Партия (хизб),партиявийлик ва дорул ислом ва дорул куфрдаги хизблар (1) (22 бўлим)
(6-қисм)
Энди аллохни шариатидаги қонунлар келиб одамларни ўртасида хукм қилгандан сўнг, вохид умматни орасида тафрақага,хизбгароликка нима боис бўлади? Аллох таоло мархамат қиладики:
کانَ النَّاسُ أُمَّةً واحِدَةً فَبَعَثَ اللَّهُ النَّبِيِّينَ مُبَشِّرينَ وَ مُنْذِرينَ وَ أَنْزَلَ مَعَهُمُ الْکِتابَ بِالْحَقِّ لِيَحْکُمَ بَيْنَ النَّاسِ فيمَا اخْتَلَفُوا فيهِ وَ مَا اخْتَلَفَ فيهِ إِلاَّ الَّذينَ أُوتُوهُ مِنْ بَعْدِ ما جاءَتْهُمُ الْبَيِّناتُ بَغْياً بَيْنَهُمْ فَهَدَى اللَّهُ الَّذينَ آمَنُوا لِمَا اخْتَلَفُوا فيهِ مِنَ الْحَقِّ بِإِذْنِهِ وَ اللَّهُ يَهْدي مَنْ يَشاءُ إِلى صِراطٍ مُسْتَقيمٍ (بقره/213)
Одамлар бир миллат эдилар. Сўнг (ораларида келишмовчиликлар пайдо бўлгач), аллох (мўъминларга) хушхабар элтгувчи ва ( кофирларни жаханнам азобидан) қўрқитувчи пайғамбарларини юборди. Ва уларга қўшиб одамлар орасида чиққан тортишувларга хакам бўлсин,деб хақ китобни (таврот,инжилни) нозил қилди. Энди очиқ оятлар келганидан кейин, фақат шу китоб берилган кимсалар хадларидан ошиб, талашиб- тортишдилар. Сўнгра аллох ў изни билан мўъминларни улар ( китоб берилган кимсалар) ихтилоф қилган хақ йўлга йўллади. Аллох ўзи истаган кишиларни тўғри йўлга хидоят қилади.
Дархақиқат бағийлик,қайсарлик, хизбгаролик,тафрақа аллох таолони хукуматига ва ижтимоъий қонунларига қарши туради ва рақобат қилади. Секуляристлардан ва мунофиқлар тўдасидан(секулярзадалардан), бошқа ошкор кофирлардан ташқари яна ким аллохни шариатидаги қонунларга,хукмларга ва исломий хокимиятга, тузумга қарши туриб жанг қилади? Кимлар мусулмонларни орасида махсусан дорул исломда тафрақага, гурухларга бўлинишга,хизбгароликка даъват қилади?
Албатта секуляристлар хамиша аллох таолонинг барча шариатларини рад қилишмайди, балки мушрикларни,секуляристларни орасида аллохни шариатидаги қонунларни баъзисини қабул қилмайдиган кишилар хам мавжуд: субханаллох, ингор аллох таоло бизларни атрофимиздаги аллохни шариатидаги қонунларни хаммасини эмас, баъзисини инкор қиладиган секуляристларни бир қисми хақида сухбат қилганга ўхшайди. Аллох таоло мархамат қиладики:
وَالَّذِینَ آتَیْنَاهُمُ الْکِتَابَ یَفْرَحُونَ بِمَا أُنزِلَ إِلَیْکَ وَمِنَ الأَحْزَابِ مَن یُنکِرُ بَعْضَهُ قُلْ إِنَّمَا أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ اللّهَ وَلا أُشْرِکَ بِهِ إِلَیْهِ أَدْعُو وَإِلَیْهِ مَآبِ (رعد/36)
(Эй Мухаммад), биз китоб (таврот,инжил) ато этган кишилар сизга нозил қилинган нарса (қуръон) сабабли шодланадилар.** (Яхудий ва насронийлардан сизга қарши бўлган) тўдалар орасида унинг (қуръоннинг) бир қисмини инкор қиладиган кимсалар хам бордир. (Уларга) айтинг: “албатта, мен ёлғиз аллохга ибодат қилишга ва унга (бировни) шерик қилмасликка маъмурман (амр этилганман). Мен фақат ўша зотга (ибодат қилишга) даъват қилурман ва ёлғиз унинг ўзига қайтурман.”
(давоми бор……)