Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс Шаръий душманшиносий (2) мушриклар( секуляристларга) тегишли умумий ахкомлар, ахли китоб ва шибхи ахли китоблар.
(1-қисм)
Бисмиллах валхамдулиллах
“Албатта хамд ва сано танхо аллохга лойиқдир, унга шукр айтамиз ва ундан ёрдам сўраймиз, ва ундан омағфират талаб қиламиз ва ўзимизни нафсларимизни шарридан ,амалларимизни ёмонлигидан аллохдан панох сўраймиз, кимни аллох хидоят қилса уни хеч ким гумрох қила олмайди, кимники аллох гумрох қиладиган бўлса уни хеч ким хидоят қила олмайди, ва аллохдан ўзга илох йўқлигига ва уни шериксиз эканига гувохлик бераман, Мухаммад уни бандаси,элчиси эканига шаходат бераман.”
“Эй мўъминлар,аллохдан хақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган холларингда дунёдан ўтинглар!”
“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (одамдан) яратган ва ундан жуфтини (хавони) вужудга келтирган хамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавоблардан ўртага номи солинадиган аллохдан қўрқингиз ва қариндош- уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта аллох устингизда кузатувчи бўлган зотдир.”
“Эй мўъминлар, аллохдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда аллох) ишларингизни ўнглар ва гунохларингизни мағфират қилур. Ким аллохга ва унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди.”
Аммо баъад: энг рост сўз аллохни китоби ва энг яхши равиш Мухаммад саллаллоху алайхи васалламни равишидир, энг ёмон иш динда янгилик вужудга келтиришдир, динда янги пайдо бўлган нарса, бидъатдир; хар қандай бидъат гумрохлик ва хар бир гумрохлик эса жаханнамдадир.[1]
Ассаламу алайкум ва рохматуллох ва барокатух
Бешинчи дарсни аввалида кофирларни анализ қилишга ишора қилиб ўтган эдик, у ерда уларни бешта хилма-хил гурухларга тақсим қилдик. Ахли китоб кофирлари, ғайри ахли китоб ва шибхи ахли китоб, ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва муртад кофирлар.
Бешинчи дарсни иккинчи қисмида хам мушриклар ва секуляристларга алоқаси бўлган умумий ахкомлар ва ахли китобга,шибхи ахли китобга тегишли дунёдаги умумий ахкомлар хақида сухбатлашамиз.
Мана бу беш даста кофирларни орасидаги мушрикларни пайдо бўлиш тарихи инсонни пайдо бўлган пайтига бориб тақалади,кейинги даврдаги кофирлар ва инсонларнинг барча офатлари,уни бошидан охиригача,мана бу манбаънинг мустақим ёки ғайри мустақим таъсирини остида бўлган. Шу сабабли хам аввал мушрикларни динидан бошлаймиз.
Аллох таоло қуръондаги оятларда ахли китобни ва ахли китобни кофирларини, шибхи ахли китобни кофирлари ва мушрикларни ўртасига фарқ қўяди. Масалан мархамат қиладики:
لَمْ يَكُنِ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ مُنفَكِّينَ حَتَّى تَأْتِيَهُمُ الْبَيِّنَةُ (بینه/1)
Ахли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар то уларга очиқ хужжат келгунича (куфрдан) ажрагувчи бўлмадилар.
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَاۚ أُولَـئِكَ هُمْ شَرُّ الْبَرِيَّةِ (بینه/6)
Албатта ахли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаханнам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар.
لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَداوَةً لِلَّذينَ آمَنُوا الْيَهُودَ وَ الَّذينَ أَشْرَکُوا وَ لَتَجِدَنَّ أَقْرَبَهُمْ مَوَدَّةً لِلَّذينَ آمَنُوا الَّذينَ قالُوا إِنَّا نَصاري… (مائده/82)
Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яхудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз. Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ дўст бўлгувчилар эса: “биз насронийлармиз”,деган кишилар эканини кўрасиз. Бунга сабаб уларнинг орасида олимлар ва рохиблар бор эканлиги ва уларнинг кибр- хаво қилмасликларидир.
لَتُبْلَوُنَّ فِي أَمْوَالِكُمْ وَأَنْفُسِكُمْ وَلَتَسْمَعُنَّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ وَمِنَ الَّذِينَ أَشْرَكُوا أَذًى كَثِيرًا ۚ (آل عمران/186)
Албатта молу жонларингизда имтихон қилинурсизлар ( яъни тангри таоло мол ва жонларингизга хилма- хил офату балолар юбориб, сизларнинг иймонингизни текшириб кўрур) ва албатта сизлардан илгари китоб берилган кимсалар томонидан ва мушриклар томонидан кўп азият-маломатлар эшитажаксизлар.
مَّا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَلَا الْمُشْرِكِينَ أَن يُنَزَّلَ عَلَيْكُم مِّنْ خَيْرٍ مِّن رَّبِّكُمْ (بقره/105)[2]
На ахли китоблар (яхудий ва насронийлар) дан бўлган кофирлар ва на мушриклар сизга парвардигорингиз тарафидан бир яхшилик (яъни вахий) тушишини истамайдилар.
وَلَتَجِدَنَّهُمْ أَحْرَصَ النَّاسِ عَلَى حَيَاةٍ وَ مِنَ الَّذِينَأَشْرَکُوا يَوَدُّ أَحَدُهُمْ لَوْيُعَمَّرُ أَلْفَ سَنَةٍ (بقره/96) [3]
Бунга қўшимча равишда мунофиқлар билан мушрикларни ўртасига хам фарқ қўяди ва мархамат қиладики:
لِّيُعَذِّبَ اللَّـهُ الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْمُشْرِكِينَ وَالْمُشْرِكَاتِ وَيَتُوبَ اللَّـهُعَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ۗ وَكَانَ اللَّـهُ غَفُورًا رَّحِيمًا (احزاب/73)
Аллох мунофиқ ва мунофиқаларни, мушрик ва мушрикаларни азоблаш учун хамда мўъмин ва мўъминаларнинг тавба-тазарруъларини қабул қилиб, (гунохларини мағфират қилиш учун одам болаларига бу омонатни юклади), аллох мағфират қилгувчи ва мехрибон бўлган зотдир.
وَيُعَذِّبَ الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْمُشْرِكِينَ وَالْمُشْرِكَاتِ الظَّانِّينَ بِاللَّـهِ ظَنَّ السَّوْءِۚ(فتح/6)[4]
[1] این مقدمه را رسول الله صلی الله علیه وسلم قبل از هر خطبه و سخنرانی ایراد می فرموند.
[2] الله تعالی به صراحت و واضح اهل کتاب را از مشرکین جدا می کند
[3] در اینجا هم الله تعالی یهود را از «الَّذِينَأَشْرَکُوا» مشرکین جدا کرده است.
[4] در اینجا هم الله تعالی الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْمُشْرِكِينَ وَالْمُشْرِكَاتِ را از هم دیگر جدا کرده است