
Аллохдан тақво қилиш ўзи нима? Қандай қилиб тақвойимизни мезонини билсак бўлади?
(11-қисм)
Энди бу нафсни макони қаерда? Нафсни макони инсонни қалбидадир, дилни поклаш нафсни поклашлик бўлади ва мана бу дилни фақат аллохни шариатидаги қонунлар билангина покласа бўлади холос. Дили аллохни шариатидаги қонунлар асосида покланган киши, аллохни тақвосига эга бўлади. Агар дилинг покланса кўзинг хам покланади, қўлинг хам покланади,бутун хаётинг покланади, аммо агар дилинг ғайри шаръий ақидалар,қонунлар,амаллар билан фосид бўлган бўлса, хамма нарсанг нопок,фосид бўлади.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
ألا وإنَّ في الجَسَدِ مُضْغَةً، إذا صَلَحَتْ، صَلَحَ الجَسَدُ كُلُّهُ، وإذا فَسَدَتْ، فَسَدَ الجَسَدُ كُلُّهُ، ألا وهي القَلْبُ [1]
Огох бўлингизким, баданда бир бўлак гўшт бор бўлиб агар у ислох бўлса баданни хаммаси ислох бўлади, агар у фосид бўлса баданни хаммаси фосид бўлади, огох бўлингизким у қалбдир.
Мана бу ерда аллохни шариатидаги қонунлар билан ислох бўлган қалб ақлни ишлатади,фикр қилади. Фикрлаш ва ақлни ишлатиш қалбни ишидир:
أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌ يَعْقِلُونَ بِهَا أَوْ آذَانٌ يَسْمَعُونَ بِهَا ۖ فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَٰكِنْ تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ (حج/46)
Ахир улар (яъни макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкраклардаги кўнгиллар кўр бўлур.
Шунга ўхшаш фикрлаш,фахмлаш,дарк қилиш хам қалбни иши хисобланади:
وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرًا مِنَ الْجِنِّ وَالْإِنْسِ ۖ لَهُمْ قُلُوبٌ لَا يَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْيُنٌ لَا يُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ آذَانٌ لَا يَسْمَعُونَ بِهَا ۚ أُولَٰئِكَ كَالْأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ ۚ أُولَٰئِكَ هُمُ الْغَافِلُونَ (اعراف/179)
Биз жин ва инсдан кўпларини жаханнам учун яратганимиз мухаққақдир. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл,бефахмликда) чорвалардан хам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир.
Агар сен фалончига қараб: мана бу тоғутга куфр келтирган бўлсанг , мана бу шайтонга қўшимча равишда ошкор “олтиталик кофирлардан” хам узоқлашишинг керак ва ички пинхон кофирлардан эхтиёт бўлишинг лозим, хамда ўзингни хам эхтиёт қилишинг керак,десанг ,аммо бу одам гўёки хеч нарса кўрмагандек ва этишмагандек кетаверса, қуръонни мархамат қилишича мана бу шахсларни мушкили уларни кўзларида эмас,балки касалликни илдизи уларни кўр бўлиб қолган қалбларидадир:
فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَٰكِنْ تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ (حج/ 46)
Шундай бўлгач, мени даъватчи биродарим ва опа-синглим: аввало ўзингни ислох қилишни бошлагин ва муттақин кишилар жумласидан бўлгин, аллох таоло мархамат қиладики:
« فَمَنِ اتَّقَى وَأَصْلَحَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ » (اعراف /35)
Кимда-ким (ширкдан) сақланиб,ўзини ўнглаб олса, уларга хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар.
Мана бундан сўнг: шуни яхши билгинки сен аллохни шариатидаги қонунлар томонга даъват қилаётган кишиларни барчаси сени сўзларингни хаммасини эшитиб қабул қилишмайди.
Нафсини секуляристик қонунлар билан тарбиялаган нажас секуляристлар, ўзларини секуляристик қонунларидан бошқа нарсани қабул қилишмайди, агар уларга минг марта такрорласанг хам хеч нарсани эшитмагандек кетаверади, мана бу холатда сен ўзингга нисбатан шубхаланмаслигинг керак, бу ерда мушкил сендан эмас,балки уларни фосид,булғаниб кетган нафсларидандир,чунки бу нафслар исломни зиддадаги қонунлар билан қотиб тошга ўхшаб кетган шу сабабли хам бир нарса унга кира олмайди:
ثُمَّ قَسَتْ قُلُوبُکُم مِّن بَعْدِ ذَلِکَ فَهِیَ کَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً وَإِنَّ مِنَ الْحِجَارَةِ لَمَا یَتَفَجَّرُ مِنْهُ الأَنْهَارُ وَإِنَّ مِنْهَا لَمَا یَشَّقَّقُ فَیَخْرُجُ مِنْهُ الْمَاء وَإِنَّ مِنْهَا لَمَا یَهْبِطُ مِنْ خَشْیَةِ اللّهِ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (بقره/74)
Сўнгра – шундай мўъжизаларни кўргандан кейин хам дилларингиз қотди. Бас,у диллар тош кабидир ёки ундан-да қаттиқроқдир. Зеро, шундай тошлар борки, улардан дарё отилиб чиқади, яна шундайлари борки, ёрилиб ичидан сув чиқади, яна шундайлари хам борки, аллохдан қўрққанидан пастга қулайди. Аллох қилаётган амалларингдан ғофил эмасдир.
(давоми бор….)
[1] أخرجه البخاري (52)، ومسلم (1599)