Аллохдан тақво қилиш ўзи нима? Қандай қилиб тақвойимизни мезонини билсак бўлади?

Аллохдан тақво қилиш ўзи нима? Қандай қилиб тақвойимизни мезонини билсак бўлади?

(6-қисм)

Нафсларни бир хил қиладиган ва нафслардан бир хилликни талаб қиладиган мана бу қонунлар билан бир қаторда ,жамиятда ёзилмаган ва шахсий озодликлар унвони остидаги бир қатор қонунлар,таълимотлар вужудга келади,улар шахсий қирраларга эга бўлиб жамиятдаги барча шахсларни сони бўйича қонун вужудга келиши мумкин, чунки уларни хар бирини алохида хавойи нафси бор, буни натижасида эса ўзларини истелохлари билан айтганда хилма-хил виждонлар вужудга келади.

 Мана бу борада сиз фалончини виждони яхши эмас,дея олмайсиз,балки сиз хам шахсий озодликларни сақлаш қонуни,шиори остида улар хам сиз хам  ўзингизни нафсингизга эга бўлиш хуқуқига эгасизлар.

 Исломда хам нафсларни,қалбларни бир хил бўлиши аллохни шариатидаги қонунлар воситасида вужудга келади. Аллох таоло мархамат қиладики:

 وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا ۚ وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا … (آل عمران/103)

Ва барчангиз аллохнинг арқонига (қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Хамда аллохнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз.

Мўъминларни нафси хукм чиқараётган пайтида мана шу бир хил шариат қонунлари асосида қарор қабул қилишади, шу сабабли хам мана бу замина бўйича огох нафслар бир хил амал қилишади,бошқа мўъминларни нафслари хам шариат қонунларидан огох бўлиш меъзонига қараб хукм чиқаришади ва амал қилишади.

Жохилият системасида махсусан таълим-тарбия ва таълимотлар,арзишлар,шартлар орқали хилма-хил нафслар вужудга келадиган секуляризм динида хар бир шахсни илохи ўзини нафси бўлади. Яъни қонун ишлаб чиқариш хам яратиш хам аллохни ишидир,

«أَلَا لَهُ الْخَلْقُ وَالْأَمْرُ» (اعراف/54)

аммо мана бу нажас,қийматсиз секуляр

«إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ» (توبه/28) ،

Қонун чиқариш бўйича аллох таолони хам бир четга суриб қўйиб ўзини ё бошқа инсонларни аллохни ўрнига қўйиб олади ва қонун чиқариш бўйича аллох таолони ишини қилмоқчи бўлади. Мана бундай ахмоқгарчиликларга дучор бўлган ва бу ишларда ўзларини аллохга баробар қиладиган кимсалар қиёмат кунида афсус ва надомат билан айтишадики:

«تَاللَّهِ إِنْ كُنَّا لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ، إِذْ نُسَوِّيكُمْ بِرَبِّ الْعَالَمِينَ» (شعراء/97-98).

“Аллох номига қасамки,албатта бизлар сизларни (эй бут ва санамлар!) барча одамлар парвардигорига тенглаштирган пайтимизда очиқ залолатда бўлган эканмиз.

Аллох таоло умумий ва шахсий масалаларда ўзларини хаво,истакларини ёки бошқа инсонларни аллохни шариатидаги қонунларни ўрнига қўйиб олган ва башар томонидан чиқарилган мана бу қонунларга нафсини ўргатган инсонлар дастаси хақида айтадики:

أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَٰهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَىٰ عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَىٰ سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَىٰ بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَنْ يَهْدِيهِ مِنْ بَعْدِ اللَّهِ ۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ (جاثیه/23)

(Эй Мухаммад), хавойи нафсини ўзига “илох” қилиб олган ва аллох уни билган холида йўдан оздириб, қулоқ ва кўнглини мухрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни аллох (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким хидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!

(давоми бор…..)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *