Савол:бизлар  бугунги кунда мусулмонларнинг  ўртасида турли-хил мазхаблардан ташқари хилма-хил харакатларга хам гувох бўлиб турибмиз, мусулмонларнинг ўртасида кўп асрлар давомида мавжуд бўлган энг катта харакатлардан бири бўлмиш тасаввуф ахли хақида сизни назарингизни билишни хохлардим. Сизни тасаввуф ахли хақидаги фикрингиз қандай?

Савол:бизлар  бугунги кунда мусулмонларнинг  ўртасида турли-хил мазхаблардан ташқари хилма-хил харакатларга хам гувох бўлиб турибмиз, мусулмонларнинг ўртасида кўп асрлар давомида мавжуд бўлган энг катта харакатлардан бири бўлмиш тасаввуф ахли хақида сизни назарингизни билишни хохлардим. Сизни тасаввуф ахли хақидаги фикрингиз қандай?

Жавоб: бу хақида имоми Шофеъий рохимахуллохни назарлари бор бўлиб, у киши мархамат қиладики:

فقيهاً وصوفياً فكن ليسَ واحداً ………. فَإني وَحَقِّ اللَّهِ إيَّاكَ أَنْصَحُ

فذلك قاسٍ، لم يذق قلبه تقى  ………وهذا جهولٌ، كيف ذو الجهل يصلحُ؟

Фақих хам,суфий хам бўл,фақат уларни бири эмас, аллохга қасамки мени хадафим фақат насихат холос, чунки суфий бўлмаган фақихни қалби қаттиқ бўлиб,дили тақво лаззатини тота олмайди,илми бўлмаган тасаввуф ахли хам жохил бўлиб ислох бўлмайди.

 (ديوان اشعار امام شافعی(رض) ص ۶۴)

Афсуски бизлар хам қалби қаттиқ кишиларнинг қанчалик берахмликлар қилганини  кўрганмиз, фақатгина тасаввуфни исмига эга бўлган суфийнамо ахмоқ,жохил кишиларни хам кўрганмиз ва хозирги пайтда хам кўриб турибмиз, бу кимсаларда шариатга мутобиқ келадиган тазкияга оид амаллар жуда кам кўринади. Байхақий шофеъийнинг   маноқибида келтиришича имоми Шофеъий улар хақида айтадики: мана бу даста тасаввуф ахлидан бўлганлар ахмоқдир. Ёки ибни Жавзийни имоми Шофеъийдан нақл қилишича: “суфийлар билан қирқ кун бирга ўтирган хар қандай кишини ақли ўзини жойида қолмайди.” 

  (تلبيس إبليس ” (ص: 327). ما لزم أحد الصوفية أربعين يوما ، فعاد عقله إليه أبدا)

Яна у кишидан ривоят қилинишича:

 لو انّ رجلاً تصوّف اوّل النهار لایأتی الظهر حتی یکون احمق .

Агар бир киши кунни аввалида суфий бўладиган бўлса, хали пешин бўлмасдан туриб ахмоқ бўлиб қолади.

Имоми Шофеъий рохимахуллохни ўзини девонидаги матлабларга ва имоми Байхақийни кўз-қарашларига суянган холда ,мана бу иккинчи гурухни фирибгар,деса бўлади, саммоъ ахли бўлганларни занодиқа ва мунофиқлар тўдаси ,деб таништирган, у киши мархамат қиладики:

 ترکنا بغداد و قدأ حدث الزنادقه فیها شیأ یسمونه السماع .

Мен Бағдодни тарк қилган вақтимда,зиндиқлар бу шахарда бир нарсани ихтироъ қилган эдилар ва уни саммоъ,деб ном қўйгандилар. Албатта саммоъ ахли қайси гурухдан бўлганлиги тасаввуфданми ё бошқаданми аниқ эмасди.

Хар қандай холатда хам хар икки гурух мавжуд эди:

 عاقل بە خرد نازد و مجنون بە جنون ٭٭ کل حزب بما لدیهم فرحون !!

Бизлар ахли тасаввуфни орасидаги шариатгар ақлли кишилар билан биргамиз, уларнинг исломий хуқуқларини беришни ўзимизни вазифамиз ,деб биламиз.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *