Аллохдан тақво қилиш ўзи нима? Қандай қилиб тақвойимизни мезонини билсак бўлади?
(1-қисм)
Бисмиллах валхамдулиллах
“إنِ الْحَمْدَ لِلَّهِ، نَحْمَدُهُ ، وَنَسْتَعِينُهُ ، وَنَسْتَغْفِرُهُ، وَنَعُوذُ بِاللَّهِ مِنْ شُرُورِ أَنْفُسِنَا، وَمِنْ سَيِّئَاتِ أَعْمَالِنَا، مَنْ يَهْدِهِ اللَّهُ فَلَا مُضِلَّ لَهُ ، وَمَنْ يُضْلِلْ فَلَا هَادِيَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ”
Албатта хамд ва сано танхо аллохга лойиқдир, унга шукр айтамиз ва ундан ёрдам сўраймиз, ва ундан мағфират талаб қиламиз ва ўзимизни нафсларимизни шарридан ,амалларимизни ёмонлигидан аллохдан панох сўраймиз, кимни аллох хидоят қилса уни хеч ким гумрох қила олмайди, кимники аллох гумрох қиладиган бўлса уни хеч ким хидоят қила олмайди, ва аллохдан ўзга илох йўқлигига ва уни шериксиз эканига гувохлик бераман, Мухаммад уни бандаси,элчиси эканига шаходат бераман.
«یَا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسْلِمُونَ» (۱۰۲آل عمران)؛
Эй мўъминлар, аллохдан хақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган холларингда дунёдан ўтинглар!
«یَا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَقُولُوا قَوْلًا سَدِیدًا»(احزاب ۷۰)؛
Эй мўъминлар, аллохдан қўрқинглар ва тўғри сўзни сўзланглар!
«یَا أَیُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّکُمُ الَّذِی خَلَقَکُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَهٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا کَثِیرًا وَنِسَاءً وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِی تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالْأَرْحَامَ إِنَّ اللَّهَ کَانَ عَلَیْکُمْ رَقِیبًا»(نساء/ ۱)؛
Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (одамдан) яратган ва ундан жуфтини (хаввони) вужудга келтирган хамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган парвардигорингиздан қўрқингиз! Ва қариндош – уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта аллох устингизда кузатувчи бўлган зотдир.
یَا أَیُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّکُمْ وَاخْشَوْا یَوْماً لَّا یَجْزِی وَالِدٌ عَن وَلَدِهِ وَلَا مَوْلُودٌ هُوَ جَازٍ عَن وَالِدِهِ شَیْئاً إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ فَلَا تَغُرَّنَّکُمُ الْحَیَاةُ الدُّنْیَا وَلَا یَغُرَّنَّکُم بِاللَّهِ الْغَرُورُ (٣٣/ لقمان)
Эй инсонлар,парвардигорингиздан қўрқингиз ва яна бир кундан( яъни қиёматдан) қўрқингизким,(у кунда) бирон ота ўз боласи томонидан (бирон нарса) ўтай олмас ва бола хам отаси томонидан бирон нарса ўтай олгувчи бўлмас. Албатта аллохнинг (қайта тирилтириб,хисоб-китоб қилиш хақидаги) ваъдаси хақдир. Бас,харгиз сизларни ғурур (яъни шайтон) аллох (хар қандай гунохни кечираверади деган алдов) билан алдаб қўймасин!
یَا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِیرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ (18/ حشر)
Эй мўъминлар, аллохдан қўрқинглар ва (хар бир) жон эрта (қиёмат куни) учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Аллохдан қўрқинглар! Албатта аллох қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Аммо баъад:
إِنَّ أَصْدَقَ الْحَدِيثِ كِتَابُ اللَّهِ وَ خَيْرَ الْهَدْىِ هَدْىُ مُحَمَّدٍ وَشَرَّ الأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا وَكُلَّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلاَلَةٌ وَكُلَّ ضَلاَلَةٍ فِي النَّارِ “
Энг рост сўз аллохни китоби ва энг яхши равиш Мухаммад саллаллоху алайхи васалламни равишидир, энг ёмон иш динда янгилик вужудга келтиришдир, динда янги пайдо бўлган нарса, бидъатдир; хар қандай бидъат гумрохлик ва хар бир гумрохлик эса жаханнамдадир.
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.
Бир неча кун хўромонда бўлиб ўтган бахсларимизни орасида бир гурух бузургвор кишилар тақво нима эканини сўрашган эди? Аллохдан тақво қилишни ўзи нима? Аллохдан пархез қилса бўладими? Қандай қилиб ахли тақво ва ахли пархез бўлиш мумкин? Тақвойимизни мезонини қандай қилиб билсак бўлади?
Бизларни қалбимизга,нафсимизга алоқаси бўлган ўринни озгина муфассал кўриб чиқишимизга рухсат берасизлар, чун афсуски мусулмонларни жуда кўплари хатто мўъминларни баъзилари хам “аллохдан тақво қилиш” га нисбатан жохил бўлганликлари боис, жахондаги секуляр кофирларни ва махаллий муртад секуляристларни махсусан мунофиқлар тўдаси ё секулярзадаларни фитнасига алданиб ўтиришибди.
