
Диндан қочиш тасаввури ёки “вахн”ни хақиқати ва мўъминларни томошабин бўлишлари хамда дорул исломдаги ижроий ташкилотларининг бепарволиги.
(5-қисм)
Олдин хам айтиб ўтганимиздек ички пинхон кофирларни ёки мунофиқларни таниб олишни иложи йўқ, улар иймони заъиф ё жохил, дунёни яхши кўрадиган, қалблари бемор мўъминлардан жуда кўпини атрофларига жамлаб олишади ва мана бу алданган жамиятдан турли-хил моневрларда мўъминларни ва дорул исломни қудратига қарши ижтимоъий таъсир кучи сифатида суистефода қилишади; абдуллох ибни убай ухуд жангида ўзини тўдаси билан мўъминларга зарба уришга харакат қилган эди, бугунги кунда хам мана бу жараёнларга ўхшашини хилма-хил зирорлар ва кўчалардаги тўполонлар кўринишида ўзимизнинг дорул исломимизда яқиндан гувох бўлиб турибмиз.
Шундай экан бу жараёнларни янги ва бугунги кунга тегишли ,деб ўйламанглар, бир тасаввур қилиб кўринглар ухуд жангидаги росулуллох саллаллоху алайхи васалламни 1000 кишилик лашкарини орасидан 300 нафарга яқини яъни лашкарни учдан бир қисми абдуллох ибни убай билан бирга мунофиқлар тўдасини ташкил қилган, улар бир моневрда жамланган холда росулуллох саллаллоху алайхи васалламни лашкарини тарк қилишади. Лашкарни учдан бир қисми. Тасаввур қилиб кўринглар хозирги пайтда агар росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ана ўшанча
«السَّابِقُونَ الْأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنْصَارِ»(توبه/100)
бўлган кишилар билан бирга шу ерда бўлишса, хар бир қишлоқ ё шахар,вилоят ё давлатдаги одамларни қанчаси мунофиқ бўлиб чиқар экан?
Кўриб турганингиздек, росулуллох саллаллоху алайхи васалламни даъватларини қудрати ва у кишига эргашган содиқ кишиларни фидокорликларини самараси сабабли ва қудратли маданиятни меваси боис, исломий диёрларда мана шунча аср ўтгандан сўнг, сизни юз кишилик қишлоғингиздаги кишиларни 10-20 нафарини ана ўша мавжудотлар ташкил қиладиган бўлса, энди бир неча минг кишилик шахарларда бундай мавжудотлардан 1000-2000 нафар топилиши аниқ, агар улар кўчаларга чиқиб тўполон ва бузғунчиликлар қилишаётган ва ахборот воситаларида хам шиор бериб бақир- чақир қилишаётган бўлса хам, уларни сони хеч қанча эмас, мўъмин мусулмонларни ана ўшанча катта жамиятини олдида мана бу арзимас мавжудотларни сони хеч нарса эмас, бу ердаги асл мушкилот шуки, мана бу арзимас мавжудот харбий қудрат билан мудирият қилинмаяпган. Асл мушкилот шу, гап уларни рақамида эмас.
Дорул исломни турли-хил ташкилотларини бепарволикларидан хам олдинроқдаги мушкилот шуки, сени хонадонингда қудратинг йўқ, агар қудратинг бўлса хам беғайратсан,ёки инсонийлик ташкилотларини анжуманларида,эн жи уларда,турли-хил шўролардаги қудратдан бахра олмагансан, мана бу қудратга эга бўлган ташкилотларни,марказларни секуляр ахзобларни тарафдорларига махсусан мунофиқлар тўдасига ё жохил,мутахассислиги йўқ, бепарво мўъминларга ташлаб қўйгансан ва узоқдан томошабин бўлиб мағлубиятга учраган маюс кимсалардек минғирлаб ўтирибсан.
(давоми бор…..)