Савол: шу кунларда сурияда,ироқда, афғонистонда жуда кўп кишилар жаъфарий шиъаси бўлгани ё ваххобийлик  жинояти сабабли ўлдириляпти, мана буларни ўлдирилиши ўзимизни мазхабимиз бўйича шаръий хисобланадими?

Савол: шу кунларда сурияда,ироқда, афғонистонда жуда кўп кишилар жаъфарий шиъаси бўлгани ё ваххобийлик  жинояти сабабли ўлдириляпти, мана буларни ўлдирилиши ўзимизни мазхабимиз бўйича шаръий хисобланадими?

Жавоб: росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сўзларига кўра,ислом барпо бўлган поялар ва арконлар:

  بُنِیَ الإِسْلامُ عَلَى خَمْسٍ:

Ислом бешта рукнни устига бино қилинган:

 شَهَادَهِ أَنْ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ،

1-Аллохни ягона хақ  илох эканига ва Мухаммад (саллаллоху алайхи васалламни) аллохни росули ва элчиси эканига гувохлик бераман.

 وَإِقَامِ الصَّلاهِ،

2-Намозни барпо қилиш.

 وَإِیتَاءِ الزَّکَاهِ،

3-Закотни бериш.

وَالْحَجِّ، (مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَیْهِ سَبِیلاً (آل عمران/97))

4-Хажга бориш,агар йўлга қодир бўлса.

وَصَوْمِ رَمَضَانَ،

5-Рамазон рўзасини тутиш.[1]

Жаъфарий шиъалари,зайдийларни,наждийларни барчаси ва барча исломий мазхаблар мана бу беш ўринни қабул қилишмаганми? Албатта хаммалари қабул қилишади. Шундай бўлгач уларни хаммаси росулуллох саллаллоху алайхи васалламни хукми бўйича мусулмон хисобланишади.

Энди иймон арконлари хақида, жибрил мўъминлар учун таълим бериш мажлисида росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан сўрадики:

أخبرنی عَنْ الْإِیمَانِ

Менга иймон хақида хабар беринг, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам жавоб бердилар:

أَنْ تُؤْمِنَ بِاللَّهِ،

Аллохга иймон келтиришинг,

وَمَلَائِکَتِهِ ،

Малоикаларга,

 وَکُتُبِهِ،

Китобларига,

 وَرُسُلِهِ ،

Пайғамбарларига,

وَالْیَوْمِ الْآخِرِ،

Охират кунига,

وَتُؤْمِنَ بِالْقَدَرِ خَیْرِهِ وَشَرِّهِ

Тақдирни яхши  ва ёмонлигига иймон келтиришинг.

قَالَ صَدَقْتَ.[2]

Жибрил айтдики: рост айтдинг.

Жаъфарий шиъалари,зайдийлар,барча наждийлар ва барча исломий мазхаблар мана бу олти ўринга иймон келтиришадими? Албатта иймон келтиришади. Шундай бўлгач уларни хаммаси “эй иймон келтирган кишилар” хитобига сазовор бўлишади ва ахли иймонни жумласига киради, магар жиходга ўхшаш шариат ахкомларини биридан узоқлашиш билан буни қаршисини  собит қилса бундай бўлмайди.

Аллох таоло хам бақара сурасини бошида муттақин ва тўғри йўлдаги кишиларни мана бу сифатлар билан таништиради:

 الَّذِینَ یُؤْمِنُونَ بِالْغَیْبِ،

Ўзлари кўрмаган дунёга ва ғайбга иймон келтирадиган кишилар,

وَیُقِیمُونَ الصَّلاةَ،

Намозни барпо қилишади,

وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ یُنفِقُونَ ‏(بقره/3)

Уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ-эхсон қилишади.

والَّذِینَ یُؤْمِنُونَ بِمَا أُنزِلَ إِلَیْکَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِکَ،

Сизга нозил бўлган нарсаларга ва сиздан олдинги нозил бўлган нарсаларга иймон келтирадиган кишилар,

وَبِالآخِرَةِ هُمْ یُوقِنُونَ ‏(بقره/4)

Ва қиёмат кунига хам ишонишади.

(давоми бор….)


[1] بخاری16

[2] بخاری ۵۰ ومسلم ۸ .

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *