Шаръий душманшиносий (1) кофирларни жамиятини умумий анализ қилиш хақида
Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс:
Шаръий душманшиносий (1) кофирларни жамиятини умумий анализ қилиш хақида
(21-қисм)
Мана бундай кишилар агарчи муонид бўлишмаса хам, қайсар кишиларга тақлид қилишади,тобеъ бўлишади ва хаммалари бирга бир жамиятни ташкил қилишган, қиёматда хам ўзларини мана шу рахбарлари, раислари билан хашр бўлишади. Аллох таоло мана бу бечораларни батафсил ўзини шариатида чизиб кўрсатиб берган, қуръон ва суннатга мурожаъат қилсангиз улар хақидаги дахшатли филмни тамошо қила оласиз. Мана бу филмда жуда хатарли нарсаларни кўрамиз:
وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءَنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَا* رَبَّنَا آتِهِمْ ضِعْفَيْنِ مِنَ الْعَذَابِ وَالْعَنْهُمْ لَعْنًا كَبِيرًا (احزاب/67-68)
Улар яна: “парвардигоро, дархақиқат бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсиндик, бас улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар. Парвардигоро, сен уларга азобни иккин хисса қилиб бергин ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин”,дедилар.
یَقُولُ الَّذینَ اسْتُضْعِفُوا لِلَّذینَ اسْتَكْبَرُوا لَوْ لا أَنْتُمْ لَكُنَّامُؤْمِنینَ(سبأ/۳۱)
(ўшанда) бечора саналган (яъни эргашувчи бўлган) кимсалар мутакаббир кимсаларга (яъни пешволарига) : “Агар сизлар бўлмаганингизда, бизлар шак-шубхасиз, мўъминлар бўлур эдик”, десалар.
وَإِذْ یَتَحاجُّونَ فِی النَّارِ فَیَقُولُ الضُّعَفاءُ لِلَّذینَ اسْتَكْبَرُوا إِنَّا كُنَّا لَكُمْ تَبَعاً فَهَلْ أَنْتُمْ مُغْنُونَ عَنَّا نَصیباً مِنَ النَّارِ قَالَ الَّذِینَ اسْتَکْبَرُوا إِنَّا کُلٌّ فِیهَا إِنَّ اللَّهَ قَدْ حَکَمَ بَیْنَ الْعِبَادِ (غافر/47-48)
Ўшанда улар дўзахда ўзаро тортишиб, бечора (эргашувчи)лар мутакаббир кимсаларга (яъни ўзларининг собиқ йўлбошчиларига): “бизлар сизларга эргашган эдик, энди сизлар бизлардан дўзах (азоби)дан бирон бўлагини даф қила олурмисизлар?” дер эканлар; Мутакаббир кимсалар айтдилар: “бизларнинг барчамиз, шак-шубхасиз (дўзахдадирмиз). Дархақиқат, аллох бандалари ўртасида ўз хукмини чиқарди.
إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُوا مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا وَرَأَوُا الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الْأَسْبَابُ وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّأُوا مِنَّا كَذَلِكَ يُرِيهِمُ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ وَمَا هُمْ بِخَارِجِينَ مِنَ النَّارِ (بقره/۱۶۶- ۱۶۷)
У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва хаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. ( у кунда уларни боғлаб турадиган) бахонаю сабаблар узилади. ** Эргашувчилар: ” қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз хам улардан тонсак”, дейдилар. Шундай қилиб, аллох таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига хасрат- надомат қилиб кўрсатади ва улар жаханнамдан чиқувчи бўлмайдилар.
قالَ ادْخُلُوا فی أُمَم قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِکُمْ مِنَ الْجِنِّ وَ الإِنْسِ فِی النّارِ کُلَّما دَخَلَتْ أُمَّةٌ لَعَنَتْ أُخْتَها حَتّى إِذَا ادّارَکُوا فیها جَمیعاً قالَتْ أُخْراهُمْ لاِولهُمْ رَبَّنا هؤُلاءِ أَضَلُّونا فَآتِهِمْ عَذاباً ضِعْفاً مِنَ النّارِ قالَ لِکُلّ ضِعْفٌ وَ لکِنْ لاتَعْلَمُونَ* وَ قالَتْ أُولهُمْ لاِخْراهُمْ فَما کانَ لَکُمْ عَلَیْنا مِنْ فَضْل فَذُوقُوا الْعَذابَ بِما کُنْتُمْ تَکْسِبُونَ (اعراف/۳۸-۳۹)،
(Аллох) айтур:”сизлардан илгари ўтган жин ва инсдан иборат (кофир) миллатлар билан бирга дўзахга кирингиз!” Қачон бир жамоат (ўша дўзахга) кирганида шеригини (яъни ўзини йўлдан урганларни) лаънатлайди. Қачонки унда (дўзахда) хаммалари топишишгач, кейингилари (эргашганлар) аввалгилари (бошлиқлари) хақида: “Парвардигоро, ана ўшалар бизларни йўлдан оздирганлар, бас, уларга дўзах азобини икки баробар қилгин”, дейдилар. (Аллох) айтур: “хар бирингиз учун икки баробар (азоб бўлур), лекин сизлар билмайсизлар”. *** Аввалгилари эса кейингиларига: “Сизларнинг бизлардан бирон афзаллик томонингиз йўқдир, бас, қилиб ўтган гунохларингизга яраша азобингизни тотаверинглар”, дейдилар.
(давоми бор……)