
Хозирги янги асрдаги дорул исломни намуналари (8) ( эрон исломий жумхурияти)(1)) ( 33 бўлим)
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган
(6- қисм)
Мусулмонларни ўртасида тафарруқни вужудга келишига монеъ бўладиган нарсалардан бири инсоф,адолатга эга бўлишдир. Ибни Таймия айтадики, аллох таоло бизларни кофир душманларга нисбатан инсоф,адолат қилишимизга даъват қилган ва аллох таоло амр қиладики: [1]
یَا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُواْ کُونُواْ قَوَّامِینَ لِلّهِ شُهَدَاء بِالْقِسْطِ وَلاَ یَجْرِمَنَّکُمْ شَنَآنُ قَوْمٍ عَلَى أَلاَّ تَعْدِلُواْ اعْدِلُواْ هُوَ أَقْرَبُ لِلتَّقْوَى وَاتَّقُواْ اللّهَ إِنَّ اللّهَ خَبِیرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ (مائده/8)
Эй мўъминлар, аллохнинг ўзи учун хақ йўлни тутгувчи,адолат билан шаходат – гувохлик берувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир. Аллохдан қўрқингиз! Албатта аллох қилаётган амалларингиздан хабардордир. (ибни Таймия давом этадики) агар кофир душманлар борасида шундай инсоф,адолат қилишликка даъват қилинган бўлсак, энди мусулмонлар борасида қандай бўлишимиз керак?
Хатто агар мусулмонлар жахолат,хаво ва хавас юзасидан сизларни такфир қилишса, сизлар буни муқобилида шу ишни қила олмайсизлар, агар сиз хақингизда ёлғон тўқиган бўлсалар, сизлар хам улар хақида ёлғон тўқий олмайсизлар ёки агар бир киши сизни яқинларингиздан бирига зино қилган бўлса, сиз хам уни яқинларидан бири билан зино қила олмайсизлар, чунки мана булар шаръий хукмлар ва аллох таолони хақлари хисобланади, жиноятчиларга нисбатан аллох таоло амр қилганидек муносабатда бўлиш лозим. [2]
Бизлар хар қандай холатда мухолифларимизни баробаридаги сўзларимиз аллохни шариатидаги дастурларга тобеъ бўлишига амр қилинганмиз:
وَقُل لِّعِبَادِی یَقُولُواْ الَّتِی هِیَ أَحْسَنُ إِنَّ الشَّیْطَانَ یَنزَغُ بَیْنَهُمْ إِنَّ الشَّیْطَانَ کَانَ لِلإِنْسَانِ عَدُوّاً مُّبِیناً (اسراء/53)
Бандаларимга айтингки, улар (ўзаро сўзлашганларида) энг гўзал сўзлардан сўзласинлар. Зеро, шайтон уларниг ўрталарида бузғунчилик қилур. Дархақиқат, шайтон инсонга очиқ душмандир.
Энг гўзал сўзларни хам мушаххас қилиб мархамат қиладики:
وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِّمَّن دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ (فصلت/33)
(Одамларни) аллох(нинг дини)га даъват қилиб, “шак – шубхасиз мен мусулмонлардандирман”,деган кишидан хам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?
Аллох таолонинг ва жибрилнинг ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг ислом ва унинг ахли, иймон ва уни ахли, муттақинлар ва бошқалар хақида айтган сўзидан кўра яхшироқ сўз борми? Демак мана бу замина бўйича хам бошқа ўринларга ўхшаш фақат аллох тарафига даъват қиламиз ва айтган нарсамизга амал қиламиз, ўзимизга хос маънавий табақага қоил бўлмаган холда сафимизни мусулмонлардан жудо қилмаймиз ва бизлар хам мусулмонлар жумласиданмиз,деймиз.
Ибни Таймияни сўзига кўра: мусулмонлар ягона парвардигорга ва вохид китобга ва вохид пайғамбарга эга бўлишгандан сўнг, ўртада фирқа ўйинларига, тафарруқга ўрин қолмайди. Бизларни катта кишиларимиз хам ўзларининг сўзлари китоб ва суннатни ўрнини эгаллашига рози бўлишган эмас, масалан имоми Молик рохимахуллох айтган эдиларки: [3]
إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ أُخْطِىءُ وأُصِيبُ؛ فانْظُرُوا في رَأْيِي، فَكُلّ مَا وَافَقَ الكتابَ والسُّنَّةَ فخُذُوا بِهِ، وكلّ مَا لَمْ يُوَافِقِ الكتابَ والسُّنَّةَ فَاتْرُكُوهُ[4]
Шунингдек мен башарман ва хато қиламан ёки тўғри айтаман, демак мени райъларимга қаранглар, агар қуръон ва суннатга мувофиқ келса уни олинглар, агар мухолиф бўлса уни тарк қилинглар.
(давоми бор………)
[1] ابن تیمیه می گوید: و اما اهل سنت تمام مؤمنان را دوست دارند، و از آنان پشتبانی می کنند و از روی علم و انصاف نسبت به آن ها سخن می گویند، ایشان نه از گروه جاهلان اند و نه از اهل هوی و هوس.
[2] قال شيخُ الإسلام في “الرد على البكري” (2/ 492):” فلهذا كان أهل العلم والسنة لا يكفرون من خالفهم وإن كان ذلك المخالف يكفرهم، لأن الكفر حكم شرعي، فليس للإنسان أن يعاقب بمثله، كمن كذب عليك وزنى بأهلك، ليس لك أن تكذب عليه وتزني بأهله، لأن الكذب والزنا حرام لحق الله تعالى، وكذلك التكفير حق لله فلا يكفر إلا من كفره الله ورسوله”.
[3] این تیمیه می گوید : إن الله تعالى أمرنا بالجماعة والائتلاف، ونهانا عن الفرقة والاختلاف.. و رَبَّنَا وَاحدٌ، وكتابنا واحد، وَنَبيَّنَا وَاحدٌ، أصول الدين لا تحتمل التفرق والاختلاف، وأنا أقول ما يوجب الجماعة بين المسلمين ( مجموع الفتاوى 3/ 181، 182 = باختصار يسير)
[4] ابن عبد البر در “الجامع” (2/32) / ترتيب المدارك للقاضي عياض(1/183/182).