хақдир,унга амал қил ва мана бу ботил ва харом ундан четлан, агар бу дастурларни бажармайдиган бўлсанг дунё ва охиратда уни оқибатини хам тотасан. Шундай бўлгач ибодатларни бажариш умумий маънода қўрқув ва умид билан амалга оширилади:
«وَیَرْجُونَ رَحْمَتَهُ وَیَخَافُونَ عَذَابَهُ» (اسراء/ ٥٧)
У зотнинг рахмат-мархаматидан умидвор бўлурлар,азобидан қўрқурлар.
Очиқ-ойдин кўриниб турганидек аллохдан пархез қилиш бир нав эхтиёт,хушёрликни қўрқув билан қўшилган кўринишида бўлади. Яъни агар бажармасанг ёки хатто бажарган бўлсанг хам баъзи далилларга кўра қабул қилинмаган бўлса,албатта жазоланасан. Худди шунга ўхшаш таомдан пархез қилиш хам бир нав қўрқувни хамрохлигида бўлади, агар бу пархезга риоя қилган бўлсанг ёки ноқис суратда риоя қилсанг, уни таъсири бўлмайди ёки кам таъсир қилади, уни хам оқибатини жисмингда кўрасан.
Араб тилида бир мисол бор:
الْكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ وَعَمِلَ لِمَا بَعْدَ الْمَوْتِ وَالْعَاجِزُ مَنْ أَتْبَعَ نَفْسَهُ هَوَاهَا وَتَمَنَّى عَلَى اللَّهِ الأماني .
Ўзини хисоб-китоб қиладиган кимса ақлли ва зийракдир, у ўзини ўлимидан кейинги (охирати учун) амал қилади; нотавон ва ожиз киши эса ўзини хавойи нафси,истакларига эргашади ва аллохдан ноўрин,беасос орзу-умидлар қилади.
Бу ерда нафс тақиқланган харом бўлган ишларни қилади ва ғайри шаръий истак-хохишларга эргашади, аммо шунга қарамасдан жаннатга киришни орзу қилади, мана бу дунё ва қиёматдаги мағлубиятни нишонасидир – аллох сақласин – агар жаннатни хохласанг унга етиш учун амалларни қил, агар жаханнамдан нажот топишни истасанг ундан узоқлашадиган амалларни қил, мана буларни хаммасини сабаби сени ўзингни қўлингда, бу сабаблардан фойдаланишга хаққинг бор, бу йўлни босиб ўтишда аллох таоло томонидан ёрдам,химоя бор:
فَأَمَّا مَنْ أَعْطَى وَاتَّقَى*وَصَدَّقَ بِالْحُسْنَى*فَسَنُيَسِّرُهُ لِلْيُسْرَى*وَأَمَّا مَنْ بَخِلَ وَاسْتَغْنَى*وَكَذَّبَ بِالْحُسْنَى* فَسَنُيَسِّرُهُ لِلْعُسْرَى. وَمَا یُغْنِی عَنْهُ مَالُهُ إِذَا تَرَدَّى (لیل/ 5-11)
Ана энди ким ( ўз мол-давлатидан камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (аллох)дан қўрқса, ** хамда гўзал оқибатни (яъни жаннат бор эканини) тасдиқ этса,** бас биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз. ** Энди ким (аллох йўлида хайр-саховат кўрсатишдан) бахиллик қилса ва (ўзини аллох хузуридаги ажр-мукофотлардан) бехожат билса, ** хамда гўзал оқибатни (яъни аллох ваъда қилган жаннатни) ёлғон деса,** Бас,биз уни (дунё ва охиратда бахтсиз бўладиган ) оғир йўлга “муяссар” қилурмиз! ** Ва у (дўзахда) халок бўлган вақтида молу дунёси унга фойда бермас!
Қуръонда олти марта такрорланган ва Нух,Худ,Солих,Лут, Шуъайб, Илёс мушрик қавмларидан сўраган саволни биз ўзимизни атрофимиздаги секулярларга ва уларни жохил тарафдорларига такрорлаймиз:
«أَلَا تَتَّقُونَ؟»
Аллохдан қўрқмайсизларми? Шайтонга қўшимча равишда “олтиталик кофирлардан” махсусан секуляр кофирлардан ва уларни секуляристик қонунларидан четланмайсизларми?
(давоми бор…….)