Секуляристлар баробаридаги  бепарволик,эътиборсизлик фитнаси, аллох азза ва жаллани азобини сотиб олишдир.

Секуляристлар баробаридаги  бепарволик,эътиборсизлик фитнаси, аллох азза ва жаллани азобини сотиб олишдир.

( 4- қисм)

Росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг мана бу дуоларини таржими қилишдан олдин шуни айтмоқчиманки, жаханнамда аллох таоло уларни тўрт оёқли хайвонлардан кўра хам саргардонроқ деб таърифлаган,улар қуйидагилардир:

 « لَهُمْ قُلُوبٌ لاَّ یَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْیُنٌ لاَّ یُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ آذَانٌ لاَّ یَسْمَعُونَ بِهَا أُوْلَئِکَ کَالأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ أُوْلَئِکَ هُمُ الْغَافِلُونَ» (اعراف/179)

Биз жин ва инсдан кўпларини жаханнам учун яратганимиз мухаққақдир . Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар,қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорва кабидирлар, йўқ, улар (беақл,бефахмликда) чорвалардан хам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир.

Бу ерда аслида кўзлар кўр бўлиб қолмайди,балки кўкрак қафасидаги диллар кўрмайдиган бўлиб қолади

« فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَکِن تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِی فِی الصُّدُورِ »

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки: парвардигоро! Бизларни эшитишдан,кўришдан, қувватимиздан то тирик эканмиз бахраманд қилгин ва мана бу бахраманд бўлишни меъросхўрларимизга хам насиб этгин, бизларга ситам қилган кишилардан бизни қасосимизни олгин, бизларни душманларимиз устидан ғолиб қилгин, мусибатимизни динимизда қилиб қўймагин,

«ولا تَجْعَلِ مُصِيبَتَنا في دينِنِا»

ва дунё ишларини энг катта ғам-ташвишимизга,бутун илм ва билимимизга айлантириб  қўймагин,бизларга рахм қилмайдиган кишиларни устимизда хоким қилиб қўймагин.

Хозирги пайтда одамларни энг катта ғам-ташвиши дунё бўлиб қолмаганми? Бизларнинг хозирги вақтдаги барча мусибатларимиз “дин”да ва иймонда бўлиб қолмаганми? Шундай экан нимага сукут сақлаб юрибсизлар? Атрофимиздаги секуляризм дини вайрон қилувчи  таблиғотларини ва секуляристларни ишларини кўрмаяпсанми? Ота-она,ака-ука,опа-сингил, амаки,тоға ва бошқа яқинларни қаршилигидан қўрқиб сукут қилиб, аллохни шариатидаги қонунларни баён қилишга журъат қилмайсанми, ўзингга зулм қиласанми?

Албатта ўзингга зулм қиляпсан, хотиржам бўл атрофимиздагилар,қўшнилар,жамиятдагилар томонидан ва аллох тарафидан  келаётган азоблар,балоларни сабаби ўзингни хаққингга қилган зулминг учундир, бу азоблар ўзингни амалинг сабабли:

 وَمَآ أَصَٰبَكُم مِّن مُّصِيبَةٖ فَبِمَا كَسَبَتۡ أَيۡدِيكُمۡ (شورى/ 30)

“Сизларга етган хар бир мусибат, ўзингиз қилган ишлар-гунох  сабаблидир.”

Яна аллох таоло мархамат қиладики:

ظَهَرَ ٱلۡفَسَادُ فِي ٱلۡبَرِّ وَٱلۡبَحۡرِ بِمَا كَسَبَتۡ أَيۡدِي ٱلنَّاسِ لِيُذِيقَهُم بَعۡضَ ٱلَّذِي عَمِلُواْ لَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ* قُلۡ سِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَٱنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلُۚ كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّشۡرِكِينَ (روم/ 41-42)

Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли қуруқликда хам,денгизда хам (турли) офат- балолар юз берди. (бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гунох-маъсиятларидан) қайтишлари учун,уларга қилган айрим гунохларини (жазосини) тоттириб қўйиш учундир.*** (Эй Мухаммад,мушрикларга) айтинг: “ер юзида сайру-саёхат қилиб,илгари ўтганларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар! Уларнинг кўплари мушрик эдилар.”

(давоми бор……)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *