
Хозирги янги асрдаги дорул исломни намуналари (11) ( эрон исломий жумхурияти)(4)) ( 36 бўлим)
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган
(давоми бор…….)
(32- қисм)
Имоми Молик рохимахуллох фикр қиладики, хукумат қудратини касб қилиш учун асл инқилобий харакатлар бостирилган ва хукумат қудрати собит бўлган пайтда, у кишини эътиқоди бўйича қиём қилиш асбоблари мухайё бўлган эмас ва исломий изтирорий бадал хукуматни “хилафату ала минхажин нубуввах” га айлантириш ёки олдингисидан кўра яхшироқ исломий изтирорий бадал хукуматга айлантириш учун шаръий қиём қилиш шароитлари ўртадан йўқолгач, мана бу холатда бир соатга бўлса хам чўзилган қуролли жангни шарри, бир неча йиллар давом этган зўравон хокимиятдан кўра ёмонроқдир, у киши айтадики:
«فتنةُ الساعة، شرٌ من استبدادِ سنواتٍ».
Шубхасиз бизларни хаммамиз зўравон хокимиятни шаръий йўл билан йўқолишини тарафдоримиз; бизлар хам худди имоми Ханафий ва имоми Молик рохимахуллох ёки бошқа ислом аиммалари, буюк кишиларига ўхшаб мана бундай зўравонликларни
«مُلْكًا عاضًّا » و « مُلْكًا جَبْرِيَّةً »
« ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ »
Бўлгунича харакат қиламиз, аммо агар уни шаръий йўли орқали қилишни иложи бўлмагач, буюк имомларга ўхшаб хар қандай қуролли жангни ва қиёмни рад қиламиз ва мана бундай ғайри шаръий қиёмларнинг фитнасини исломий изтирорий бадал хукуматларнинг зўравонлигидан баттарроқ деб хисоблаймиз. Сизларни ўзингиз ўтган бир неча йиллар давомида мана бундай воқеиятларни ўзингизни кўзингиз билан кўрмадингизми? Ёки ахли тафарруқнинг мана бундай фитналарига гувох бўлмадингизми?
Мана бундан сўнг имоми Ханафий рохимахуллох хам ва имоми Молик рохимахуллох хам ва “исломий мазхабларнинг аиммалари” хам, зайдийлардан ва хаворижларни турли-хил жамоатларидан бошқа хеч ким ўзини замонидаги исломий изтирорий бадал хукуматга қарши қуролли жангга буйруқ бермайди ва аббосийларнинг хокимияти буюк кишиларни бостириш орқали тасбит бўлган мана бу даврда, дорул хикмаларни ташкил қилган Хорун Рашидни даври хам шунга ўхшайди, имоми Молик рохимахуллох шохни ва аббосийларнинг исломий изтирорий бадал хукуматидаги масъулларни хурматига сазовор бўлади,шунга қарамасдан у киши хукуматда хеч қандай мақомга эга бўлган эмас ва бутунлай бир четда турган.
Имоми Молик рохимахуллохдан илм олиш учун маккадан мадинага кўчган имоми Шофеъий рохимахуллох хам “муваттоъ”ни у кишидан таълим олади, аммо шунга қарамасдан хамиша хукумат қудратидан бир четда бўлган ва 29 ёшида даромад манбаъси бўлиши учун иқтисодий ишни орқасидан Яманга кетади ва у ерда тўрт йил қазоват иши билан машғул бўлади, аммо алавийлар билан хамкорлик қилиш,хамда аббосийларга қарши қиём қилиш тухматига учраб Бағдодга чақиртирилади. Ибни Аъсам куфий айтадики: “Хорун Рашидга хабар беришадики,Шофеъий алавийларни бири билан сизга қарши қиём қилиш арафисида турибди. Хорун уни хилофатни марказига чақиртириб олади.” Имоми Шофеъий рохимахуллох бундай тухматни рад қилади ва Хорун Рашид хам уни сўроқ-савол қилгач қўйиб юборади. [1][2]
(давоми бор……..)
[1] احمدیان عبدالله؛ امام شافعی؛ تهران، احسان، 1375، چاپ دوم، ص 60-68
[2] کوفی، ابن اعثم، الفتوح، بیروت، دار الاضواء، چاپ اول، 1411، ج 8، ص 379- 375
