
Савол: агар Абу Бакр халифа бўлмаганда муртад бўлишмасди ва Абу Бакр хам улар билан жанг қилишга мажбур бўлмасмиди?
Жавоб: иртидод яъни бир шахс 1- огох холда,2- қасддан,3- ўзини ихтиёри билан ислом динидан қайтиб кетиб кофирларнинг 5 талик : 1- аллазина хаду (яхудийлар) 2-вассобеин, 3- ваннасоро, 4- валмажус, 5-валлазина ашроку (мушриклар- секуляристлар) гурухини бирига эргашади.
Бир гурух кимсалар баъзи нуқталарда иртидодни иллатини қабилалар томонидан Абу Бакрни хилофатини қабул қилмасликда,деб фикрлашади, аслида эса иртидод жараёнини бошланиши росулуллох саллаллоху алайхи васалламни хаётларини охирларига етиб боради.
Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Асвад Унсий росулуллох саллаллоху алайхи васалламни хаж сафаридан қайтган ва пайғамбар саллаллоху алайхи васалламнинг беморлик хабарлари тарқалган пайтларида, ўзини пайғамбар эканини эълон қилди. У хам мусайламайи каззоб ўзини (ямомани рахмони) деб номлагандек, ўзига ( яманни рахмони) деб ном беради.
(الشجاع ، اليمن في صدر الإسلام، ص 990)
Фурух, асвад унсийни можаросини росулуллох саллаллоху алайхи васалламга ёзиб юборади. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам собит қадам мусулмонларга нома ёзиб, уларни асвадни фитнасини ўчиришга чақирадилар,жанг йўли билан ёки терор қилиш орқали уни ишини бир ёқлик қилишга буйруқ берадилар. Бир оз муддатдан сўнг эса саллаллоху алайхи васаллам рихлат қиладилар.
Кўриниб турганидек иртидодни жараёни росулуллох саллаллоху алайхи васалламни замонларига бориб тақалади, бу закотни беришдан бош тортган ёки Али ибни Аби Толибни хокимиятини тарафдорларига ўхшаш , бошқа жараёнлар билан фарқи бор.
Юзаки иймон ва жохилиятга боғланиб қолишлик ва марказий хукуматда ўрин топмаслик ва ……. бир гурух кишиларнинг иртидод сари юзланишига ва исломий хукуматни буйруқларини қабул қилмасликларига боис бўлди.
Улар мухожир ва ансорларга ўхшаш машаққатларга тоқат қилиш сузгичидан ўтишмаган эди, улар ўзларини ўтмишларига қайтиш учун бахона қидириб юришганди, агар Абу Бакрдан бошқаси халифа бўлганда хам мана шу жараёнга дуч келиши аниқ эди.