Аллох таоло аввал бошидаёқ бани одамнинг арвохини хаммаси яратилган пайтда, бани одамдан тавхид борасида ахд-паймон олган:
وَإِذْ أَخَذَ رَبُّكَ مِنْ بَنِي آدَمَ مِنْ ظُهُورِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَأَشْهَدَهُمْ عَلَىٰ أَنْفُسِهِمْ أَلَسْتُ بِرَبِّكُمْ ۖ قَالُوا بَلَىٰ ۛ شَهِدْنَا ۛ أَنْ تَقُولُوا يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِنَّا كُنَّا عَنْ هَٰذَا غَافِلِينَ (اعراف/172)
Парвардигорингиз одам болаларининг белларидан (яъни пушти камаридан то қиёмат кунигача дунёга келадиган барча) зурриётларини олиб: “мен парвардигорингиз эмасманми?”,деб, ўзларига қарши гувох қилганида, улар: “хақиқатан сен парвардигоримизсан, бизлар бунга шохидмиз”, деганларини эсланг! ( сизлардан бундай гувохлик- ахд-паймон олишимиз) қиёмат кунида: “бизлар бундан бехабар эдик”,демасликларингиз учундир.
أَوْ تَقُولُواْ إِنَّمَا أَشْرَکَ آبَاؤُنَا مِن قَبْلُ وَکُنَّا ذُرِّیَّةً مِّن بَعْدِهِمْ أَفَتُهْلِکُنَا بِمَا فَعَلَ الْمُبْطِلُونَ (اعراف/173)
Ёки: “ахир илгари ота-боболаримиз мушрик бўлган эсалар, бизлар улардан кейин келган ( ва уларнинг ўтгатган йўлларига эргашган) авлод бўлсак, ўша нохақ йўлда ўтган кимсаларнинг қилмишлари сабабли бизларни халок қилурмисан?!, демасликларингиз учундир.
Энди аллох таоло амр қиладики:
فَأَقِمۡ وَجۡهَکَ لِلدِّینِ حَنِیفٗاۚ فِطۡرَتَ ٱللَّهِ ٱلَّتِی فَطَرَ ٱلنَّاسَ عَلَیۡهَاۚ لَا تَبۡدِیلَ لِخَلۡقِ ٱللَّهِۚ ذَٰلِکَ ٱلدِّینُ ٱلۡقَیِّمُ وَلَٰکِنَّ أَکۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا یَعۡلَمُونَ (روم/ 30)
Бас,(эй Мухаммад), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда ( исломда) тутинг! Аллох инсонларни яратган табиий хилқатни сақлангиз! Аллохнинг яратиши ўзгартирилмас. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин кўп одамлар билмаслар.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам мана бу масала бўйича изох бериб мархамат қиладиларки:
«كُلُّ مَوْلُودٍ يُولَدُ عَلَى الفِطْرَةِ، فَأَبَوَاهُ يُهَوِّدَانِهِ، أَوْ يُنَصِّرَانِهِ، أَوْ يُمَجِّسَانِهِ، كَمَثَلِ البَهِيمَةِ تُنْتَجُ البَهِيمَةَ هَلْ تَرَى فِيهَا جَدْعَاءَ؟!»[1]
“Хар бир янги туғулган чақалоқ фатратга кўра дунёга келади,аммо уни ота-онаси уни ё яхудий ё насроний ё мажус қилади, худди чорва хайвонлари солим,айбсиз,нуқсонсиз боласини дунёга келтирганига ўхшаш; қулоғи кесилган холда дунёга келган хайвонни кўрганмисизлар?!
Фитрат яъни исломдир. Яъни хар бир туғилган бола ислом динига кўра дунёга келади, худди росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилганларидек:
«مَا مِنْ مَوْلُودٍ يُولَدُ إِلَّا وَهُوَ عَلَى الْمِلَّةِ»:
“хар бир янги туғилган чақалоқ ислом динига кўра дунёга келади”.
«مَا مِنْ مَوْلُودٍ يُولَدُ إِلَّا عَلَى هَذِهِ الْمِلَّةِ، حَتَّى يُبَيِّنَ عَنْهُ لِسَانُهُ»[2]:
“хар бир янги туғилган бола мана бу динга кўра дунёга келади, тоинки уни тили у томонидан мана бу мухимни баён қилади.”
Мана шунга асосан агар кофирларни фарзандлари балоғат ёшига етмасдан ўлган бўлса, мусулмонлар жумласидан хисобланади ва бу ахли суннатни рожих раъйидир,хатто секуляристларнинг ( ё араб тили билан айтганда мушриклар) мукаллаф бўлмаган болалари хам шу жумладандир. Шунингдек росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки, Иброхим алайхиссаломни мусулмон ва кофирларни фарзандлари билан бирга жаннатни боғида кўрганлар, росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан сўралдики:
يَا رَسُول الله وَأَوْلَاد الْمُشْركين؟ فَقَالَ رَسُول الله صلى الله عَلَيْهِ وَسلم: وَأَوْلَاد الْمُشْركين.[3]
(давоми бор…..)
[1] صحیح بخاری 1358
[2] أخرجه البخاري (6599، 6600)، ومسلم (2658)
[3] البخاري (7047)