Хозирги янги асрдаги дорул исломни намуналари (1) (25 қисм)

Хозирги янги асрдаги дорул исломни намуналари (1) (25 қисм)

(4-қисм)  

Мана бу яхшилик хам бизларга қуръон ва сахих суннат ва аллох таолони шариатидан уни сахих канали бўйича етиб келган ёки аллох таолони шариати уни тасдиқлаган  нарса бўлиши керак, демак очиқ-ойдин кўриниб турганидек аллохни шариатига махсусан дорул исломни дорул куфрдан ажратишга хос бўлган ишларда ёки уларга боғлиқ бўлган ишларда, албатта тоғутга куфр келтиришни асосига кўра куфр келтирилиши керак, энди бу ерда мунофиқларни тўдаси хақида хам баъзи бир сўзлар қолган бўлиб уни тўлдириб айтмоқчимиз, чунки:

-Ахли китоб кофирлари ва секуляристлар “мўъминлар” учун харгиз хеч қачон “яхшилик”ни хохлашмайди: 

 مَّا یَوَدُّ الَّذِینَ کَفَرُواْ مِنْ أَهْلِ الْکِتَابِ وَلاَ الْمُشْرِکِینَ أَن یُنَزَّلَ عَلَیْکُم مِّنْ خَیْرٍ مِّن رَّبِّکُمْ (بقره/105)

На ахли китоблар (яхудий ва насронийлар)дан бўлган кофирлар ва на мушриклар сизга парвардигорингиз тарафидан бир яхшилик (яъни вахий) тушишини истамайдилар. Аллох эса рахмат- мархаматини ўзи хохлаган кишиларга хос қилиб беради. Аллох буюк фазлу карам сохибидир.

-Бизлар улардан озор-азиятга сабаб бўладиган сўзларни эшитамиз холос:

 وَلَتَسْمَعُنَّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِن قَبْلِكُمْ وَمِنَ الَّذِينَ أَشْرَكُوا أَذًى كَثِيرًا (آل عمران/ 186)

Ва албатта сизлардан илгари китоб берилган кимсалар томонидан ва мушриклар томонидан кўп азият- маломатлар эшитажаксизлар. Мунофиқлар тўдаси (секулярзадалар) хам шундай душманни жумласидан бўлиб, аллох таоло улар хақида мархамат қиладики:

  «… هُمُ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ…» (منافقون/4)،

“…….Улар душмандирлар. Бас, улардан эхтиёт бўлинг! ……” мана бу мунофиқлар тўдаси гапга уста фирибгарлар бўлиб, хатто росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам уларни сўзларини гўзаллигидан ажабланган эдилар, албатта уларни сўзлари дин,шариат, яхшиликлар хақида бўлган, шунинг учун ажабланган эдилар:  

«يُعْجِبُكَ قَوْلُهُ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا …»

Албатта мўъминларни орасида уларни сўзларига қулоқ соладиган ва уларни сўзлари улар учун мухим бўлган кишилар мавжуд:

 «وَفِیکُمْ سَمَّاعُونَ لَهُمْ» (توبه/47)

Хамда ораларингизда уларга қулоқ солувчилар хам (топилган) бўлур эди. Мана бу дастадаги кишиларни қалбларида мунофиқларни таблиғотлари сабабли касаллик вужудга келган, мунофиқлар гурухини ўзи хам хеч қачон росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сўзларига, ваъдаларига эътимод қилган эмаслар, энди бизларнинг дорул ислом ва исломий жамият хақидаги ваъдаларимизга ишонишлари хақида гапирмаса хам бўлади. Аллох таоло мархамат қиладики:

 وَإِذْ يَقُولُ الْمُنَافِقُونَ وَ الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ مَّا وَعَدَنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ إِلَّا غُرُوراً ‏(احزاب/12)،

Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: “Аллох ва унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар,” дея бошладилар.

Демак бизлар ошкор  “олтиталик кофирлардан” ва мунофиқлар тўдасидан хеч қандай яхшилик кутмаймиз ва бизлар сўзларимиз фақатгина ўзларини ва мусулмонларни жамиятини шаръий йўлга қўйишга қарор қилган ва ўзларини илмларини аллохга ва росули саллаллоху алайхи васалламга боғлайдиган ва адолат,тақво ахли бўлган мўъминларга қаратилгандир.

   Мана бу нуқтани зикр қилиш лозимки, олдин хам қайта-қайта айтиб ўтканимиздек, бизлар одамлар хақида эмас, балки “дар” хақида хукм берамиз, яна такрорлаб айтаманки бизлар одамлар хақида ёки уларни мазхаби хақида  эмас,”дар” хақида сухбат қиляпмиз; мана бу ахли суннат ва жамоатни манхажини очиқ-аниқ кўриниб турган нарсаларидандир, “дар” учун асосий ташхис бериш абзори,меъёри хам ундаги “сокин бўлганлар” га қараб эмас,балки ундаги “хокимият” ва бу давлатда хоким бўлган “асосий қонунлар” бўйича амалга оширилади.

(давоми бор…….) 

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *