Аллохдан тақво қилиш ўзи нима? Қандай қилиб тақвойимизни мезонини билсак бўлади?

Аллохдан тақво қилиш ўзи нима? Қандай қилиб тақвойимизни мезонини билсак бўлади?

(10-қисм)

Энди қуйидаги саволга осонлик билан жавоб берсак хам бўлади: жисмга йўлни,чохни кўрсатадиган рух ёки нафсни нима билан ром қилиб мудирият қилса бўлади? Қонунлар ва арзишлар билан. Мўъмин шахс мана бу қонунларни қаердан олади? Фарзлардан 

«مِمَّا افْتَرَضْتُ عَلَيْهِ»

ва суннатлардан

«بِالنَّوَافِلِ»

аллохни шариатидаги қонунлардан олади. Шунингдек ибодат дегани фақат намоз ва рўзадан иборат эмас,балки ақидага  ва қалбга ва тилга, баданга,молга оид масалалар хам шомил бўлади, фарз деганда хам фақат намозни ва рўзани…….. назарда тутилмайди,балки аллохни шариатидаги қонунларнинг барча ахкомлари фарз хисобланади,аммо буларни барчасини аллох томонидан олиниши лозим ва аллохни шариатидаги ахкомларни эшитиш билан сўроқ-савол қилиб ўтирмасдан итоат қилишинг  керак: 

 إِنَّمَا كَانَ قَوْلَ الْمُؤْمِنِينَ إِذَا دُعُوا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ أَن يَقُولُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ (نور/51)

Аллох ва унинг пайғамбарига ўрталарида хукм чиқариш учун чорланган вақтларида, мўъминларнинг сўзи “эшитдик ва бўйинсундик”,(демоқдир). Ана ўшалар нажот топгувчилардир. 

Аллох таоло баъзи қонунларни аллохдан ва баъзиларини эса секуляризм динидан ёки ўзингни хавойи нафсингдан олишингни қабул қилмайди, агар 1- огох холда , 2- қасддан, 3- ўзингни ихтиёринг билан мана бу жиноятни қиладиган бўлсанг ва мўътабар шаръий узрга эга бўлмасанг, ислом доирасидан чиқасан ва ўзингни

 « أُولَٰئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ حَقًّا…» (نساء/151)

оятига шомил қилган бўласан. Натижада нафсингни булғаб бемор қилибсан.

Фатрат бўйича хақталаб ва ислом талаб бўлиб дунёга келган бу нафс, худди мактаб боласига ўхшаб аллохни шариатидаги қонунларни тайёрлов синфи,бошланғич синф,юқори синф,олий ўқув юрти бўйича мархалаларини босиб ўтгач, аллохни шариатидаги қонунлар бўйича мутахассислик,олимлик  даражасига етиб боради. Мана бу мутахассис шахс – аллохни изни билан – ўзини нафсига зарарли бўлган нарсаларни нафсидан  узоқлаштиришга ва хатто ўзида мавжуд бўлган  булғанишларни,жахолатни тазкия қилиб поклашга қодир бўлади.

Кўриниб турганидек нафсни тазкия қилиб поклаш хам унчалик оғир иш эмас, аммо баъзилар ўзларини алдаш, вақтини чоғ ўтказиш билан оворадирлар:

  Пайғамбарлар дуо қилишадики:

   رَبَّنَا وَابْعَثْ فِیهِمْ رَسُولاً مِّنْهُمْ یَتْلُو عَلَیْهِمْ آیَاتِکَ وَیُعَلِّمُهُمُ الْکِتَابَ وَالْحِکْمَةَ وَیُزَکِّیهِمْ إِنَّکَ أَنتَ العَزِیزُ الحَکِیمُ ‏ (بقره/129)

Парвардигоро, уларнинг орасига ўзларидан бўлган, уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китоб ва хикматни (қуръон ва хадисни) ўргатадиган ва уларни поклайдиган бир пайғамбарни юбор! Шубхасиз, сен қудрат ва хикмат сохибисан”.

Аллох таоло хам мархамат қиладики:

  کَمَا أَرْسَلْنَا فِیکُمْ رَسُولاً مِّنکُمْ یَتْلُو عَلَیْکُمْ آیَاتِنَا وَیُزَکِّیکُمْ وَیُعَلِّمُکُمُ الْکِتَابَ وَالْحِکْمَةَ وَیُعَلِّمُکُم مَّا لَمْ تَکُونُواْ تَعْلَمُونَ  ‏(بقره/151)

Шунингдек, сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларга бизнинг оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган,сизларга китоб ва хикматни (қуръон ва хадисни) ўргатадиган ва билмаган нарсаларингизни билдирадиган бир пайғамбар юбордик. 

Хар икки оятда хам мени ва сизни нафсингизни қуръон оятлари билан покланади.  Ўзингни секуляристларни куфр ақидалари ва ёлғонлар,хасад,риё,хаёсизлик,ширк ва турли-хил касалликлар билан булғадингми? Қуръонни оятлари ва аллохни шариати билан ўзингни дармон қил ва покла. Ўзингни секуляр,муртад, бенамоз,машрубхўр,бехижоб, зинокор,ўғри хизблар ва турли-туман рафторга оид касалликлар билан булғадингми? Энди уни қуръонни оятлари ва аллохни шариати билан дармон қилиб тозала. Нихоятда содда иш бўлиб амалга оширга бўлади.

(давоми бор…..)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *