
Четлаб ўтиб бўлмайдиган исломий “иттиход жараёни, бугунги кундаги тафарруқдан исломий “вахдат”га ўтиш давридир.(1)
( 4- қисм)
Аллохга ва охират кунига ишонмайдиган, аллох ва унинг пайғамбари харом деган нарсани харом деб билмайдиган, хақ (яъни ислом) динига эътиқод қилмайдиган ахли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) холларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) солиқни тўламагунларича жанг қилингиз!
Шундай экан диққат қилишимиз лозим, мажусларга ўхшаш ахли китоб ё шибхи ахли китобларга росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилганларидек ахли китобга қилинган муомаламиздек муносабатда бўлишимиз керак:
سُنُّوا بِهِمْ سُنَّةَ أَهْلِ الْكِتَابِ [1]
имоми шофеъийни айтишича росулуллох саллаллоху алайхи васаллам бахрайнни мажусларидан жизъя олганлар:
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ- صلى الله عليه وسلم- أَخَذَ الْجِزْيَةَ مِنْ مَجُوسِ الْبَحْرَيْنِ؛
Улар мусулмонлар билан паймон эшиги орқали муомала қилишни бошлашади, дарвоқе мусулмонларни ичига “вахдат” эмас балки “иттиход” эшигидан кириб келишган.
“иттиход” ифтиъол бобидан бўлган масдар бўлиб бир нафардан кўпроқга далолат қилади, энди мана бу бир неча нафар омил ва бир қанча омилларни қабул қилиш таъсирида бирдамлик,якдилликга тарғиб бўлишади. Чунки ифтиъол боби мутоваъа ва таъсир қилиш маъносида келади.
Яъни хам ички омиллар ва ташқи истаклар ва хам ташқи омиллар мана бу келишувга ва “бирлашишга” сабаб бўлган ва мана бу муттахид бўлишга ташқи омиллар хам таъсир қилган. Худди шофеъий мазхабидаги Салохиддин Айюбийни мисрдаги фотимия шиъалари билан тузган “иттиходига” ўхшаш, бу ерда салибий номли ташқи омил сабаб бўлган эди. Шайх Хисомиддин нақшбандий рохимахуллохни замонидаги ахли суннат курдларини шиъалар билан тузган иттиходига хам ташқи омил сабаб бўлган эди, яъни секуляр руслар ташқи омил сифатида эронни курдистонини бар қисмини ишғол қилиб олади ва шиъалар шофеъийлар билан бирга Санжархон рохимахуллохни фармони остида Мужохида ва ислом қўмондони Фотима Гулбохий рохимахуллохга ўхшаш мужохидлар билан муттахид бўлиб секуляр русларга қарши жиход қилишади ва ўша замонни энг катта секуляр қудратини шофеъий ва жаъфарий мужохидлари Санжархон фармони остида эронни шимолидаги пули манжилгача қувиб ташлашади.
Мана бу суратда “иттиход” яъни: турли-хил нуқталарга эга икки ё бир неча тарафнинг мана бу фарқларни сақлаб қолган холда ўртадаги муштарак жихатларни кучайтириш билан, омиллардан таъсирланган холатда, ўзларини ўрталарида келишувга, иттифоқга, бирликка, якдилликка эришишдир.
(давоми бор…..)
[1] أخرجه مالك فى ” الموطأ ” (1/278/42) الشافعى (1182) البيهقى (9/189)