Аллохдан тақво қилиш ўзи нима? Қандай қилиб тақвойимизни мезонини билсак бўлади?

Аллохдан тақво қилиш ўзи нима? Қандай қилиб тақвойимизни мезонини билсак бўлади?

(13-қисм)

Шундай бўлгач тақвони таниб олишлик, рухга ўхшаш изох беришдан  ва у хақидаги саволларга  жавоб берилишидан ожиз қолинадиган нарсага ўхшамайди . Нихоятда содда нарса. Тақво ўзингни ички ва ташқи ёмон нарсалардан хифз қилиш маъносидадир. Мана бу ёмон нарсаларга росулуллох саллаллоху алайхи васаллам қуйидаги ривоятда ишора қилиб мархамат қиладиларки:

 «لا تَحاسَدُوا، ولا تَناجَشُوا، ولا تَباغَضُوا، ولا تَدابَرُوا، ولا يَبِعْ بَعْضُكُمْ علَى بَيْعِ بَعْضٍ، وكُونُوا عِبادَ اللهِ إخْوانًا، المُسْلِمُ أخُو المُسْلِمِ، لا يَظْلِمُهُ ولا يَخْذُلُهُ، ولا يَحْقِرُهُ، التَّقْوَى هاهُنا – ويُشِيرُ إلى صَدْرِهِ ثَلاثَ مَرَّاتٍ- بحَسْبِ امْرِئٍ مِنَ الشَّرِّ أنْ يَحْقِرَ أخاهُ المُسْلِمَ، كُلُّ المُسْلِمِ علَى المُسْلِمِ حَرامٌ، دَمُهُ، ومالُهُ، وعِرْضُهُ» [1]

Бир-бирингизга хасад қилмангиз ва  бир-бирингизни алдамангиз ва бир-бирингизга кина қилмангиз ва бир-бирингиздан аразламангиз, баъзингиз бошқа баъзиларингизни муомаласини устига муомала қилмангиз. Биродар бўлган холда аллохни бандаларидан бўлингиз, мусулмон мусулмонни биродаридир, унга зулм қилмайди, уни ёлғиз танхо ташлаб қўймайди, унга ёлғон гапирмайди ва уни хақир санамайди. Тақво уни кўкрагидадир – мусулмон биродарини хақир санашини ўзи шахсга кофоя қиладиган ёмонликдир, мусулмон кишини қони,моли,обрўси мусулмонга харомдир.

Хозир агар рухсат берсангизлар росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сахобалари тақво хақида биз берган изохларни тасвирлаб беришади: Умар ибни Хаттоб розиаллоху анху Убай ибни Каъабдан сўрадики: тақво нима дегани? Убай айтдики: шу пайтгача тиконга тўла йўлдан юришингга тўғри келганми? Ха,деб жавоб берди. Убай айтдики: қандай қилиб ўтгансан? Умар айтди: тиконлар менга зарар етказидан қўрқиб либосларимни жамлаб эхтиёт бўлиб ўтганман, қадам қўймоқчи бўлганимда хам диққат билан қараб сўнгра қадам босардим. Убай айтдики: тақво мана шудир…….   [2] 

Тақво яъни: инсонни қалбидаги қудрат,дарк,фахм бўлиб уни воситасида ўзини химоя қила олади, мўъмин шахс ўзини ва гунохларни ўртасига тўсиқ,монеъ қўяди ва бу тақво мўъминни аллохни дастурларини бажаришга ундайди ва харомлардан узоқлаштиради.

Бошқача тил билан айтганда, тақво мусулмон инсон уни воситасида ўзини сўзларида,ишларида,рафторида гунохга ва аллохга осий бўлишга ташлай олмайдиган қудратга эга бўлади.

Тақво инсонни нафсидаги бир қудрат,куч бўлиб инсон қўрқадиган нарсалардан уни химоя қилади. Яъни мўъминга айб олиб келадиган ёки мўъмин азобланадиган  нарсаларни хаммасини ундан узоқлаштиради.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, баъзи жойларда дунё ва аёллар хақида пархез ва тақво қилинглар,дейилган, бу нима дегани? Абу Саъид Худрий розиаллоху анхудан ривоят қилинадики: пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:

 « إنَّ الدُّنْيا حُلْوَةٌ خَضِرَةٌ، وإنَّ اللَّهَ مُسْتَخْلِفُكُمْ فِيهَا. فينْظُر كَيْفَ تَعْمَلُون. فَاتَّقُوا الدُّنْيَا وَاتَّقُوا النِّسَاءَ. فَإِنَّ أَوَّلَ فِتْنَةِ بَنِي إِسْرَائِيلَ كَانَتْ فِي النِّسَاءِ » [3]

Албатта дунё ширин ва кўм-кўкдир. Аллох таоло сизларни унда ўрнаштириб қўйган. У зот сизларни қандай амал қилишингизни кўрмоқчи. Шундай экан дунёда ва аёлларда пархез қилинглар, чунки бани исроилнинг  биринчи имтихони аёллар хақида бўлган .

(давоми бор….)


[1] البخاري (6064) مسلم (2564)

[2] محمد نصر الدين محمد عويضة، فصل الخطاب في الزهد والرقائق والآداب، صفحة 7-8، جزء 5. بتصرّف.

[3] رواه مسلم.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *