
Хозирги янги асрдаги дорул исломни намуналари (8) ( эрон исломий жумхурияти)(1)) ( 33 бўлим)
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган
(5- қисм)
Ибни Таймия айтадики: мусулмонларни ичидаги суннийлар бўладими ё бидъатчилар бўладими
(فالمسلمون سُنِّيُّهم وبدعِيُّهم)
Агар аллохга,малоикаларига, китобларига, пайғамбарларига ва қиёмат кунига иймон келтиришни вожиб эканига иттифоқ қилишган бўлса; ва шунингдек намозни,закотни, рўзани, хажни вожиб эканига иттифоқ қилишган бўлса; аллох ва росулига итоат қилган кишини хар бири жаннатга киради ва азоб берилмайди, Мухаммад росулуллох саллаллоху алайхи васалламга иймон келтирмаган хар қандай киши кофир эканига иттифоқ қилган кишилар; мана бундай ишлар динни устуни, пояси бўлиб исломга нисбатланганлар ва иймон келтирганлар бу ишлар бўйича иттифоқ қилишган ва бир хил назарга эгадирлар, мана бундан сўнг баъзи ваъийд ахкомлари ё баъзи маънолар ё баъзи асмоълар бўйича уларнинг қилаётган бахслари, улар ягона райъ холида иттифоқли назарга эга бўлган нарсаларини олдида нихоятда арзимас, кичкина, енгил бўлиб қолади. [1]
Энди шахсларнинг ўзларининг шахсий ижтиходларида,тушунчаларида замонга,тажрибаларга,илмга ва уни миқёсига муносиб холда турли-хил кўз-қарашларга, тушунчаларга,хулосаларга эга бўлишлари ёки уларни хато тушунчаларга ва таъвилларга эга бўлишлари оддий иш ва хар бир инсонни ички хаётидаги реакцияларидан хисобланади, аммо аллох таолони шариати келгач ундаги равшанлаштириб беришлар бўлиб ўтгач,агар шахслар тафарруқ касалига дучор бўлишса хақиқатда улар ўзларини жиноят ва адашишлик билан гирифтор қилишган бўлади.
Тафарруқ секуляристларнинг сифатлари ва хизбни вужудга келтиришни илдизи,манбаъси ва хизс ясаш корхонасини аввалги моддаси хисобланади, бу сифатга эга бўлиш секуляристларга ўхшашлик демакдир; чунки мушрикларни яна бир бошқа исмлари ахзобдир, шу сабабли хам аллох таоло очиқ-ойдин мўъминларга амр қиладики:
وَلَا تَكُونُوا مِنَ الْمُشْرِكِينَ * مِنَ الَّذِينَ فَرَّقُوا دِينَهُمْ وَكَانُوا شِيَعًا كُلُّ حِزْبٍ بِمَا لَدَيْهِمْ فَرِحُونَ (الروم/ 31 – 32).
Мушриклардан бўлманглар! ** Улар( яъни мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Хар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар.
Мана бундай катта жиноятга мойил бўлишлик,шароит яратишлик ва хатто тафарруқ,хизс ясаш жиноятига рози бўлишликни орқасида нихоятда оғир оқибатлар мавжуд бўлиб, аллох таоло мархамат қиладики:
إنَّ الَّذِينَ فَرَّقُوا دِينَهُمْ وَكَانُوا شِيَعًا لَّسْتَ مِنْهُمْ فِي شَيْءٍ إنَّمَا أَمْرُهُمْ إلَى اللَّهِ ثُمَّ يُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُوا يَفْعَلُونَ (أنعام/ 159)
Динларини бўлиб, ўзлари хам гурухларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисида бирон нарсада (масъул) эмассиз. Уларнинг ишлари фақат аллохнинг ўзига хавола. Кейин уларга қилиб ўтган ишларини хабарини берур.
(давоми бор……..)
[1] مجموع الفتاوى (7 / 357) / فالمسلمون سُنِّيُّهم وبدعيُّهم متفقون على وجوب الإيمان بالله وملائكته وكتبه ورسله واليوم الآخر، ومتفقون على وجوب الصلاة والزكاة والصيام والحج، ومتفقون على أن من أطاع الله ورسوله فإنه يدخل الجنة ولا يعذب، وعلى أن من لم يؤمن بأن محمدًا رسول الله صلى الله عليه وسلم إليه فهو كافر، وأمثال هذه الأمور التي هي أصول الدين وقواعد الإيمان التي اتفق عليها المنتسبون إلى الإسلام والإيمان. فتنازعهم بعد هذا في بعض أحكام الوعيد أو بعض معاني بعض الأسماء أمر خفيف بالنسبة إلى ما اتفقوا عليه.