
Хозирги янги асрдаги дорул исломни намуналари (11) ( эрон исломий жумхурияти)(4)) ( 36 бўлим)
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган
(29- қисм)
Мана бу барча исломий мазхабларни назаридур. Жаъфарий шиъаларини сўзи бўйича “вилояти фақих” ёки ахли суннат деб маъруф бўлган мазхабни сўзи бўйича “вилояти мужтахид” мўъминлар ва “дорул ислом” учун хаётий заруратдир; олдинги бўлимларда дорул исломни рахбари борасидаги шартларини зикр қилиб ўтканимиздек, еттинчи шарт рахбарнинг қодир ва тавоно бўлишидир, энг мухими у аллохни шариатидаги қонунлар илмига эга бўлиши керак. Чунки мана бу илм мана бу олим киши улил амр шўроси ёки ахли хал ва ақд томонидан сайланади, мана бу шўрони ўзи хам энг катта фуқахолар ва “мужтахид” мутахассислардан ташкил топган бўлиб, улар ўзларини ораларидан хаммадан кўра олимроқ ва мутахассисроқ шахсни танлашлари табиий нарсадир.
Шу сабабли хам ахли суннат деб маъруф бўлган уламолар хокимнинг муқаллид бўлиши рахбарлик учун кифоя қилмайди,деб хисоблашади ва улил амр шўросидаги мужтахидлардан,мутахассислардан ташкил топган гурухни ичидан аллохни шариатидаги қонунлар борасида илми паст бўлган кишини рахбарликка танланиши ғайри табиий нарсадур. Машхур сўзга кўра, албатта бу ерда бир мушкил бор, уламолар мана бу ердаги мушкилни жуда яхши билишади, мана бундай рахбарлар албатта улил амр шўросини канали ёки шойиста бўлганликлари учун эмас,балки кучни,харбий қудратни воситасида хокимиятга келишган.
Мана шу шаклда ахли хал ва ақд фуқахоларининг улил амр шўроси йўқолгач ва бир неча шохлик хокимияти вужудга келгач, фақих ва ижтиходга эга бўлиш шартларини хам кўрмасликка олинди ва фиқх, ижтиход ахли етакчи бўлишни ўрнига хамиша “бир четга” суриб қўйилди. Мисол тариқасида айтиладиган бўлса, Хожиб Мансур баён қиладики: “Мансур имоми Моликни, ибни Аби Зиъбни ва имоми Абу Ханифани хузурига чақириб уларга айтадики: мана бу умматни гурухидаги аллох таоло менга ато этган мана бу хукумат хақида сизларни назарингиз қандай? Мен уни бошқариш салохиятига эгаманми?”. Ибни Зиъб рохимахуллох айтдики: “ бу ердаги хақиқат шуки, хилофат ахли тақвони ижтимоъсидан сайланади, аммо хилофатни ўзи қўлга киритган (яъни чанг солган) киши учун тақво мавжуд эмас. Сен ва сени ташриф буюришинг тавфиқдан ташқаридадур ва сен хақдан адашиб кетгансан.”
Бундан сўнг Мансур Аббосий имоми Абу Ханифа рохимахуллохга қарайди ва сизни назарингиз нима?-дейди. Имоми Ханифа рохимахуллох уни жавобига айтадики: “………агар сен ўзингни қалбингга мурожаъат қилсанг, сен бизларни аллох учун чақирмаганингни фахмлайсан. Балки сен бизларни қўрқув ва хавф остида сени хохишингга муносиб сўзларни айтишимизни ва бу сўзлар одамларни зехнига таъсир қилишини истайсан. Асли хақиқат шуки, сени халифа бўлишингда хатто икки нафар ахли фатво хам иштирок этмаган, аслида эса хилофат мусулмонларни ижтимоъси ва маслахати орқали вужудга келади”. Бу ерда очиқ-ойдин кўриниб турганидек, ахли фатво яъни улил амр шўросидаги мутахассисларни ижмтимоъси томонидан сайланган кишигина дорул исломни рахбариятига шойиста бўлади. Шу сабабли хам ўша йилларда ибни Мақфаъ “сахоба” номли рисоласида мана бу бўшлиқни тўлдириш учун мансур аббосийга бир тархни ироя беради, унга биноан шох ахли илмдан иборат шўрони ташкил қилиши керак бўлади, бу шўрода турли-хил фикрлаш тарзига эга бўлган уламолар жамланади ва кундалик масалалар бўйича бахс ва музокара олиб боришади,сўнгра эса улар ўзларини назарларини билдиришади, мана бундан сўнг рахбар хар бир масала борасида хукм содир қилади.
Яъни хақиқатда рахбар шахс дорул исломдаги хокимиятнинг турли-хил мутахассислари ва ижтиход ахли, фуқахоларидан иборат шўрони ёки бугунги кундаги эрон дорул исломидаги олимлардан иборат рахбарлик мажлисини вохид ижмоъсини вакили хисобланади, рахбариятни оғзидан чиқаётган сўз аслида мана бу улил амр шўросини вохид ижмоъсидир.
(давоми бор……..)